• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Экологик партия «ЦУМ» қаршисида «Истиқлол» мажмуасининг қурилишига муносабат билдирди

    Тошкентнинг Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг («ЦУМ») қаршисидаги ҳудудда «Истиқлол» мажмуасининг концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш муаммоси халқ орасида кенг муҳокамага ва норозиликларга сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолатга Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши матбуот хизмати муносабат билдирди.

    Фото: Ўзбекистон Экологик партияси матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Экологик партияси матбуот хизмати

    Қайд этилишича, ушбу жойга муаммони ўрганиш мақсадида Экологик партия Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов, раис ўринбосари Саидрасул Сангинов, мурожаатлар бўлими бошлиғи Улуғбек Пирмуҳаммедов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда шаҳар кенгаши депутатлари келди. Бу ерда партия фаоллари, журналистлар, блогерлар ҳамда фуқаролар ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

    Муаммо юзасидан аҳоли, тадбиркорлар, савдо шохобчалари фуқаролари фикрлари ҳам тингланди, керакли маълумотлар тўпланди. Барча экологлар томонидан шаҳар марказида жойлашган бу боғни сақлаб қолиш, керак бўлса, янада бойитиш борасидаги фикрлари тингланди.

    «Бу мажмуанинг барпо этилиши экология ва атроф-муҳитга зиён етказмаслиги ва кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда амалга оширилиши зарур эканлиги таъкидланди. Ўзбекистон Экологик партияси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда шаҳар кенгаши депутатлари томонидан ушбу боғни сақлаб қолиш борасида жамоатчилик эшитувини ташкил этиш режалаштирилди», — дейилади муносабатда.

    «Истиқлол» мажмуасини қуриш ва унда «мустақилликнинг моҳияти ва улкан тарихий аҳамиятини акс эттирувчи монументал композиция»ни яратиш Президентнинг 2020 йил 17 декабрдаги фармонида кўзда тутилган эди.

    4 февраль куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Истиқлол» мажмуаси концепцияси лойиҳасини яратиш учун танлов эълон қилди. Мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг («ЦУМ») қаршисидаги ҳудуд танланган.

    Ушбу таклиф жамоатчиликнинг кенг эътирозларига сабаб бўлди. Янгиликлар остидаги изоҳларда фойдаланувчилар пойтахтдаги кам сонли яшил ҳудудлардан бирига тегинмасликни, бу ерга шаҳарнинг турли бурчаклардан одамлар дам олиш учун келишини таъкидламоқда.

    Ўзбекистон Президентининг қизи Саида Мирзиёева аҳолининг фикрини эътиборга олмасдан, боғ ҳудудларини тубдан ўзгартириш мумкин эмаслигини маълум қилди.

    Шундан сўнг Тошкент шаҳри аҳолиси «ЦУМ» қаршисидаги боғни ҳимоя қилиш учун имзо йиғишни бошлади. 9 февраль куни боғ ҳимояси йўлида тўпланган имзоларнинг биринчи қисми Президент Халқ қабулхонасига топширилди.

    Пойтахт ҳокимлиги Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан «Истиқлол» мажмуаси барпо этилиши белгиланган ҳудуддаги кўп йиллик манзарали дарахтларни сақлаб қолган ҳамда ҳозирги хиёбон фаолиятига таъсир қилмаган ҳолда барпо этилиши, барча дарахтлар хатловдан ўтказилиши ва муҳофазага олинишини билдирган.

    Эслатиб ўтамиз, ушбу боғ эътиборсиз қолиб, тозалик ва санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинмаётгани ҳақидаги тандиқлардан сўнг 2018 йил баҳорида ободонлаштирилган.

    10.02.2021, 22:56   Изоҳ (0)   17011
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қарши шаҳридаги мавжуд ички кўчаларни тўлиқ таъмирдан чиқариш учун 79 млрд сўм керак бўлади». Қашқадарё ҳокими Президентга ҳисобот берди

    10.02.2021, 22:38

    Экология қўмитаси матбуот котиби унга нисбатан босим ўтказилганини айтганидан сўнг ишдан бўшатилганини маълум қилди

    10.02.2021, 22:25

    Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда учта йирик лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда

    10.02.2021, 22:10

    «Қурилган объектлар қулаб тушмаса ёки портламаса қонуний ҳисобланадию, бирор бахтсиз ҳодиса юз берса, ноқонуний ҳисобланадими?» — Дониёр Ғаниев

    10.02.2021, 21:46

    «Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан қонунчиликни ҳурмат қилишларини талаб қиламиз». Шоҳрух Ғиёсов Отабек Сатторий иши бўйича мурожа...

    10.02.2021, 21:34

    Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади

    10.02.2021, 21:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.