• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қурилган объектлар қулаб тушмаса ёки портламаса қонуний ҳисобланадию, бирор бахтсиз ҳодиса юз берса, ноқонуний ҳисобланадими?» — Дониёр Ғаниев

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Жиззах ва Бухоро шаҳарларидаги қурилиши тугамасдан қулаб тушган объектлар борасидаги фикрини билдириб, масъул идораларнинг бу каби ҳолатларга бўлган муносабатини нўноқ спортчининг ўйин майдонидан четлатилишига қиёслади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Қурилиш вазирлигига кўра, Жиззах ва Бухоро шаҳарларида қурилиши тугалланмасдан қулаб тушган/портлаган кўп қаватли турар-жой объектларининг қурилиши аслида ноқонуний бўлган экан. Лекин ҳайратланарли томони шундаки, бу объектлар қурилиши ноқонунийлиги айнан бахтсиз ҳодисадан сўнг аниқланган ёки жамоатчиликка ошкор қилинган. Бу ҳолатда одамда беихтиёр бир нечта саволлар пайдо бўлади.

    Қизиғи, мамлакат бўйлаб қурилиши ноқонуний ёки шаҳарсозлик нормаларига зид бўлган шундай объектлардан яна қанча бор экан? Объект қурилиши ноқонуний эканлигини билиш ёки бундай ноқонуний қурилишларни тўхтатиш учун уларнинг ҳар бирида қандайдир бахтсиз ҳодиса бўлишини кутиш керакми?

    Ёки билса ҳазил, билмаса чин дегандек, агар қурилган объектлар қулаб тушмаса/портламаса қонуний қурилиш ҳисобланадию, лекин бордию, бирор бахтсиз ҳодиса юз берса, қурувчи барчасига жавобгар топилиб, қурилиш эса ноқонуний бўлган ҳисобланадими?

    Агар қулаб тушмаганда, бу объект тақдири нима бўлар эди? Катта эҳтимол билан қурилиш тугаллангандан сўнг масъул мутасаддилар ёрдамида ҳужжатлар қонунийлаштирилардими?

    Наҳотки мана шу каби ноқонуний қурилиш объектлари баланд бўлиб қад кўтаргунича бирорта ҳам масъул мутасаддилар кўрмай қолишса? Аслида, Қурилиш вазирлигининг ҳудудлардаги бўлимлари ва бошқа айрим маҳаллий раҳбарлар бу каби объектлар қурилишидан жуда яхши хабардор, манфаатдор эмасми?

    Давлатимиз раҳбари ҳам таъкидлаганларидек, бугун қурилиш соҳаси коррупция энг кўп урчиган соҳалардан биридир. Лекин кимларнингдир нафси, чўнтаги учун истеъмолчи моддий, жисмоний, руҳий зарар кўриши тўғрими? Агар ана ўша объектлар яна бир неча ой ўтиб қулаганида, бир неча ўнлаб инсонлар ҳаётига хавф солиши ҳам мумкин эди-ку. Масъул идораларнинг бу каби ҳолатларга бўлган муносабати эса худди нўноқ спортчининг ўйин майдонидан четлатилишига ўхшайди. Яхши ўйин умидида майдонга киритилади, эплолмаса, бизники эмас эди (ноқонунийлигини биз билгандик, биз кутгандик), деб жар солишади.

    Аслида, Қурилиш вазирлиги масъулларининг ноқонуний қурилишларни тўхтатиш, соҳадаги коррупцияга қарши курашиш бўйича нияти жиддий бўлса, бунинг ечими жуда ҳам осон. Вазирлик ўзининг расмий веб-саҳифасида ёки ижтимоий тармоқларда ҳар бир ҳудуд бўйича ноқонуний ёки шаҳарсозлик нормаларига зид равишда олиб борилаётган қурилиш объектлари тўғрисида маълумотларни (манзили, суратлари, қурилиш фирмасининг номи каби) эълон қилиб борса, кифоя. Қолганини қалами ўткир блогерларнинг ўзи қойиллатишади (давлат харидлари мавзуси каби).

    Қолаверса, бўлиб ўтган воқеалар фонида ноқонуний қурилиш бу сифатсиз, ишончсиз, хавфли уй ёки бино-иншоот эканлигини англаб бораётган фуқаролар ҳам бу каби маълумотлардан хабар топгач, ноқонуний объектларни харид қилишдан ёки уларга сармоя киритишдан тийилишади. Ўз-ўзидан бозор иқтисодиётининг «кўринмас қўли» барча қурувчи ва тадбиркорларни қонуний ишлашга мажбур қиларди.

    Бунга эса чинакам хоҳиш ва жиндай ирода бўлса бас.

    P.S. Бу гапларни ёзишдан мақсад кимнидир айблаш ёки қайсидир вазирни обрўсизлантириш эмас, шунчаки атрофимизда бўлаётган воқеаларга шу жамият аъзоси сифатида билдирилган муносабат. Зеро, бўлаётган воқеаларга реал ёндашиш, хатоларни тан олиш, янада самаралироқ фаолият юритишга интилиш, халқ манфаатларини энг юқорига қўйиш ҳар биримизнинг вазифамиз бўлиши лозим.

    Дониёр Ғаниев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати 

    Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Жиззах шаҳрида янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушган эди. ФВВ ва Бош прокуратуранинг қайд этишича, воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар бўлмаган. 4 февраль куни эса Бухоро шаҳри, Ислом Каримов кўчасида жойлашган 9 қаватли уйнинг 3-қаватидаги хонадонда газ сизиб чиқиши натижасида портлаш юз берган ва оқибатда 12 киши жароҳат олганди.

    Мавзуга доир: «Ҳамма қилинаётган ислоҳотларни … тиқдингиз!» – Дониёр Ғаниев Энергетика вазирлиги раҳбарияти истеъфога чиқиши кераклигини айтди

    10.02.2021, 21:46   Изоҳ (0)   27349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан қонунчиликни ҳурмат қилишларини талаб қиламиз». Шоҳрух Ғиёсов Отабек Сатторий иши бўйича мурожа...

    10.02.2021, 21:34

    Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарурлигини таъкидлади

    10.02.2021, 21:19

    Тошкент вилоятида электр ва маиший техникаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    10.02.2021, 21:11

    Россиянинг «МегаФон» ва USM Telecom алоқа компанияси Ўзбекистон бозорига кирмоқда

    10.02.2021, 20:17

    «15 кишидан ортиқ одамга мажлис қилмоқчимисан, бош вазирдан рухсат сўрайсан». Президент мажлисбозликка йўл қўяётган ҳокимларни қаттиқ огоҳлантирди

    10.02.2021, 20:04

    Спорт вазирлиги ва Туризм қўмитаси бирлаштирилади. Унга Азиз Абдуҳакимов раҳбар бўлади

    10.02.2021, 19:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00

    iPhone эгаларини Android фойдаланувчиларига қараганда интернетда алдаш осонроқ — тадқиқот

    Лайфстайл | 2 август, 21:45

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Камбоджа Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатди

    Дунё | 2 август, 21:25

    Божхона қўмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.