Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX компанияларининг асосчиси ҳамда раҳбари Илон Маск ва Граймс 2020 йилнинг май ойида ўғилли бўлган ва унга Х Æ А-12 деб исм қўйганди. Қўшиқчи ўзининг Instagram’даги саҳифасига ўғли билан тушган биринчи суратини жойлаштирди. Суратда Граймс Украинанинг Ienki Ienki брендининг парёстиғида тасвирланган.

Фото: Instagram / @Grimes

Фото: Instagram / @Grimes

Илон Маскнинг ўзи эса Instagram ва Twitter’даги саҳифасида ўғлининг суратни эълон қилган.

Фото: Instagram / @Elonmusk

Фото: Instagram / @Elonmusk

Х Æ А-12 исми «Экс ЭйЭй Твелв» тарзида ўқилади. Ҳужжатларда эса Х АE А-XII Musk дея қайд этилган, чунки Калифорния қонунчилигига кўра, исмни рўйхатдан ўтказишда рақам ва белгилар бўлмаслиги лозим.

Бу исм қуйидагича кенгайтирилади:

Х — номаълум ўзгарувчи;

Æ — Граймснинг айтишича, бу белги элфлар тилида сунъий онг маъносини беради, шу билан бирга, севги сўзи ҳам шундай ёзилади;

А-12 — жуфтликнинг севимли самолёти — Lockheed А-12.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)