Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда бош вазири Абдулла Арипов ҳамда президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов қатнашмоқда.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Сессия вақтида Улуғбек Узоқов Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, у 2018 йилнинг апрелидан то шу кунгача Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Унга қадар эса 2016 йилнинг декабридан 2017 йилнинг октябригача Жиззах вилояти ҳокими бўлган.

Аввалроқ Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ишдан олингани, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев лавозимидан озод этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди