Ўзбекистон Президентининг 30 январдаги фармони билан Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига шу вақтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Рустам Холматовга 2020 йил 18 декабрь куни бош вазир Абдулла Арипов томонидан ер ажратишда қонунни бузгани учун ҳайфсан берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 27 январь куни ўтказилган йиғилишда яқин кунларда бир нафар ҳоким ва вазир лавозимини тарк этишини маълум қилганди. Шундан сўнг 29 январь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)