Марокаш қироли Муҳаммад VI 28 январь куни фуқароларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича миллий кампания бошлашни маъқуллади. Аҳоли бепул эмланади, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».
Саройда вакцинациянинг мақсадини тушунтирувчи пресс-релиз эълон қилинди.
«Эмлашдан мақсад — Марокаш аҳолисининг барча тоифаларига иммунитет улашиш, пандемия оқибатида касалланиш ва ўлим ҳолатларини камайтириш ва кейинчалик бутунлай тугатиш. Аста-секин одатий ҳаётга қайтиш мақсадида коронавируснинг тарқалишини чеклашдир», — дейилади ҳужжатда.
Қиролнинг кўрсатмасига биноан эмлаш барча тоифадаги фуқаролар учун бепул амалга оширилади.
Таъкидланишича, мамлакатда 30 миллионга яқин одам — Марокаш аҳолисининг 80 фоизини вакцинациялаш режалаштирилмоқда.
Аввалроқ Мисрда коронавирусга қарши эмлаш бошлангани, Африка ривожланган давлатлардан коронавирусга қарши вакциналарнинг ортиқчасини беришни сўрагани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)