• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давактив агентлиги Coca-Cola компаниясини хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатиш борасидаги талабга муносабат билдирди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Coca-Cola компаниясини хусусийлаштириш бўйича тендерни тўхтатишни талаб қилгани тўғрисида хабар берилганди. Агентлик давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан етарли рақобатга имконият мавжуд эмаслиги сабабли мазкур тендер жараёнларини тўхтатиш бўйича тақдимнома киритган. Давлат активларини бошқариш агентлиги мазкур тақдимномага муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унда айтилишича, агентликнинг компаниянинг давлат улушини сотиш жараёни қандай ташкил этилганлиги ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлигига ва/ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тузилган ишчи гуруҳга бирор-бир мурожаати келиб тушмаган.

    Тақдимнома компанияни сотиш тўғрисидаги Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 16 декабрдаги эълонида жойлаштирилган маълумотлар асосида шакллантирилган.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда жамоатчилик билан компаниядаги давлат улушини шаффоф ва ошкора тарзда, халқаро амалиёт қоидаларига мувофиқ ҳолда сотиш жараёни юзасидан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради.

    Шу билан бирга, яқин кунларда мазкур жараённинг бевосита иштирокчилари бўлган The Coca-cola Export Corporation (АҚШ, Атланта), Rothschild & Co инвестиция банки ва Dentons юридик фирмасининг тақдимнома бўйича фикрлари жамланиб, жамоатчиликка тушунтириш берилади.

    «Ушбу орқали яна бир бор жамоатчиликни ишонтириб айтамизки, Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd МЧЖдаги давлат улушини сотиш ҳалол, очиқ ва шаффоф усулларда ҳамда дунёдаги ўзининг ўрнига эга ва номига путур етмаган халқаро компаниялар иштирокида амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, Coca-Cola корхонаси Ўзбекистонда 1-рақамли, жаҳоннинг 4 та сифат сертификатини қўлга киритган ягона, барқарор ишлаб чиқаришга эга завод ҳисобланади. Биргина 2019 йилдаги ишлаб чиқаришнинг бозордаги улуши қарийб 47 фоизни ташкил этган бўлиб, бу энг яқин рақобатчисидан 70 фоизга кўп.

    Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd МЧЖ устав капиталидаги 57,118 фоиз улушини ошкора сотув жараёни орқали сотиш истагини 2020 йилнинг декабрь ойида эълон қилганди.

    Ушбу компания давлат улушининг сотилиши бўйича кўрсатган шартлар орасида сотиб олувчи камида 7 йиллик тажрибага эга бўлиши, йиллик соф тушуми 200 миллион доллардан кам бўлмаслиги, алкоголсиз ичимликлар бўйича халқаро тажрибага эга бўлиши кабилар келтирилган. Бундай талаблар «ғолиб харидор олдиндан аниқ», деган шубҳалар пайдо қилган.

    Декабрь ойида бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Coca-Cola’нинг давлат улушини сотиб олиш учун 3 та таклиф тушганини, 70 миллион доллар беришга тайёр компания билан музокара бошланишини маълум қилганди. Январь ойи бошларида Туркиянинг Coca-Cola İçecek компанияси Coca-Cola’даги давлат улушини харид қилиш учун ариза бергани маълум бўлди.

    26.01.2021, 10:59   Изоҳ (0)   15549
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 17 ёшли мактаб ўқувчиси ўз отасини пичоқлаб ўлдириб қўйди

    26.01.2021, 10:12

    Uzbekistan Airports Халқаро аэропортлар кенгашига аъзо бўлди

    26.01.2021, 09:10

    Қашқадарёдаги секторлар фаолиятига кўра яшил, сариқ ва қизил тоифага ажратилди

    26.01.2021, 07:55

    Чироқчида суд қарори ижро этилмаётгани ҳақидаги мақолага МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси муносабат билдирди

    26.01.2021, 06:39

    Отаси томонидан зўрланганини айтган андижонлик қиз: «Исботим бўлмаса-да, ҳолат ҳақиқатан юз берган»

    25.01.2021, 23:27

    Шавкат Мирзиёев саноат ва логистика соҳаларига оид инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди

    25.01.2021, 23:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40

    Президент Бухородаги 5 мингта хонадонда арзон иссиқхоналар қуриш вазифасини қўйди

    Ўзбекистон | 12 август, 19:30

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Келажакда Сомон йўли Andromeda галактикаси билан тўқнашиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 12 август, 19:25

    “Овоз” огоҳлантирилди: лойиҳада Шерали Жўраев қўшиғи бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилган

    Ўзбекистон | 12 август, 19:13

    Аргентинада Нетаньяхуни мамлакатга келган тақдирда ҳибсга олиш сўралмоқда

    Дунё | 12 август, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.