Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб, ҳали туғилмаган 4 ойлик фарзандини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда «Postda.uz» нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳазорасплик Т.Б. ҳомилага харидор бўлган. Икки томон келишуви асосида 4 ойлик ҳомила туғилгандан сўнг олиш шарти билан 9000 долларга баҳоланган.

П.К. турмуш ўртоғи билан келишилган пулнинг 6000 долларини олаётган пайтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинган

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда охирги икки йил ичида чақалоқ савдоси бўйича 49 нафар ота-она ва 38 нафар воситачи айбланиб, жиноий жавобгарликка тортилган. Аммо айбдорларга нисбатан жазо чораларини қўллашда енгилликлар бериб юборилмоқда. Хусусан, 2019—2020 йилларда фарзандини сотган ота-оналарнинг 38,8 фоизига, воситачиларнинг эса бор-йўғи 5,2 фоизига қамоқ чораси қўлланилган, холос. Қолганларига эса синов муддати, ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш каби чоралар қўлланилган. 2020 йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева чақалоқ савдоси иштирокчиларига нисбатан жиноий жазони кучайтириш лозимлигини таъкидлаб, ИИВ ва Олий суд вакилларига топшириқ берган.

2017—2020 йиллардаги ҳолатлар таҳлилига кўра, ўз чақалоғини сотган аёлларнинг 31 фоизи оғир ижтимоий аҳволда эканлиги сабабли, 17 фоизи ҳомилани яшириш, 52 фоизи эса моддий манфаат топиш мақсадида ушбу жиноятларни содир этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Сурияда ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
Дунё
АҚШ Эрон ядро дастурини ҳарбий йўл билан тўхтатишга тайёрлигини билдирди
Дунё
«Ойига 2,5 минг кишигача». АҚШ Украина ҳарбийларини ўқитиш дастурини кенгайтирмоқчи