• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШда Ўзбекистон авиабазасида хизмат қилган аскарлар тиббий кўрикдан ўтказилади. Улар радиация таъсирига учраган бўлиши мумкин

    АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 19 январь куни, президентлик муддати тугашидан бир кун олдин, 2001—2005 йилларда Ўзбекистоннинг Қарши-Хонобод (К2) авиабазасида хизмат қилган фахрийларнинг соғлиғини текшириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

    Фото: mcclatchydc.com

    Фото: mcclatchydc.com

    Ҳужжатга кўра, фахрийлар иши бўйича вазирга АҚШ мудофаа вазири билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги авиабазага жойлашган фахрийларни фаол жанговар ҳаракатлар иштирокчилари билан тенглаштириш масаласини кўриб чиқиш таклиф қилинган.

    Фото: Master Sgt. Scott Sturkol / U.S. Air Force

    Фото: Master Sgt. Scott Sturkol / U.S. Air Force

    Мудофаа вазирига ушбу буйруқ чиқарилган кундан бошлаб 365 кун ичида 2001 йил 1 октябрдан 2005 йил 31 декабрга қадар Қарши—Хонобод авиабазасида хизмат қилган АҚШ ҳарбий хизматчиларида заҳарланиш таъсирини яхшилаб ўрганиб чиқиш топширилган.

    Тадқиқот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
    • (а)белгиланган даврда авиабазадаги шароитларни батафсил баҳолаш, шу жумладан ушбу даврда базани ифлослантирувчи ҳар қандай токсик моддаларни аниқлаш, токсик моддаларнинг аниқ жойлашуви, таъсир қилиш муддати, заҳарли моддаларга дучор бўлган ҳарбий хизматчилар ва бундай таъсирнинг ҳолатлари.
    • (б)ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғига етказилган ҳар қандай зарарларни тўлиқ эпидемиологик текшириш. Текширув Фахрийлар иши бўйича вазирлик томонидан олиб борилган тадқиқотларга мос келиши керак;
    • (а пунктда)аниқланган ҳар қандай токсик моддалар билан заҳарланиш ва (б пунктда) ўрганилган саломатликка ҳар қандай таъсир орасидаги ҳар қандай сабабий боғлиқликни баҳолаш.
    2001 йил 11 сентябрдаги терактлар ва АҚШ бошчилигида «халқаро антитеррор коалицияси» ташкил этилгандан сўнг Қарши—Хонобод авиабазаси Афғонистондаги операцияларни авиацион қўллаб-қувватлаш, Америка қўшинларини озиқ-овқат ва ҳарбий техника билан таъминлаш учун АҚШ Мудофаа вазирлиги тасарруфига берилган. 2001—2005 йиллар мобайнида у ерда 7000 нафар америкалик ҳарбий бўлган.

    Фото: Tim Vining / U.S. Air Force

    Фото: Tim Vining / U.S. Air Force

    Аввалроқ АҚШда Пентагон ҳужжатлари (пдф) ошкор қилинган бўлиб, унга кўра, Қарши яқинидаги авиабазадаги Америка ҳарбийлари заҳарли моддалар ва радиация таъсирига учраган бўлиши мумкин.

    Ошкор қилинган ҳужжатларда 2001-, 2002- ва 2004 йилларда авиабазадаги экологик хавф тўғрисидаги ва ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғига етказилган зарарни баҳолаш ҳақидаги маълумотлар бор.

    2001 йил ноябрь ойида ўтказилган тадқиқотларда қайд этилишича, база атрофидаги тупроқ «катта эҳтимол билан Совет давридаги ёқилғи тақсимлаш ерости тизими туфайли» авиация ёнилғиси ва бир неча йил олдин Совет ракеталарини йўқ қилиш натижасида келиб чиққан асбест ва қайта ишланган паст даражадаги радиоактив уран билан ифлосланган.

    Фото: Mark Jackson / military.com

    Фото: Mark Jackson / military.com

    Фахрийлар тупроқдан оқаётган «қора балғам»ни «эритувчи суюқлик, ёғлар ва бошқа кимёвий моддалар аралашмаси» деб таърифлаган. Шунингдек, заҳарли буғлар, радиациядан огоҳлантирувчи белгилар ва яшил рангда товланувчи сув ҳавзаси ҳақида ҳам хабар берилган. CNN’нинг ёзишича, хабарларга кўра, ёмғирлар таъсирида чодирларни сув босган ва у турли кимёвий моддалар билан ифлосланган.

    Фото: mcclatchydc.com

    Фото: mcclatchydc.com

    «Жангдан қайтиб келгандан сўнг бир неча йил ўтгач, биз ҳаммамиз [Faxriylar ishi bo‘yicha vazirlik tan olishni istamagan] саратоннинг турли формалари билан касалландик», — деган 2001 йил октябрь ойида К2га жойлаштирилган махсус операция ҳарбий разведкаси ходими Скотт Уэльш. 2014 йилда унга қалқонсимон без саратони ташхиси қўйилган, деб хабар бермоқда McClatchy.

    Нашрнинг 2015 йилда ўтказилган тадқиқотларга таяниб маълум қилишича, у ерда хизмат қилган эркаклар ва аёлларнинг камида 61 нафари саратон касаллигига чалинган ёки бу касаллик туфайли вафот этган. Миссиялари махфий бўлганини ҳисобга олган ҳолда улар қаторига К2’га жойлаштирилган махсус операциялар кучлари киритилмаган бўлиши мумкин.

    2004 йилда ҳарбийлар соғлиғини баҳолаш «лагердаги шахсий таркибнинг 10 фоиздан камроғи фон нурланишидан юқори нурланиш таъсирига дучор бўлиши»га қарамай, «ҳар куни 100 фоизгача ҳарбийлар радиация таъсирида бўлиши мумкин»лигини кўрсатган.

    Фото: Johnny Lee

    Фото: Johnny Lee

    Махфий ҳужжатлар АҚШ Конгресси қуйи палатасининг Назорат ва давлат ислоҳоти бўйича кичик қўмитаси раиси, демократ Стивен Линч ва республикачи конгрессмен Марк Грин талаби билан ошкор этилган. Линч бу К2 фахрийларига «хизмат давомида нимага дуч келган бўлишлари мумкинлигини яхшироқ тушуниб олишлари» ва соғлиқлари масаласида тегишли қарорлар қабул қилишларига ёрдам бериш учун зарурлигини таъкидлаган.

    24.01.2021, 15:14   Изоҳ (0)   43767
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда февраль ойида карантин чекловлари кучайтирилиши ҳақидаги миш-мишлар рад этилди

    24.01.2021, 12:32

    Чироқчида суд қарори ижро этилмаяпти. Ишни атай ортга сураётган ким: туман МИБми ёки ИИБ?

    24.01.2021, 10:30

    Каттақўрғонда молхонаси ёниб кетган аёл бу ишда куёвининг қўли борлигини айтмоқда

    24.01.2021, 10:09

    Бухорода қабристонни ободонлаштиришга сарфланиши лозим бўлган пуллар талон-торож қилингани айтилди. Прокуратура ҳолатни ўрганишни бошлади

    24.01.2021, 09:08

    Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонлари яшил, сариқ ва қизил тоифага ажратилгани маълум қилинди

    24.01.2021, 08:26

    Давлат божхона қўмитаси томонидан 1,8 миллиард сўмлик имтиёзларни ноқонуний қўлга киритмоқчи бўлган шахслар аниқланди

    24.01.2021, 07:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.