Британиянинг Потрисхед шаҳри фуқароси ҳомиладорлиги ҳақида хабар топганидан 9 кун ўтиб фарзандли бўлди. Бу ҳақда Bristol Park нашри маълум қилган.

Фото: Bristol Park

Икки фарзанднинг онаси 40 яшар Сем Хикс йил давомида бир неча марта ҳомиладорликни тест орқали аниқламоқчи бўлган, аммо натижа салбий чиққан. Турмуш ўртоғи Хикс Жо аёлида айрим симптомлар кузатилгани, аммо тестда ҳеч қандай ўзгариш кўрсатилмагани сабаб аломатларни ошқозон билан боғлиқ муаммоларга йўйган.

Янги Йилда турмуш ўртоғининг маслаҳати билан яна бир марта тест қилиб кўрган аёл 2 январь куни учинчи фарзандга ҳомиладор эканлигини билган. Ультратовуш (УЗИ) текширувига ёзилган аёлда туғруқ жараёни шифокор кўригидан ўтишдан аввал бошланган.

Чақалоқ 11 январь куни ўз муддатида 3,4 кило вазн билан туғилган. Жулия деб исм қўйилган қизалоқ нафас йўлида муаммолар борлиги сабаб интенсив терапия бўлимига даволаниш учун ётқизилган. Аҳволи секин-аста яхшиланаётган қизга бир неча кундан кейин рухсат берилади, дейилади хабарда.