Интернет-дўкон орқали 1700 долларга қишки куртка харид қилган америкалик аёл мазкур устки кийимнинг бичимидан ҳайратда қолди. Аёл билан боғлиқ ушбу воқеа Daily Star порталида пайдо бўлган.
Маълум қилинишича, The North Face ва Maison Margiel’нинг ҳамкорликдаги коллекциясидан куртка харид қилишни истаган Рита Эквере пул тежаш мақсадида онлайн буюртма беришга қарор қилган. Рита қачонлардир ушбу устки кийимни брендлар сотиладиган дўконда кийиб кўрганида унга жуда ҳам ярашганини таъкидлаган.
Қилган буюртмаси етказиб берилганида Эквер қутининг ҳаддан ортиқ катта эканига эътибор қаратган. Уни очиб қараганида, куртка унинг ўлчамидан анча катта эканини тушуниб етган. Кийиб кўрганидан кейин ўзини сиёҳранг помидорга ўхшаб қолгандек ҳис қилган америкалик ушбу курткани киймаслигини бундан кейин устки кийимларни дўконда кийиб кўрганидан кейингина харид қилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)