• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +22°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Шахмат федерациясининг яна сувдан қуруқ чиқишга ҳаракат қилгани афсусланарли ҳол». Жавоҳир Синдоров федерациясининг баёнотига муносабат билдирди

    Халқаро гроссмейстер Жавоҳир Синдоровнинг «Дарё»да эълон қилинган интервьюсидан кейин шахмат федерацияси томонидан муносабат билдирилганди. Ёш шахматчи федерация вакилининг ушбу видео мурожаатига ўз муносабатини билдирди. Унинг таъкидлашича, федерация вакиллари унинг кўп сўзларини нотўғри талқин қилган ва видеодаги қатор бошқа масалаларни очиқ қолдирган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Мен нима ўйда-ю, федерация нима дардда?

    «Daryo.uz»даги чиқишимдан кейин масаланинг бу қадар шов-шув бўлишини хоҳламагандим. Чиқиш қилишимдан мақсад «мен ҳақ, сен ҳақ» деб қандайдир маблағлар, пуллар ҳақида гапириш эмас, аксинча, Ўзбекистонда шахматни ривожлантириш, шахмат мусобақаларини кўпайтириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бошқа федерацияларга ўтиб кетишининг олдини олиш ҳақида ўз таклифларимни билдиргандим.

    Афсуски, федерация раҳбарияти мени нотўғри тушунибди. Ўз расмий жавобида мени ўзимни айблашга, ҳар хил қоғозлар кўрсатиб, мени обрўсизлантиришга ҳаракат қилибди. Уларни менинг шу кетишда федерацияни тарк этишим мумкинлиги ҳақидаги гапларим заррача ташвишлантирмаганлиги ҳам мени ажаблантирди.

    https://www.facebook.com/1945874138959416/videos/2921339631483001/

    Шахмат жамоатчилиги, одамларда нотўғри таассурот туғилмаслиги учун мен яна бир бор чиқиш қилиб, масалага чуқурроқ ёндашишга мажбур бўлдим:

    Федерация расмий баёнотида уялмай, нетмай, Республика шахмат мактаби томонидан мен 18 марта халқаро турнирларга юборилганлигим даъво қилинди. Кечирасиз, шахмат мактаби — давлат ташкилоти, унда бировни мусобақага юбориш учун маблағ бўлмайди.

    Аслида бу маблағлар мен учун икки йил давомида ҳомийларим ажратган пуллар. 9 ёшимда икки марта Жаҳон чемпиони бўлганимдан сўнг ота-онамнинг саъй-ҳаракати билан хомий (бу хомий, оиламиз учун яқин бўлган инсон) топилди. Менинг ҳисоб рақамим бўлмаганлиги сабабли ота-онам пулни шахмат мактаби (ҳозирда Академия) ҳисоб рақамига туширишни, бу маблағдан мен қатори бошқа шахматчилар ҳам баҳраманд бўлишини лозим топди. Анчагина ёш шахматчиларимиз, шу маблағлар ҳисобига стипендия олиб келди. Лекин улар бу маблағларнинг, хомий томонидан берилганини балки билишмас? Шу маблағдан барча Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионларига стипендия тўлаб борилди. Бир қисм маблағ чемпионларнинг хорижий мусобақаларда иштироки учун (чипталар, меҳмонхона харажатлари) тўлаб турилди. Мен ҳам шулар қаторида ҳомийимиз маблағидан бир неча бор фойдаланганман. Аммо бу маблағларнинг на шахмат мактабига, на федерацияга заррача алоқаси бор.

    Фото: Жавоҳир Синдоров архиви

    Фото: Жавоҳир Синдоров архиви

    Маълумот учун, Болалар ва ўсмирлар шахмат мактаби (Халқаро шахмат академияси) 2018 йилга қадар федерация тасарруфида бўлмаган. 2018 йилги Президент қароридан кейин бу ташкилот федерация тасарруфига ўтган. (батафсил)

    Мен кейинги 10 йил давомида Жаҳон, Осиё чемпионатлари, Олимпиадалар, Open мусобақаларида юзлаб марта ғолиб бўлиб, Ўзбекистон шанини ҳимоя қилдим. Ҳатто айрим расмий чемпионатларга хомийлар ва ота-онамнинг маблағи ҳисобидан бориб келдим. Федерация эса икки Олимпиадада ғолиб бўлганимда берган 16 милллион сўмини рўкач қилмоқда. Мен буни рад этмайман. Бу пул мен кейинги мусобақага кетгазган харажатнинг ярмини қоплагандир.

    Аслида ўз чиқишимда федерация менга машина ёки пул бермади, деб эмас, Олимпиадачиларни тақдирлаш маросимига менинг ва жамоадошим Ситора Сапарованинг чақирилмаганлиги ҳақида баёнот бергандим. Федерация мени ўз имкониятлари даражасида ўйин кўрсатмаганликда айблади. Мен ўша пайтда 12 ёшда эдим, жамоанинг энг ёш аъзоси сифатида 16 ёшгача бўлган тенгдошларим билан тенг дона сурдим. Жамоа учун қўлимдан келганини қилдим. Қолаверса, жамоавий ўйинда ютуқ ҳаммага тегишли бўлмайдими?

    Яна бир бор айтаман, мен шахмат федерациясининг ишидаги камчиликлар, хусусан, Республикамизда нуфузли шахмат мусобақалари ташкиллаштирилмаётгани, иқтидорли ёшларга эътибор сустлиги, мураббийлар базасининг йўқлиги, халқаро гроссмейстерларнинг қувғин остига олинаётгани ва натижада уларнинг бошқа давлатларга ўтиб кетаётгани ҳақида очиқ гапирмоқчи бўлгандим. Шахмат федерацияси ҳамма айбни менга тўнкаб, яна сувдан қуруқ чиқишга ҳаракат қилгани афсусланарли ҳол!

    Мусобақалар — шахматчининг маҳоратини оширувчи асосий майдон. У қанча кўп ўйнаса, шунча ўсади, тобланади. Бизда мунтазам равишда, бир йилда фақат битта — Георгий Аъзамов хотира турнири ўтказилади. Қолган 11 ой биз хорижга боришга мажбурмиз.Менинг ота-онам, ҳомийларим бор, маблағ топармиз. Тоҳиржоноваларнинг отаси бор, амаллар. Бошқа иқтидор эгалари нима қилади? Беш-олтита мусобақага бориб келиш учун маблағни қаердан топади? Улар бир йилда битта мусобақада ўйнаб, умрини ўтказадими? Улардан қандай чемпион чиқсин? Нега, айтайлик, Грузия федерацияси ойига 70 талаб, Қозоғистон федерацияси 50 талаб, ҳатто Қирғизистон федерацияси 30 талаб турнир ташкил этади-ю, бизда уларнинг ўндан бири ҳам ўтказилмайди?

    Шу сабаб кўплаб иқтидорли шахматчилар шахматни ташлаб кетишга мажбур бўлмоқда. Узоққа бормай, укам Исломбек 6 ёшида уч карра Осиё чемпиони, 7 ёшида 2 карра Жаҳон чемпиони бўлганди. Натижалари меникидан ҳам ўтарди. Афсус, ота-онам унга маблағ тополмади. Борини менга сарфлашди. Натижада Исломбек шахматни ташлашга мажбур бўлди. Агар Ўзбекистонда нуфузли шахмат мусобақалари ўтказилиб турилганда у шахматни ташламаган бўларди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шахмат федерацияси, майли, мусобақа ташкиллаштирмасин, фақат, уларни ўтказишга халақит қилмаса бас.Бир одамнинг рухсатисиз Ўзбекистонда бирорта расмий ёки Опен мусобақа ўтказилмайди. Агар федерация халақит қилмаса, тақиқ қўймаса клублар ўзлари мусобақа ташкил қилишни билади. 2019 йили ёзда Бўстонлиқнинг сўлим жойида хомийлар ёрдамида мукофот жамғармаси 50 миллион сўм бўлган «Гроссмейстер Жавоҳир Синдоров Кубоги»ни ташкил этдик. Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатлардан шахматчилар иштирок этди. Аммо клубимиз шахматчиларидан (чунки бошқа Федерациядан қўрқмаганлар ҳам бор эди) ташқари бирорта кучли ўзбекистонлик шахматчи унда иштирок этмади.Федерация очиқдан очиқ бойкот эълон қилди. Федерация раҳбарияти «кимки Жавоҳир Синдоров Кубогида қатнашса, шахмат мактабидан ҳамда федерациядан четлаштирилади» деб ҳаммани огоҳлантирибди. Буни барча шахматчилар билади. Бизда буни тасдиқловчи далиллар етарлича.

    Нега федерация бу масалага фикр билдирмади? Мен шахмат федерацияси аъзосиман. Федерациянинг вазифаси бизнинг ҳимоя қилиш эмасми?

    Менинг ниятларим катта. Жаҳон шахмат тожини ватанимизга қайтариш. Аммо билмадим бунақа федерация билан ниятларимга етишим қийинга ўхшайди...

    Жавоҳир Синдоров, халқаро гроссмейстер

    «Дарё» иккинчи томон шахмат федерациясининг бу борадаги фикрларини билиш учун ташкилот бош котиби Суннатулло Бозорбоев билан боғланди. У Синдоровнинг навбатдаги мурожаатига қуйидагича муносабат билдирди:

    Ҳомийлик маблағи бўлса, ҳомийлик шартномаларини кўрсацин. Биз ўзимизнинг текширувларимиз орқали 18 та (бу ҳали бизга маълум бўлгани) турнирларга шахмат мактаби томонидан молиялаштирилганлигини аниқладик, холос. Хоҳлаган ваколати бор ташкилот келиб аудит қилсин ҳаммаси аён бўлади, биз бунақа текширувларга тайёрмиз.

    Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни «Дарё»да Жавоҳир Синдоров билан интервью ташкил этилди.

    Унда гроссмейстер қатор муаммолар, тушунмовчиликлар ва федерациянинг сустлиги ҳақида сўз юритди. Бунга шахмат федерацияси ўз муносабатини билдирди ва шахматчининг қатор шарҳларига раддия берди. Ўз навбатида Синдоровнинг видео мурожаатидаги айрим масалалар очиқ қолдирилди.

    Жавоҳир Синдоров — 2005 йилнинг 8 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. Жавоҳир уч карра Ўзбекистон чемпиони, олти карра Осиё чемпиони ва беш карра Жаҳон чемпиони. У 2018 йилда учта гроссмейстерлик шартларини бажариб, жаҳон тарихидаги иккинчи энг ёш (12 ёш 10 ойлик 8 кунлик) шахматчига айланган. Кейинчалик Жавоҳирнинг рекордини ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу (12 ёш 7 ойлик 17 кунлик) янгилади. Айни дамда Синдоров дунё шахмати тарихидаги учинчи рақамли энг ёш халқаро гроссмейстер бўлиб турибди.

    Мавзуга доир:

    • Равшан Эрматов Гулруҳбегим Тоҳиржонова иши ҳақида: «Вазирликда бу масалани муҳокама қиляпмиз»
    • Азиз Абдуҳакимов: «Шахмат федерацияси фаолияти чуқур ўрганилмоқда, у ерда тегишли ўзгаришлар бўлади»
    Аввалроқ ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШнинг Миссури университети жамоасида дона сураётгани ва энди халқаро мусобақаларда АҚШ номидан қатнашиши маълум бўлганди. Кейинчалик блогер Азиза Умарова шахматчилар оиласи ва федерация ўртасидаги совуқ муносабат ҳақида мақола эълон қилди. Бунга жавобан федерация раддия билдирди. Федерация ушбу хабарлар фонида ОАВда эълон қилинган мақолаларни бир ёқлама деб баҳолаган. Шунингдек, терма жамоадан чиқиб кетиш фикри спортчининг ўзига тегишли экани ва бунда бошқаларни айбдор қилиш мумкин эмаслиги таъкидланган. Кейинроқ опа-сингил шахматчилар Нафиса Мўминова ва Хулкар Тоҳиржонова Шахмат федерациясининг раддиясига муносабат билдириб, «Шахмат федерацияси устимиздан мағзава ағдарди» деганди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    14.01.2021, 16:28   Изоҳ (0)   38368
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Женоа» А Серияда хавфли зонадан чиқиб олди. Жамоа муваффақиятлари сири нимада?

    14.01.2021, 15:29

    Буффондан Роналдогача. Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқа олмаган юлдузлар

    14.01.2021, 13:55

    Либертадорес Кубогида бразилча финал бўлади. «Ривер Плейт» ва «Бока Хуниорс» мусобақани тарк этди

    14.01.2021, 10:00

    ПСЖ Франция Суперкубогида «Марсель»ни таслим этиб, Почеттино қўл остидаги илк совринга эга чиқди

    14.01.2021, 07:01

    «Бавария» қуйи дивизион жамоасига ютқазиб қўйди ва Германия Кубогини тарк этди

    14.01.2021, 06:30

    «Барселона» пенальтилар сериясигача борган ўйинда ғалаба қозонди ва Испания Суперкубоги финалига чиқди

    14.01.2021, 03:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.