Футбол бўйича Либертадорес Кубоги ярим финалидан ўрин олган учрашувлар 13–14 январь кунлари бўлиб ўтди.
Ярим финалларда Бразилия ва Аргентина клублари қарама-қаршилиги кузатилди. «Палмейрас» ўз уйида «Ривер Плейт»ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Бироқ биринчи ўйинда қўлга киритилган 3:0 ҳисобидаги ғалаба Бразилия клубини финалга олиб чиқди.
Яна бир учрашув «Сантос» ва «Бока Хуниорс» жамоалари ўртасида кечди. Аргентинадаги ўйин нурсиз дуранг билан тугаган бўлса, жавоб баҳсида мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучди.
Шу тариқа Либертадорес Кубоги финалида Бразилиянинг икки клуби ўзаро баҳсга киришадиган бўлди.
Либертадорес Кубоги
Ярим финал баҳслари
13 январь, чоршанба
«Палмейрас» Бразилия — «Ривер Плейт» Аргентина 0:2
Голлар: 0:1 – 29 Рохас, 0:2 – 44 Борре.Четлатиш: Рохас, 73 («Ривер Плейт»)
Илк ўйин — 3:0
«Сантос» Бразилия — «Бока Хуниорс» Аргентина 3:0
Голлар: 1:0 – 16 Диего Питука, 2:0 – 49 Сотелдо, 3:0 – 51 Лукас Брага.Четлатиш: Фабра, 56 («Бока Хуниорс»)
Илк ўйин — 0:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)