• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Буффондан Роналдогача. Чемпионлар Лигаси бош совринига эга чиқа олмаган юлдузлар

    Катта футболга қадам қўйган исталган болакай борки, мамлакати терма жамоаси сафида мундиалда ўйнашдан ташқари, клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақа — Чемпионлар Лигасида тўп тепишни ҳам орзу қилади. Бироқ улардан саноқлиларигагина у ерда ўйнаш ва ғолиб бўлиш насиб этади. Бундайлар сирасига одатдагидек яна Криштиану Роналду (5 марта) ва Лионель Мессини (4 марта) киритиш мумкин. Аммо ҳозир юқорида номлари келтирилган омадли ўйинчилар ҳақида эмас, балки ушбу турнир бош совринини боши узра баланд кўтариш насиб этмаган таниқли футболчилар ҳақида фикр юритамиз.

    Диего Марадона («Барселона», «Наполи»)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Тилла бола» лақабини олган марҳум Диего Марадона ўтган асрнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинади. Бироқ унга Европа Чемпионлари Кубоги/Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш насиб этмаган. «Наполи»да ҳам «Барселона»да ҳам мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш учун айтарли имкониятга эга бўлмаса-да, Марадона фаолиятининг асосий қисмини Европада ўтказган, шундай экан уни ушбу рўйхатга киритиш мантиқан тўғри бўлади.

    Руд ван Нистелрой (ПСВ, «Манчестер Юнайтед», «Реал»)

    Фото: АПЛ

    Фото: АПЛ

    Нидерландия терма жамоасининг собиқ футболчиси ўз вақтида Англия, Испания ва ўз мамлакати чемпионатларининг энг яхши тўпурари бўлган. Аммо унга ҳам «шалпангқулоқ»ни боши узра баланд кўтариш насиб этмаган. Гарчи Нистелрой Чемпионлар Лигасидаги голлари сони бўйича энг яхшилар қаторига кирса ҳам айнан сўнгги дақиқаларда омад ундан юз ўгираверган.

    Павел Недвед («Лацио», «Ювентус»)

    Фото: Sky Sports

    Фото: Sky Sports

    Чехиялик «Олтин тўп» соҳиби бир пайтлар дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячилари қаторида тилга олинарди. «Ювентус» афсонаси 2003 йилда мусобақа совринига жуда яқин келади. Бироқ футболчи ярим финал баҳсида сариқ карточка олиб, ҳал қилувчи баҳсда жамоасига («Ювентус») ёрдам бера олмайди. Ким билсин, балки ўшанда Недвед майдонга тушганида «Милан» таслим этилармиди...

    Роналдо («Реал», «Барселона», «Милан» ва «Интер»)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ушбу рўйхатнинг энг ёрқин вакили, икки карра «Олтин тўп» соҳиби Роналдонинг Европа Чемпионлар Лигасида бирор марта ҳам ғалаба қозона олмагани кўпчиликни ажаблантириши бор гап. Боиси Роналдо фаолияти давомида «Реал», «Барселона», «Милан» ва «Интер» каби топ-клубларда тўп сурган. Кўриниб турибдики, футболда маҳорат ва тажрибадан ташқари омад ҳам яхшигина рол ўйнайди.

    Златан Ибрагимович («Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан», ПСЖ, «Манчестер Юнайтед»)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Топ жамоаларда ўйнаш борасида Роналдодан асло қолишмайдиган швециялик Златан ҳозирча фантастик карьерасини якунлаганича йўқ. Эҳтимол, 2020/21 йилги биринчилик у учун охирги евромавсум бўлар. Ибранинг Чемпионлар Лигасидаги фаолияти ҳақида гап кетганда унинг ақл бовар қилмас даражадаги омадсизлигини эсламаслик имконсиз. Гап шундаки, у «Интер» ва «Барселона»ни тарк этгач, ҳар иккала клуб ҳам дарҳол Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқади.

    Жанлуижи Буффон («Ювентус» ПСЖ)

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири Буффонга ҳам Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритиш ҳамон армонлигича қолмоқда. Фаолияти давомида у мазкур мусобақада уч маротаба финалга қадар етиб борган, аммо уларнинг барчаси муваффақиятсизлик билан тугаган. Катта эҳтимол билан 2020/21 йилги мавсум Буффон учун ҳам охирги имконият бўлади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    14.01.2021, 13:55   Изоҳ (0)   24149
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Либертадорес Кубогида бразилча финал бўлади. «Ривер Плейт» ва «Бока Хуниорс» мусобақани тарк этди

    14.01.2021, 10:00

    ПСЖ Франция Суперкубогида «Марсель»ни таслим этиб, Почеттино қўл остидаги илк совринга эга чиқди

    14.01.2021, 07:01

    «Бавария» қуйи дивизион жамоасига ютқазиб қўйди ва Германия Кубогини тарк этди

    14.01.2021, 06:30

    «Барселона» пенальтилар сериясигача борган ўйинда ғалаба қозонди ва Испания Суперкубоги финалига чиқди

    14.01.2021, 03:54

    «Женоа» қўшимча бўлимларда ўтказиб юборилган гол туфайли «Ювентус»га ютқазди ва Италия Кубогини тарк этди

    14.01.2021, 03:36

    АПЛ. «Манчестер Сити» аутсайдерга қарши ўйинда қийин ғалабага эришди, «Тоттенҳэм» Лондон дербисида очко йўқотди

    14.01.2021, 03:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.