• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Австралияда олимлар AstraZeneca вакцинасининг самарадорлигига шубҳа билдирди

    Австралиялик олимлар ҳукуматдан коронавирусга қарши эмлаш стратегиясини қайта кўриб чиқишни сўради, деб ёзади «РБК». Улар AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган вакцина жамоавий иммунитетни шакллантириш учун етарлича самарали эмаслигидан хавфсирамоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Олимларнинг айтишича, Австралия Американинг Pfizer ва Moderna компаниялари яратган вакциналардан қўшимча буюртма қилиши керак. Ишлаб чиқарувчилар маълумотларига кўра, бу дорилар 90 фоиздан ортиқ самарадорлик кўрсатган, айни вақтда AstraZeneca вакцинасининг ўртача самарадорлиги 70 фоизни ташкил этган.

    «AstraZeneca бошқа вакциналардек фойдали эканлигини кўрсатиб берувчи қўшимча маълумотларни қўлга киритгунимизга қадар ўзингизга оладиган илмий ва тиббий хавф шундан иборатки, сиз жамоавий иммунитетга эришмайсиз. Сиёсий хавф эса сиз бойлар учун яхши вакцина, камбағаллар учун — унчалик яхши бўлмаган вакцина олишингиздан иборат», — деди Австралия тиббий ассоциацияси президенти Эндрю Миллер. У AstraZeneca вакцинаси билан бошлаш режалаштирилган вакцинацияни тўхтатиб, янада самаралироқ дорини сотиб олишни таклиф қилди.

    Худди шундай фикрни яна бир австралиялик олим билдирди. «Жамоавий иммунитет шаклланиши ҳақиқатан ҳам муҳим, чунки айнан шу нарса вирус тарқалишини тўхтатади ва нормал ҳаётга қайтишимизга ёрдам беради. Муаммо шундаки, биз AstraZeneca вакцинасига аҳамиятли даражада умид қиляпмиз ва австралияликларнинг мутлақ кўпчилиги айнан у билан эмланади… Аммо жамоавий иммунитет ҳосил қилишга қодир вакцина самарадорлиги камида 70 ёки 80 фоиз бўлиши керак», — деди юқумли касалликлар жамияти эксперти, Монаш номидаги университет илмий ходими Мишель Ананда-Ража.

    Ҳукумат олимларнинг баёнотларига жавобан аҳолини эмлаш стратегиясини ўзгартирмоқчи эмаслигини маълум қилди. «AstraZeneca вакцинаси самарали ва хавфсиз», — деди Австралия бош шифокори Пол Келли. Унинг сўзларига кўра, ҳукуматнинг танлови «биттасининг бошқасидан яхшироқ» эканлигидан келиб чиқмайди. «Бу йил AstraZeneca вакцинаси — ҳаётларни қутқариш ва ҳимоя қилиш учун максимал кўламдаги вакцинацияни таъминлаш учун ҳамёнбоп вариант», — деди бош шифокор.

    Австралия коронавирусга қарши уч хил вакцинага олдиндан буюртма берди. Энг аввал AstraZeneca’га — 53 миллион доза буюртма қилди. Бундан ташқари, Американинг Novavax компанияси билан 51 миллион доза ва Pfizer билан 10 миллион доза вакцина ҳақида келишиб олди. Австралия AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни февралдаёқ маъқуллаши кутилмоқда.

    Бу дорилардан ташқари, Австралия ҳукумати коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқаришни ҳам режалаштирган эди. Аммо Квинсленд университети ва CSL биотехнология компанияси томонидан ишлаб чиқилган вакцина синовлари декабрда тўхтатиб қўйилди.

    Ноябрь ойининг охирида AstraZeneca компанияси Оксфорд университети билан ҳамкорликда ишлаб чиқарган вакцинаси 70 фоиз самарадорлиги ҳақида эълон қилганди. Компания вакцина турли эмлаш схемаларида турлича самарадорлик кўрсатганини билдирган.

    Хусусан, одамлар вакцинанинг дастлаб яримта дозасини олиб, бир ойдан сўнг тўлиқ дозаси билан эмланганда 90 фоиз самарадорлик кўрсатган. Шу билан бирга, камида бир ойлик фарқ билан тўлиқ дозаларда эмланган иштирокчиларда 62 фоиз самарадорлик кўрсатган. Вакцинанинг иккала схемаси бўйича умумий самарадорлик 70 фоизни ташкил этган.

    Мавзуга доир:

    • Британияда аҳолини AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш бошланди
    • Ҳиндистон AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни маъқуллади
    • AstraZeneca ва «Спутник V» вакцинаси яратувчилари ўз вакциналарини бирлаштириб синовдан ўтказади

    13.01.2021, 19:41   Изоҳ (0)   21794
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижондаги «самосуд»дан кейин Ўзбекистонга келиш фикридан қайтган Илья Варламов Жанубий Суданда қўлга олинди

    13.01.2021, 19:12

    Қирғизистонда коронавирусдан ўлимлар учун собиқ бош вазирларни жавобгарликка тортишга қарор қилишди

    13.01.2021, 17:12

    Вашингтонда Трамп тарафдорлари акциясида Чак Норрисга ўхшаган одамни кўриб қолишди. «Бу мен эмасдим», — деди актёр

    13.01.2021, 16:58

    Сенаторлар Жо Байденнинг инаугурацияси куни Капитолийга ҳужум хавфи ҳақида огоҳлантирилди

    13.01.2021, 16:11

    Навальний 17 январь куни Москвага қайтишини маълум қилди

    13.01.2021, 15:57

    Жапаров Қирғизистонда рус тилининг расмий мақомини сақлаб қолишга ваъда берди

    13.01.2021, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззахда мактабга ишга қабул қилиш учун пора сўраган масъул қўлга тушди

    Ўзбекистон | 16 август, 13:58

    “Манчестер Сити” Родриго билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи

    Спорт | 16 август, 13:35

    Хитойда 75 ёшли пенсионер сунъий интеллектда яратилган аёл туфайли хотини билан ажрашмоқчи бўлди

    Лайфстайл | 16 август, 13:23

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.