• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Демократлар Трампга нисбатан иккинчи импичментни бошлади. Улар буни қандай амалга оширмоқчи?

    Демократлар Дональд Трамп маъмурияти аъзоларига босим ўтказиб, уни 20 январда президентлик муддати тугашидан олдин лавозимидан четлатишга эришмоқчи. Бунинг қанчалик имкони бор ва демократларда яна қандай вариантлар бор? Шу саволларга «РБК» жавоб топишга уринди.

    Нэнси Пелоси.

    Нэнси Пелоси.
    Фото: Global Look Press

    Демократларнинг Трампни сиқиб чиқариш учун иккита ташаббуси

    АҚШ Конгресси вакиллар палатасидаги Демократик партиянинг етакчи сиёсатчилари амалдаги президент Дональд Трампга нисбатан импичмент тўғрисидаги резолюция лойиҳасини эълон қилди. Республикачининг ваколатлари 20 январь — ноябрдаги сайловларда ғолиб бўлган демократ Жо Байденнинг инаугурацияси куни тугайди, аммо конгрессдаги сиёсатчилар Трампни ушбу муддатгача четлатиш зарур деб ҳисоблайди. Трампнинг рақиблари фикрича, унинг сайловдаги мағлубиятини тан олишдан бош тортиши ва тарафдорларини гижгижлаши конгресс биносига ҳужум уюштирилишига олиб келди. Резолюция вакиллар палатасига киритилди. АҚШ Конституциясига киритилган 14-тузатишнинг 3-бўлими «қўзғалон ёки исёнда» қатнашган шахсга АҚШда қандайдир лавозимни эгаллашни тақиқлайди, мана шу импичмент учун асосдир, дейилади резолюцияда.

    Айни пайтда вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси айтишича, импичмент — бу энг сўнгги чора, ва демократлар Трамп Конституцияга киритилган 25-тузатишга мувофиқ лавозимидан туширилишига умид қилмоқда. Унга кўра, амалдаги президент вице-президент ва маъмуриятдаги кўпчилик асосий лавозимлар қарори билан ўз лавозимидан четлатилиши мумкин. Улар Трамп ўз вазифаларини бажаришни давом эттира олмаслиги ҳақида қарор чиқариши керак бўлади. Маҳкама таркибига давлат раҳбари ва вице-президент Майк Пенсдан ташқари, ижро этувчи ҳокимиятнинг яна 15 вакили, шу жумладан, давлат котиби Майкл Помпео ва молия вазири Стивен Мнучин ҳам киради. Пелосининг сўзларига кўра, у Пенсни энг яқин вақтда президентни 25-модда бўйича четлатишга чақирувчи резолюция киритмоқчи. Аммо Пенснинг ўзи Трампни лавозимидан кетказиш масаласини қўймоқчи эмас, деб ёзади The Wall Street Journal газетаси вице-президентга яқин манбаларга таяниб.

    Агар Пенс Трампни лавозимидан четлатиш учун Вазирлар Маҳкамасини чақирмаса, унда демократлар 11 январь, душанба куни тақдим этилган импичмент тўғрисидаги резолюция асосида президент импичментига эришишга уринади, у 13 январь, чоршанба куни кўриб чиқиш учун киритилиши мумкин.

    Импичмент одатда қандай кечади?

    Импичмент жараёнини вакиллар палатаси бошлайди. Аммо импичмент масаласига овоз бериш учун палатага киритишдан олдин қандай жараёнларга риоя қилиш кераклиги ҳақидаги аниқ қоидалар қонунларда ёзилмаган. Амалиётга кўра, дастлаб қуйи палата аъзолари импичмент жараёнини ишга тушириш ҳақида резолюция қабул қилади. Сўнг вакиллар палатаси қўмитаси импичмент қабул қилиш учун асосларни ўрганиб чиқиши керак. Қоидага кўра, бундай текширувни ҳуқуқий ишлар бўйича қўмита ўтказади. Президентга нисбатан айбловлар ўрганиб чиқилганидан кейин вакиллар палатаси қўмитаси асосларнинг етарли ёки етарли эмаслиги ҳақида қарор қабул қилади. Агар қўмитанинг кўпчилик аъзолари асосларни етарлича деб ҳисобласа, президентга қарши айбловларнинг битта ёки бир нечта бандлари бутун вакиллар палатаси кўриб чиқиши учун киритилади. 2019 йил декабрда вакиллар палатасининг ҳуқуқий қўмитаси президентга қарши иккита — ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва Конгресс текширувига тўсқинлик қилиш айбловларидан иборат резолюцияни бутун палата овоз бериши учун киритилишини ёқлаб овоз берган эди. Қўмитада 23 конгрессмен (ҳаммаси демократлар) ёқлаб овоз берган бўлса, 17 нафари (ҳаммаси республикачилар) қарши чиққан.

    Ҳуқуқий масалалар бўйича қўмитада маъқулланганидан кейин импичмент бўйича резолюция вакиллар палатасининг жами таркиби овоз бериши учун киритилади. Кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланиши керак. 2019 йил декабрида қуйи палатада 228 конгрессмен (бир нафар мустақилдан ташқари барчаси демократлар) импичментни ёқлаб, 193 киши эса (бир демократдан ташқари барчаси республикачилар) унга қарши овоз берганди.

    Бу сафар демократлар айблов бандлари бўйича бир қарорга келди ва бирданига палатанинг бутун таркиби билан овоз беришга ўтмоқчи. Шундан кейин импичмент жараёни Сенатда давом этади.

    Айнан сенаторлар президентнинг айбдорлиги ва четлатилиши масаласини ҳал қилади. У ерда айбловлар бўйича эшитувлар бўлиб ўтади. Бир йил аввал кўпчилик ўрин республикачиларда бўлган сенат импичментга қарши овоз берган эди. Биринчи айблов бўйича 48 сенатор Трампни айбдор деб, 52 нафари эса айбсиз деб ҳисоблаган эди. Иккинчи айблов бўйича 47 сенатор президентни айбдор деб топди, 53 нафари — айбсиз. Январь бошида ишга киришган конгресснинг жорий таркибида мувозанат кескин ўзгарган — иккала палатада ҳам демократлар кўпчилик ўринга эга.

    Импичмент жараёни одатда анча узоқ давом этади. Трампнинг биринчи импичменти уч ойдан кўпроқ вақт олиб, 2019 йил октябрь охиридан (вакиллар палатаси томонидан тегишли резолюция қабул қилинган вақт) 2020 йил 5 февралгача (у оқланган вақт) давом этганди. Бу сафар президентни лавозимидан бўшатиш ташаббускорларида вақт жуда кам. Агар 13 январь, чоршанба куни вакиллар палатаси таркибидаги кўпчилик импичментни ёқлаб овоз берган тақдирда ҳам, сенаторлар ишни Байденнинг инаугурациясигача кўриб чиқишга улгурмаслиги мумкин. 19 январгача Сенат режа бўйича мажлислар ўтказмайди, аммо унинг янги таркиби қасамёд қабул қилиб бўлган. Мажлисга йиғилиш учун барча сенаторларнинг розилиги керак. Президентни айбдор деб топиш ва уни четлатиш учун овозларнинг учдан икки қисми, яъни 100 тадан 67 таси керак. Сенатда демократларнинг 50 та овози бор, яъни республикачиларнинг 17 та овози керак бўлади, уларни қўлга киритиш эса осон бўлмайди.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Трампни «Путиннинг хизматкори» деб атади
    • CNN: Майк Пенс Трампни четлатиш учун 25-тузатишни қўллашга қарор қилди

    12.01.2021, 11:11   Изоҳ (0)   18800
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Коронавирус фақат Хитойда эмас, бошқа мамлакатларда ҳам пайдо бўлган бўлиши мумкин – ЖССТ

    12.01.2021, 08:31

    Париждаги Елисей майдони «ноодатий боғ»га айлантирилади

    12.01.2021, 07:13

    Таътилдан қайтган Мирзиёев, коронавирус вакцинаси шаклидаги ширинликлар, муз устида бир неча дақиқа ўтириш маросими. 11 январь суратлари

    12.01.2021, 00:15

    Видео: Кремлда учрашган Пашинян ва Алиев қўл бериб кўришмади

    11.01.2021, 20:15

    АҚШда Капитолийга шиддатли ҳужумдан кейин ички терроризм бўйича 25 та иш қўзғатилди

    11.01.2021, 17:44

    Чеченистонда Рамзан Қодировнинг «қатъий қаршилиги»га қарамай, Рамзан Қодиров номли масжид қуриладиган бўлди

    11.01.2021, 17:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.