• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмагани сабаб «Оскар»да қатнашмайди

    Ижтимоий тармоқларда «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми «Оскар» танловида иштирок этмаслиги борасида турли гап-сўзлар тарқамоқда. «Халқ сўзи» бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида фильм продюсери Дониёр Агзамов билан боғланди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»
    Йўқ, қатнашмайди. Биз, Ёлқин Тўйчиев бошчилигидаги жамоа, қўлимиздан келган барча ҳаракатни қилдик. Биз шу вақтгача Ўзбекистон Оскар қўмитасига ишониб келган эдик, мен барча нарсани 28 ноябрь куни уларнинг қўлига тутқазганман, менда барча ёзишмалар, фактлар турибди. Шу кунгача ‘юбордингларми’ деб сўраганимизда ‘ҳа, юбордик’ дея жавоб бериб келишган. Декабрь ойининг бошида фильмни Америкага ҳам жўнатганман, 50 та DVDP, битта катта терабайтли ҳардда DSP форматда, ‘Сурроунд’ форматида юборилган. Лекин улар («Оскар» танлови ташкилотчилари) видеони сўраб Ўзбекистон Оскар қўмитасига 3-4 марта ёзишган, қўмита жавоб ҳам бермаган. Оскар қўмитасининг қўлида фильмнинг ҳамма форматдаги нусхаси турибди, нима сўрашган бўлса, қилиб берганман. Тайёр нарсани юборишмаган, охирги вақтларда телефонларимга ҳам жавоб бермай қўйишганди.

    5 январь куни менинг шахсан ўзимга танлов ташкилотчиларидан тўғридан-тўғри электрон почтамга хат келди, сизларга соат 5 гача охирги муддат деган. Биз шокка тушиб қолдик, қўмитадагиларни роса қидирдим, телефонларига жавоб беришмади. Улгура олмасдик, чунки компьютер ‘загрузка’ни ўзига 16 соатдан 24 соатгача вақт сўради.

    Дониёр Агзамов, фильм продюсери

    Продюсер Оскар қўмитаси ишининг қониқарсизлиги ҳақида ҳам гапирди.

    «Билмайман, булар нега бунақа ишлаяпти, номи улуғ, супраси қуруқ дегандек, ишга лоқайд қарашган, ишламаган ҳам, ҳозир қаттиқ жаҳлдаман», — дейди у.

    Дониёр Агзамов Оскар қўмитаси вакилларининг Facebook’даги продюсер ўз вақтида етказиб бермагани ҳақидаги гапларига ҳам муносабат билдирди.

    «Мен қандай қилиб етказиб бермаслигим мумкин, уларнинг қўлига сўраган форматларида 28 ноябрь куни етказганман, кўзимнинг олдида кинони кўчириб олишган, менда уларнинг фильмни қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бор. Божхонадан ҳам рухсат олганман, жўнатганман, божхона тўловини қилганимнинг ҳужжатлари ҳам бор», — деди продюсер.

    Дониёр Агзамов қўмитанинг фильмни танловга юбориш ҳуқуқи продюсерда бўлиши ҳақидаги иддаосига ҳам жавоб қайтарди.

    «Йўқ, ҳуқуқ ‘Ўзбеккинўда, мен ишлаб чиқариб берувчи компанияман, фильмни ‘Ўзбеккинў буюртмаси билан тайёрлаб, агентлик фондига топширганман. Русча, ўзбекча, инглизча субтитри билан, сўралган барча форматда топширилган. Агар мен Оскар қўмитасига етказмаган бўлсам, агарда айб менда бўлган бўлса, улар ‘Ўзбеккинўдан ҳам олиши мумкин эди. Нега ‘Ўзбеккионўга продюсер бизга фильмни етказмаяпти деб шикоят қилиб чиқмади ёки ўзимга мурожаат қилишмади. Бу танловда қатнашиш жамоамиз учун қанчалик муҳим нарса эди. Айбни менга ағдаришяпти, лекин ағдариша олмайди, чунки қўлида далили йўқ. Менда эса барча далиллар бор.

    Оскар қўмитаси бизга фильмни жўнатиш учун ‘доступ’ бермаган, бўлмаса ўзимиз аллақачон жўнатган бўлардик. Ташкилотчилар 5 январь куни хат жўнатишди менга, агар у аввалроқ келганида эди, мен Оскар қўмитадан ‘доступ’ сўрардим, ўзим юборардим. ‘Доступ’ қўмитада, ўзимиз жўнатмоқчи бўлсак, у бизни блоклайди. Ҳаттоки ‘Олтин глобус’да ҳам шунақа муаммо бўлди, сал қолди у танловдан ҳам қолиб кетардик. Ташкилотчилар қўмитадан фильмни юборишни сўраган, улар эса юбормаган, аксинча бизни ҳам блоклаган. Ўзимиз ташкилотчиларга чиқиб ‘доступ’ни сўраб олдик, ўзимиз жўнатдик. Ўзи Оскар қўмитаси нима билан шуғулланишини мен тушунмаяпман. Улар ўзбек киносини ривожи учун ишлаяптими ёки борини ҳам йўқ қилиш учунми?»,—  дейди продюсер.Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Оскар қўмитасининг йиғилиши ўтказилган эди ва Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан Оскар мукофотининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига Ўзбекистон номидан «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми танланган эди.

    «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган Ёлқин Тўйчиевнинг «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг шу юрт аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилган.

    Фильмнинг сценарий муаллифи ва режиссёр — Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор — Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом — Бектош Ражабов, фильм директори — Шавкат Ризаев.

    Ролларда: Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Хожиқулиева ва бошқалар.

    Маълумот учун, 93-Оскар тақдирлаш маросими 2021 йилнинг 25 апрель куни Лос-Анжелес шаҳрининг машҳур «Dolby» театрида бўлиб ўтади.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йил баҳорида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ташаббуси билан Ўзбекистон Оскар қўмитаси ташкил қилинган эди.

    10.01.2021, 20:57   Изоҳ (0)   26351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Жокер» 2020 йилда Буюк Британияда энг кўп томоша қилинган фильмга айланди

    08.01.2021, 21:56

    Кулги ортидаги дард: «И операцияси» фильми юлдузи Евгений Моргуновнинг ҳаёти қандай кечган? (фото)

    08.01.2021, 20:27

    Сериаллардаги бақироқ қайнона — Гулнора Толипова 50 минг сўм учун Лоланинг уйини тозалагани ва ўзини ўлдиришга урингани ҳақида сўзлаб берди

    07.01.2021, 14:24

    «Муҳташам юз йил» 10 ёшда: Оламшумул муваффақият қозонган сериал ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    07.01.2021, 13:25

    Фото: Жуҳи Чавла, Шридеви, Мадҳури Диксит ва 80 йилларда машҳур бўлган бошқа ҳинд актрисаларининг фарзандлари

    06.01.2021, 15:19

    Жеймс Бонднинг маъшуқаси ролини ижро этган актриса Таня Робертс вафот этди. Актрисанинг яқинлари хатолик сабаб унинг ўлимини бир кун олдин эълон қилган

    06.01.2021, 14:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларга уй қуриб беришни ваъда қилган Strong Cities МЧЖ таъсисчиси фирибгарлик жиноятида гумонланиб қўлга олинди

    Ўзбекистон | 15 июл, 19:15

    Ўзбекистонда электромобиллар йиллик сотуви кескин ўсди

    Ўзбекистон | 15 июл, 19:05

    Пица ва паста мумкин эмас: Британия монархиясининг энг ноодатий овқатланиш қоидалари

    Лайфстайл | 15 июл, 18:55

    Сурхондарёда бўғма ва кобра илонлар табиатга қўйиб юборилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 18:45

    Велосипедлар учун илк симсиз қувватлаш мосламаси тақдим этилди

    Технологиялар | 15 июл, 18:30

    АҚШда Миннеаполис мери лавозимига номзод сомалилик сенатор интернетда дискриминацияга дуч келди

    Дунё | 15 июл, 18:25

    “Клублар ўртасидаги ЖЧ кубогининг асл нусхаси Оқ уйдаги Овал кабинетда турибди” — Дональд Трамп

    Спорт | 15 июл, 18:25

    Ўзбекистонликлар товарларни божсиз олиб кириш учун хорижда энди камида 2−3 кун бўлиши керак

    Ўзбекистон | 15 июл, 18:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.