Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништирган Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 1985 йилда туғилган фуқаро ўзини гўёки ДХХ ходими дея таништириб, Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармасида ишловчи танишлари орқали ҳеч қандай муаммосиз божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказдириб беришини айтади.
ДХХ ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу ҳожатбарор фуқаро корхона раҳбаридан фирибгарлик йўли билан ҳар бир юк партияси учун 500 АҚШ долларидан жами 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтида ушланди.
Мазкур шахс корхонага хориждан импорт қилинаётган автомобиль эҳтиёт қисмларини божхона расмийлаштирувидан тезлаштириб чиқариб бераётганини айтиб, корхона раҳбаридан муқаддам 1 000 АҚШ доллари олган.
Ҳозирда гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)