• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Сериаллардаги бақироқ қайнона — Гулнора Толипова 50 минг сўм учун Лоланинг уйини тозалагани ва ўзини ўлдиришга урингани ҳақида сўзлаб берди

    Гулнора Толипова «Журналист», «Севги» ва «Шукрона» каби сериаллардаги бақироқ, инжиқ қайнона образи билан томошабинлар эътиборини қозонди. Актриса журналист Наргиза Муродова билан суҳбатда мураккаб ҳаёт йўли ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @guli_888888888

    Фото: Instagram / @guli_888888888

    «Пулимиз йўқ, санъаткор бўла олмайсан» 

    — Тошкентдаги беш болали хизматчи оиласида дунёга келганман. Отам оддий қурувчи, онам эса заводда ишчи эди. Болалигимдан санъатга қизиққаним боис, 4 ёшимдан Шермат Ёрматов раҳбарлигидаги «Булбулча» болалар хорига қатнашганман. Тўққиз ёшимда тушимга Ўзбекистон халқ артисти Зайнаб Садриева кириб, мени дуо қилганди. Афсуски, мактабни тамомлаганимдан кейин орзуларим сароб эканини англадим. Оиламиздаги моддий қийинчиликлар сабаб, онам ўқишни давом эттиролмаслигимни тушунтирди ва болалар боғчасига ишга жойлашдим.

    «Ўзимни ўлдиришга уринганман»

    — 16 ёшимда холамнинг қистови билан Сирдарёга турмушга чиқдим. Бола бўлганим учун ҳам катта ҳаётга мослашиб кетишим осон кечмади. Турмуш ўртоғимнинг яқинлари билан тил топишиб кетдим, аммо у билан келишолмадик. Беш йил ичида бир аёл қанча хўрланиши мумкин бўлса, шунча азобни бошимдан ўтказдим. Унинг асоссиз рашки сабаб кўп маротаба калтакландим, ҳақоратландим. Аммо бир куни унинг рус аёл билан дон олишишидан хабар топиб, ўз жонимга қасд қилдим. Томиримни кесгач, шифокорлар кўмагида оёққа турдим. Шундан сўнг ўғлимни олиб Тошкентга қайтишга қарор қилдим. Аммо бу ерда қийинчиликлар ундан оз эмасди.

    Фото: Instagram / @guli_888888888

    Фото: Instagram / @guli_888888888

    «Милициячилар тоғорадаги овқатимни ерга тўкиб ташлаганини унута олмайман»

    — Ўғлим Шоҳруҳни боқиш ва уй олиш учун қилмаган ишим қолмади. Бозорда овқат сотган, бекатда писта-қурт билан савдо қилган кунларим ҳам бўлди. Ҳатто, бир неча йиллар аввал 50 минг сўм эвазига хонанда Лола Йўлдошеванинг уйини тозалаш учун борганимни эслайман. Бозордаги ноқонуний савдо учун милиция ходимларидан қочганим, ҳатто бир марта жазолаш учун тоғоралардаги овқатни ерга тўкиб юборишганини ҳам унутолмайман. Хуллас, шу каби қийинчиликлар ювош Гулноранинг феъл-атворини бутунлай ўзгартирди.

    Фото: Instagram / @guli_888888888

    Фото: Instagram / @guli_888888888

    «Бақироқ аёллар ролидан чарчадим»

    — Яқин йиллардан бошлаб иккинчи даражадаги ролларга таклиф бўлмоқда. Ундан аввал фақат эпизод ролларни ижро этардим. Тан оламан, актрисалик бўйича ҳеч қаерда таҳсил олмаганман, аммо санъатга меҳрим бўлакча. Фақат уришқоқ аёл ролларини эмас, мард, танти ва сабрли ўзбек аёллари сиймосини экранда гавдалантиришни истайман. Ростини айтсам, бақироқ аёллар ролини ижро этишдан чарчаганман. Режиссёрлар мени қайтадан кашф этишларини орзу қиламан.

    Муваффақиятсиз турмушимдан сўнг оила қурмадим. Ҳаётимни ўғлимга бағишладим. Уй ва машина олиб, уни уйлантирдим. Шукрки, келиним ва икки нафар набирам бор.

    Эслатиб ўтамиз, Гулнора Толипова илк ролини режиссёр Бурҳон Шароповнинг «Муғомбир куёв» фильмида ижро этган.

    Мавзуга доир: «Шукрона»даги Марям — Одина Тўхтасинова: Таржимондан актрисага айланган ҳамшира (фото)

    07.01.2021, 14:24   Изоҳ (0)   80430
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Муҳташам юз йил» 10 ёшда: Оламшумул муваффақият қозонган сериал ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    07.01.2021, 13:25

    Фото: Жуҳи Чавла, Шридеви, Мадҳури Диксит ва 80 йилларда машҳур бўлган бошқа ҳинд актрисаларининг фарзандлари

    06.01.2021, 15:19

    Жеймс Бонднинг маъшуқаси ролини ижро этган актриса Таня Робертс вафот этди. Актрисанинг яқинлари хатолик сабаб унинг ўлимини бир кун олдин эълон қилган

    06.01.2021, 14:18

    Неслиҳан Атагул ва Керем 2020 йилнинг энг яхши турк актёрлари сифатида эътироф этилди (фото)

    06.01.2021, 12:56

    «Матрица-4», «Қора бева»: 2021 йилнинг энг кўп кутилаётган фильмлари (фото)

    05.01.2021, 17:45

    Идеал актёрлар таркиби қандай бўлади? Голливуд актёрларини унутинг, ахир Истанбулнинг пахмоқ юлдузлари ҳар қандай инсонни ўзига ром этади

    05.01.2021, 12:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди



    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёевнинг Словенияга ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 23 май, 00:13

    Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 22 май, 23:50

    Дензел Вашингтон Канн кинофестивалида фотограф билан жанжаллашди

    Лайфстайл | 22 май, 23:40

    Буюк британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга келади

    Ўзбекистон | 22 май, 23:30

    Таиланд суди собиқ бош вазирга 305 млн доллар тўлаш мажбуриятини юклади

    Дунё | 22 май, 23:20

    Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан биргаликда қўшма бизнес форумида иштирок этди (фото)

    Ўзбекистон | 22 май, 23:12

    Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкинлиги айтилди

    Ўзбекистон | 22 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 22 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 22 май, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.