• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Кулги ортидаги дард: «И операцияси» фильми юлдузи Евгений Моргуновнинг ҳаёти қандай кечган? (фото)

    Урушнинг очарчилик йиллари ва машаққатли меҳнатидан омон қолган қора сочли Евгений Моргунов 25 ёшигача озғин йигит эди. 14 ёшидан буён оғир меҳнат ичида, барча каби тўйиб овқат емай яшаётган бола бир куни уйига қайтганида онаси келтирган бир қути сариёғга кўзи тушади. Очлик қаршисида ҳаммасини унутган Евгений сариёғнинг барчасини паққос туширади-ю, ўзини ёмон ҳис қила бошлайди. Шифокорлар унга модда алмашинуви жараёни бузилгани туфайли қанд касали ташхисини қўяди. Шундан сўнг Евгенийда вазн ортиши юз бера бошлаган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Евгенийда заводда ишлаб юрган кезлариёқ санъат соҳасига қизиқиш пайдо бўлган. Эрталаб мактабни ташлаб, кинога борар, кечки пайт эса консерваториядан арзон чипталар сотиб олиш унинг кундалик одатига айланган эди. Шу тарзда унда актёр бўлиш истаги пайдо бўлган. Аммо завод раҳбари уни меҳнаткашлиги туфайли қўлдан чиқаришни истамас эди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Шундан сўнг Евгенийнинг ўзи тўғридан-тўғри Сталинга мактуб ёзишга қарор қилган: «Мен санъаткор бўлмоқчиман, аммо завод раҳбари бунга имкон бермаяпти. Илтимос, менга ёрдам беринг». Евгенийнинг сўзларига кўра, шундан сўнг завод раҳбарияти бўлажак актёрни Камер театрига ёрдамчи таркибда рол ижро этиш учун буйруқ олган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Ушбу воқеа ҳақиқатми ёки йўқ, номаълум. Аммо Евгений илк фаолиятини Камер театридаги кичик роллардан бошлаган. Орадан бир йил ўтгач у чиндан ҳам актёрлик билимига муҳтожлигини тушунган ва институтга ўқишга кирган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Олийгоҳни битиргач ҳам унга катта роллар берилмаган, у қуйи тоифадаги актёр сифатида қайд этилган. Аммо у санъат оламида яшаётганидан хурсанд эди. Евгений кундалик ҳаётида жуда кўп қизиқарли воқеалар сабабчисига айланган. Масалан, у троллейбусга чиқиб, йўловчиларнинг чиптасини текшириб, салонда ҳақиқий назоратчи пайдо бўлганида эса жуфтак ростлаб қолар эди. Бундан ташқари, у театрга ташриф буюрган текширувчиларга ўзини бадиий раҳбар деб таништириб, қуйи тоифадаги актёрларнинг маошларини оширишни ҳам талаб қилган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Ўтган асрнинг 60 йиллари охирида, Леонид Гайдай суратга олаётган «Кавказ асираси ёки Шурикнинг янги саргузаштлари» фильми учун қаҳрамонлар излаб юрган вақтида, Евгений ҳанузгача эпизод ролларни ижро этар эди. Гайдай келин ўғриси образлари учун Аҳмоқ, Қўрқоқ ва Барзангини топиши керак эди. У Қўрқоқ ва Аҳмоқ персонажларига Вицин ва Никулинни дарҳол топган, аммо Барзангини учратиш бироз вақт талаб этган. Евгенийнинг бахтига, уни «Мосфильм» режиссёри Иван Пирев кўриб қолган ва у ҳақда Гайдайга хабар берган. Кейинчалик Вицин, Никулин ва Моргунов учлиги пайдо бўлган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Гарчи ушбу учлик унчалик қалин дўст бўлмаса-да, бир-бирлари билан мулоқот қилиб турар эди. Йиллар давомида Евгенийнинг ҳазилкашлиги ижодий жамоа орасида ҳам тарқалди. У Гайдайдан бош рол учун чиндан ҳам миннатдор бўлган, аммо яна ўша ҳазилкашлиги туфайли ўртадаги муносабатларга совуқлик тушган. У суратга олинган материални томоша қилиш учун ўта маст ҳолатда ташриф буюрган. Гайдай бундай ҳурматсизликка дош беролмай, Барзангидан ранжиган ҳолда, суратга олиш ишларини дублёр ёрдамида якунлаган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    «Кўпчилик унинг кўнглига озор берар эди, аммо улар Евгенийга қанчалар қийин бўлишини хаёлига ҳам келтирмаган. У ўзининг соғлиғи ҳақида ҳеч кимга айтмаган, барчасини ичида сир сақлар эди»,— деб ёдга олади рафиқаси Наталя Моргунова.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Наталянинг сўзларига кўра, Евгений театрдаги ҳамкасби балерина Варвара Рябсевага кўнгил қўйган. Варвара ундан 13 ёшга катта бўлиб, улар узоқ йиллар мобайнида бирга яшаган. Ҳатто ажрашганидан кейин ҳам Евгений уни унута олмаган. Варвараникига тез-тез борар, бетоблигида қарар ва вафот этганида ҳам барча маросимларни ўтказган.

    Наталя ва Енгений

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Шунингдек, Наталя уларнинг дўстлигига ҳеч қачон қарши бўлмаган. Наталя ва Евгенийнинг ҳам танишуви тасодифан рўй берган. Талаба вақтида Наталя олийгоҳ кафедрасига имтиҳон вақтини билиш учун қўнғироқ қиламан дея Евгенийнинг квартирасига адашиб тушган. Қарши томондан «Рақамингизни қолдиринг, жадвалга қараб айтиб юбораман», деган жавоб келган. Бироздан сўнг Евгений Наталяга навбатдаги ҳазил билан қўнғироқ қилган ва шу тарзда муносабатлар бошланган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Бу вақтда актёрнинг ёши 38, Наталяники 25 да бўлган. Улар турмуш қурганидан бир йил ўтиб катта ўғли Антон, олти йилдан сўнг Николай дунёга келган. Евгений энг қийин дамларда ҳам оила ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги учун қўлидан келганича ҳаракат қилган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Қандли диабет туфайли вазни 130 килограммдан ошганида ҳам Евгений концерт ва ижодий сафарларни тўхтатмади. Касаллик уни ўта асабий қилиб қўйган эди. Шифокорлар бир неча бор актёрнинг оёқларини кесиб ташламоқчи бўлган. Аммо у юрак хуружи ва инфарктдан кейин ҳам яна ҳаммаси яхши бўлишига ишонар эди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Актёрнинг соғлиғи учун навбатдаги катта зарба кенжа ўғлининг ўлими эди. 1998 йил 26 ёшли Николай машина бошқаруви вақтида ухлаб, автоҳалокатда вафот этганди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    «‘Нима учун бундай адолатсизлик?’, дея ўзини қийнар эди, дейди рафиқаси Наталя Моргунова. − Бу каби йўқотиш туйғусидан қутулиш мақсадида уйдан қочишга ҳам ҳаракат қилди. У қийинчиликда яшаётганини яширишга қанчалик уринмасин, лекин мен буни ич-ичимдан ҳис этардим, у азоблардан тамом бўлганди». Орадан бир йил ўтиб, 1999 йил июнь ойида Евгений Моргунов 72 ёшида вафот этди.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Мавзуга доир:

    • Ичмайдиган Вицин, сувга оқиб кетган Шурик. «Кавказ асираси» фильми ҳақида томошабинга маълум бўлмаган қизиқарли фактлар
    • «И операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари» фильми ҳақидаги қизиқарли фактлар

    08.01.2021, 20:27   Изоҳ (0)   84666
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сериаллардаги бақироқ қайнона — Гулнора Толипова 50 минг сўм учун Лоланинг уйини тозалагани ва ўзини ўлдиришга урингани ҳақида сўзлаб берди

    07.01.2021, 14:24

    «Муҳташам юз йил» 10 ёшда: Оламшумул муваффақият қозонган сериал ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    07.01.2021, 13:25

    Фото: Жуҳи Чавла, Шридеви, Мадҳури Диксит ва 80 йилларда машҳур бўлган бошқа ҳинд актрисаларининг фарзандлари

    06.01.2021, 15:19

    Жеймс Бонднинг маъшуқаси ролини ижро этган актриса Таня Робертс вафот этди. Актрисанинг яқинлари хатолик сабаб унинг ўлимини бир кун олдин эълон қилган

    06.01.2021, 14:18

    Неслиҳан Атагул ва Керем 2020 йилнинг энг яхши турк актёрлари сифатида эътироф этилди (фото)

    06.01.2021, 12:56

    «Матрица-4», «Қора бева»: 2021 йилнинг энг кўп кутилаётган фильмлари (фото)

    05.01.2021, 17:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25

    Яшил энергияга зарба: Трамп янги қонун билан имтиёзларни бекор қилди

    Дунё | 5 июл, 18:00

    Тошкентда 33 ёшли аёлни фоҳишалик учун Москвага жўнатаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:50

    Наманганда газ тармоғига ўғринча уланиб олган боғ эгаси давлатга 1,4 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 5 июл, 17:00

    “Ливерпуль” Жотанинг оиласига футболчи билан тузилган шартнома бўйича маош тўлаб боради

    Спорт | 5 июл, 16:53

    Ўзбекистонда 6 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 5 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.