• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Саломатлик

    Героин ва фентанилдан ҳам кучли: дунёда янги наркотик тарқалмоқда

    Дунёда героин ва фентанилга қараганда анча кучли таъсирга эга янги наркотик — нитазен тарқалмоқда. Гиёҳванд модда истеъмолидан аллақачон юзлаб одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Meduza” хабар берди.

    Foto:
    Фото: Getty Images

    Нитазенлар кучли синтетик опиоидлар бўлиб, 1950 йилларда Швейцариянинг Ciba фармацевтика корпорацияси (ҳозирги Novartis) томонидан синтез қилинган. Нитазенларни оғриқ қолдирувчи восита сифатида ишлатиш режалаштирилган эди. Бироқ улар дунёнинг ҳеч бир жойида тиббиётда қўллаш учун маъқулланмаган. Улар оғриқни камайтиради ва эйфорияни келтириб чиқаради, аммо шунчалик кучли таъсирга эгаки, ҳатто кичик дозалар ҳам ўлимга олиб келиши мумкин.

    ХХ асрнинг иккинчи ярмида нитазенлар дунёнинг турли мамлакатларида пайдо бўлишни бошлади. 1966 йилда Италияда, 1987 йилда Германияда, 1998 йилда эса Россияда аниқланган. Москвада улардан камида 20 киши ҳалок бўлган. 

    Сўнгги олти йил ичида нитазенлар аввалгига қараганда анча тез тарқала бошлади. Бунга фентанил ишлаб чиқаришнинг мураккаблашуви (Хитойдаги янги чекловлар) ва героин етказиб беришнинг камайиши (Афғонистонда опиум етиштириш тақиқлангани) таъсир кўрсатди. Яширин нарколабораториялар эски фармакологик тадқиқотларни ўрганиб, нитазенларни қайта ишлаб чиқаришни бошлади. 2019 йилда АҚШ ва Европада ушбу моддалар гиёҳванд моддалар партияларида биринчи марта аниқланди.

    Foto:
    Фото: Psyclarity Health

    Нитазен қабул қилганларнинг аксарияти бундан бехабар бўлган

    2019 йилдан бери 10 дан ортиқ янги нитазен турлари пайдо бўлди. 2019—2024 йилларда ушбу моддалар Шимолий Америкадан тортиб Африка ва Осиёгача бўлган турли қитъалардаги 28 та мамлакатда аниқланган ва юзлаб одамларнинг ўлимига олиб келган. Буюк Британияда улар туфайли камида 485 киши, АҚШда 320 киши, Латвияда 101 киши, Австралияда 17 киши вафот этган. Нитазенларнинг аксарияти Хитойда ишлаб чиқарилади ва интернетда деярли очиқ сотилади. Европага бу гиёҳванд моддалар почта орқали, масалан, итлар учун озуқа сифатида етказиб берилади.

    Нитазенлар фентанил ёки героинга қараганда арзонроқ ва ишлаб чиқариш осонроқ. Аммо улар героиндан 50-250 марта, фентанилдан эса 10-50 марта кучли. Бу контрабандани осонлаштиради (ҳажм қанчалик кичик бўлса, уни олиб ўтиш шунчалик осон бўлади) ва кўпроқ пул ишлаш имконини беради (модда қанчалик кучли бўлса, таъсир қилиш учун шунчалик кам модда керак бўлади). Европада бир грамм нитазендан олинадиган соф фойда 600 еврога етади.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Нитазенлар ҳатто жуда оз миқдорда ўлимга олиб келиши мумкин

    Қора бозорда улар нафақат бошқа ноқонуний гиёҳванд моддаларга, балки оксикодон ва ксанакс каби рецептли дориларга ёки ҳатто вейп суюқликларига ҳам қўшилади. 2023 йилда интернетда ксанаксни рецептсиз сотиб олган 23 ёшли британияликнинг юраги тўсатдан тўхтаб қолган. Экспертиза таблеткалар таркибида нитазенлар борлигини аниқлаган.

    Ҳозирча нитазенлар наркотик бозорида катта улушга эга эмас, лекин мутахассислар улар кўпайишидан хавотида. Бу хавф айниқса Европа учун долзарб. Чунки у ерда энг кўп ишлатиладиган опиоид героин бўлиб, у нитазенлардан кучсиз ва топиш ҳам қийинроқ.

    Foto: Sky News
    Фото: Sky News

    Эстония фентанил эпидемиясидан эндигина қутулганида, нитазенлар пайдо бўлди

    2019 йилда нитазенлар аниқланган биринчи Европа давлати Эстония эди. Бу мамлакат узоқ йиллардан бери опиоидларга қарши курашиб келади: 2000 йиллар бошида АҚШнинг Афғонистонга бостириб кириши дунёдаги героин етказиб беришни издан чиқаргач, Эстонияда Европадаги энг йирик фентанил эпидемияси бошланди.

    2017 йилга келиб ҳукумат уни енгди, лекин нитазенлар пайдо бўлгач, ўлимлар сони яна кўпайди. 2022—2023 йилларда нитазенлар 130 кишининг ҳаётига зомин бўлди — бу Эстонияда наркотик билан боғлиқ барча ўлимларнинг қарийб ярми.

    5 август, 17:15   Изоҳ (0)   972
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #фентанил#героин#опиум

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда гиёҳвандлик лабораториясини очган икки ўқитувчи қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 22:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.