• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АСАЛА гуруҳининг энг шов-шувли теракти. Москва метросида уюштирилган портлашга 43 йил бўлди

    Метроларда содир этилган терактлар замонавий дунё янгилиги эмас. СССР даврида ҳам бундай терактлар бўлиб турган. 1977 йил 8 январда Москва метросида даҳшатли теракт содир этилди. Соат 17:33 да «Измайловская» ва «Первомайская» станциялари оралиғида бўлган поездда биринчи портлаш гумбурлади. Бу вақтда метрода ота-оналари билан Янги йил арчасидан қайтаётган болалар ҳам бор эди…

    Теракт

    «Первомайская», «Измайловская» ва «Шелковская» станциялари дарҳол ёпилди, одамлар эвакуация қилинди. Портлатилган поезд «Первомайская» станциясига етиб келди ва бекат орқали тўхтамасдан ўтган поезд йўловчилари платформада вайрон бўлган вагонлар ва қонга беланган одамларни кўрди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Кейинги бомбалар ер устида портлади. Соат 18:05 да Зержинский (ҳозирги «Болшая Лубянка») кўчасидаги 15-сонли озиқ-овқат дўконида бомба портлади. Яна беш дақиқадан сўнг 25 октябрь (ҳозирги «Николская») кўчасидаги 5-сонли дўкон яқинида портлаш содир бўлди. Ҳаммаси бўлиб ҳужум пайтида етти киши ҳалок бўлди, яна 37 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

    Барча тоталитар тузумларда бўлгани каби расмий оммавий ахборот воситалари ушбу фожиа ҳақида жим турди, аммо юзлаб қурбонлар ҳақидаги миш-мишлар бир зумда бутун Москва бўйлаб тарқалиб, шаҳар аҳолиси орасида ваҳима пайдо бўлишига сабаб бўлди. Шундан кейин ушбу воқеа ОАВда ёритила бошланди.

    Қидирув

    Террористик ҳужум ташкилотчилари олти ойдан кўпроқ вақт давомида қидирилди. Қидирув прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва СССР КГБнинг энг яхши терговчилари томонидан амалга оширилди. Шу вақт ичида улар 500 дан ортиқ гувоҳлар билан суҳбатлашди, аммо уларнинг ҳеч бири террористларнинг кўринишини аниқ таърифлай олмади. Шунинг учун терговчилар фақат ашёвий далилларга таянишга мажбур бўлди.

    Тергов гуруҳи аъзоларидан бири Аркадий Яровой шундай эслайди: «Тергов ҳаракатлари учун масъул бўлган бўлимимиз бошлиғи Николай Марковский 25 октябрь кўчасидаги портлаш жойи яқинида жойлашган Тарих ва архив институтининг томидаги барча қорларни йиғиш ва эритишни буюрди. Кўпчилик буни ғайриоддий деб ҳисоблаб, норози бўлди.

    Аммо айнан томдан Ереван соат фабрикаси томонидан ишлаб чиқарилган будилник соатнинг кичик-кичик миллари топилди, кейинчалик бу ва бошқа ашёвий далиллар бизни жиноятчиларга олиб чиқди».

    Шунингдек, мутахассислар томонидан бомбалардаги пайвандлар фақат ҳарбий-саноат мажмуаларидагина ишлатиладиган кальций-фтор қопламага эга бўлган электрод ёрдамида амалга оширилгани аниқланди. Бу қидирув доирасини сезиларли даражада торайтирди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Орадан саккиз ой ўтди

    1977 йил октябрь ойида янги далиллар қўлга киритилди. Худди шу гуруҳ террорчилари Курск темир йўл станциясига етиб келган ва Москва-Ереван поездига чипта олиб, кутиш хонасида бомба солинган сумкани қолдириб, бинодан чиқиб кетган. Йўловчилардан бири ушбу сумкани кўриб қолди, унинг ичига қараб, симлар ва соат механизмини кўриб, топилма ҳақида навбатчи полицияга хабар берди. Терговчилар сумкани кўздан кечириш пайтида, Ереванда ишлаб чиқарилган куртка ва ичида бир неча дона қора соч толалари бўлган бош кийимни топди.

    Ушбу белгилар Кавказ йўналиши бўйича ҳаракатланадиган мамлакатдаги барча темир йўл станциялари ва аэропортларга юборилди. Милиция уст кийимсиз жингалак ва қора сочли одамни қидиришни бошлади. Уни Грузия-Арманистон чегарасида кетаётган Москва-Ереван поездида топди. Эркак ўша топилган куртка билан бир хил спорт шими кийган эди. Унинг ҳужжатлари, устки кийимлари ва бошқа нарсалари йўқ эди.

    Арманистон Миллий бирлашув партияси

    Бу террорчилардан бири Акоп Степанян эди. У гуруҳнинг иккинчи аъзоси Завен Багдасарян билан бирга саёҳат қилди. Уларнинг хонадонларини текшириш пайтида терговчилар портловчи мосламаларнинг янги деталларини ҳам топди. Жиноятчилар ҳужум ташкилотчиси сифатида Степан Затикян исмини тилга олди. Затикяннинг оиласи – хотини ва иккита кичик фарзанди бор эди. У Ереван электромеханика заводида ишларди.

    Талабалик давридаёқ у Арманистонда яширин Миллий бирлашув партиясини тузди, республика мустақиллигини тарғиб қилди ва «рус шовинизми»га қарши норозилик варақаларини тарқатди. Степанян ва Багдасарян унинг қўшнилари бўлиб, шунингдек, улар партия аъзолари ҳам эди.

    Қасос, қасос ва яна қасос

    Террористлар устидан суд жараёни 1979 йил 16–20 январь кунлари бўлиб ўтди. Андроповнинг буйруғи билан ушбу суд жараёни тўғрисида ҳужжатли фильм суратга олинди. Ёзувда Затикяннинг арман тилида:

    «Одамларга бу Степаннинг сўнгги сўзлари бўлганини айтинг: «Қасос, қасос ва яна қасос», деганини эшитиш мумкин.

    Барча террорчилар айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. Ҳукм 1979 йил 30 январда амалга оширилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Академик Сахаров ҳукмдан норози

    Бироқ ҳамма ҳам ушбу ҳукмга рози бўлмади. Хусусан, академик Андрей Сахаров Брежневга «бу ишда одил судлов ёки қасддан сохталаштириш содир бўлишидан қўрқиш учун яхши сабаблар бор», деб ёзди.

    «Метрода портлаш юз берганда Затикян Москвада бўлмаган – кўплаб гувоҳлар буни тасдиқлашлари мумкин; тергов ушбу ва бошқа муҳим ҳолатларни аниқлаштиришга қизиқиш билдирмади. Суд жараёни бутунлай ёпиқ ва яширин бўлиб ўтди, ҳатто қариндошлари ҳам бу ҳақда ҳеч нарса билмади. Очиқлик принципи тўлиқ бузилган бундай суд ҳақиқатни аниқлай олмайди», деб ёзган эди Сахаров.

    «Хотиралар» китобида у шундай деб ёзади: «Мен Брежневга мактубим тўғрисида чет эллик мухбирлар ва агентликларга телефон орқали хабар бердим. Бир-икки соатдан кейин хонадонимизга қўнғироқлар бошланди. Қўнғироқ қилувчилар, одатда, мен ҳимоя қилаётган террорчилар судида қатнашганини айтди ва қотилларни ҳимоя қилиш бўйича менинг позициямдан ғазабланди.

    Турли хил қўнғироқларнинг шакли ҳам ҳар хил эди: баъзилар мени бехабарлигим ва соддалигим учун афсусланарди, баъзида киноя, масхара қилишарди, айримлар ҳатто ғазаб билан мени ўлдириш таҳдидини ҳам қилди». Сахаровнинг баёнотларидан сўнг «Известия» газетаси унга қарши «Қотилларнинг ҳимоячиларига шармандалик» номли мактуб эълон қилди.

    Ушбу мақола ҳам Сахаров адресига ҳақоратлар ва тўғридан-тўғри ўлим таҳдидлари билан тўлган хатлар тошқинига сабаб бўлди.

    Конспирология

    Маҳкумларнинг айбсиз эканига фақат Сахаровгина ишонган эмасди. Масалан, СССР КГБ биринчи бош бошқармаси полковниги Олег Гордиевский бошқа гумон қилинувчилар йўқлиги сабабли ҳам жиноят шу йигитларнинг бўйнига қўйилган, деб ўйларди. Собиқ сиёсий маҳбус ва Совет диссиденти журналист Сергей Григорянс ўзининг «Ярим асрлик совет қайта қуриши» деб номланган китобида портлашлар Андроповнинг буйруғи билан ташкил этилган, деган версияни олға сурди. Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя.

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    08.01.2021, 23:42   Изоҳ (0)   54369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лондон мэри коронавирус туфайли шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилди

    08.01.2021, 22:41

    Арманистон президентида COVID-19 оғир кечаётгани маълум қилинди

    08.01.2021, 22:12

    Қозоғистонда 2020 йилда туғилган чақалоқларга қайси исмлар энг кўп қўйилгани маълум қилинди

    08.01.2021, 19:11

    «Ҳеч кимнинг бойлиги бунчалик тез ўсмаган эди» — Bloomberg Илон Маск ҳақида

    08.01.2021, 17:12

    АҚШда Дональд Трампни истеъфога чиқишга чақирувчи даъватлар кучайди

    08.01.2021, 15:22

    АҚШ Конгрессига ҳужум чоғида жароҳатланган полициячи вафот этди. Капитолий полицияси бошлиғи истеъфо берди

    08.01.2021, 15:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.