Арманистон президенти Армен Саркисян Лондонда коронавирус билан касаллангани ҳақида хабар берилганди. Президент матбуот хизмати унда касаллик оғир кечаётганини маълум қилди, деб ёзмоқда «Интерфакс».
«Коронавирусга чалиниш оқибатида изоляция қилинган Арманистон президентида касаллик оғир кечмоқда. Президент шифокорлар назорати остида даволанишни давом эттирмоқда», — дейилади матбуот хизматининг 8 январда эълон қилган хабарида.
Матбуот хизмати хабарига кўра, Саркисян ўз имкониятлари доирасида масофадан туриб ишлашни давом эттирмоқда. «Вазият барқарорлашгандан ва шифокорларнинг рухсатидан сўнг Арманистон президенти Ереванга қайтади».
Эслатиб ўтамиз, президент Армен Саркисян коронавирусга чалингани ҳақида 5 январь куни маълум қилинганди.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотига кўра, Арманистонда жами 161 415 кишида COVID-19 аниқланган, касалликдан 2 908 киши вафот этган.
Изоҳ (0)