• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда Дональд Трампни истеъфога чиқишга чақирувчи даъватлар кучайди

    АҚШда Дональд Трампнинг муддати расман якунланишидан икки ҳафта аввал президент лавозимидан кетиб, ваколатларни Жо Байденга топшириши ҳақидаги даъватлар кучайди, деб ёзади The New York Times.

    Фото: «NewsABC.net»

    Фото: «NewsABC.net»

    6 январь куни Трампнинг тарафдорлари АҚШ Конгресси сайлов натижаларини тасдиқлаб, Жо Байденнинг ғалабасини расман тасдиқлаши керак бўлган Капитолий биносини шиддатли ҳужум билан эгаллаб олди. Сайловчилар ҳайъати аъзоларининг овозларини ҳисоблаш жараёни тўхтатилиб, 7 январь куни эрталаб давом эттирилди. Тартибсизликлар оқибатида беш киши ҳалок бўлди, ўнлаб полициячилар яраланди.

    Вазият тинчлангач, Конгрессдаги Демократик партия вакиллари ва баъзи республикачилар амалдаги вице-президент Майк Пенсни Конституцияга киритилган 25-тузатишга мувофиқ, Дональд Трампни ҳокимиятдан четлатишга даъват этди. Тузатиш 1967 йилда қабул қилинган бўлиб, президентнинг ўз ваколатларини бажаришга лаёқати бўлмаганида, унинг ўрнини босиш тартибини белгилайди.

    The New York Times маълумотларига кўра, Пенс ушбу чорага қарши чиқади. Уни Трамп маъмуриятидаги бир қатор мансабдорлар қўллаб-қувватлайди. Уларнинг фикрича, Трампнинг муддатидан илгари истеъфога чиқиши Вашингтондаги инқирозни ҳал қилишга ёрдам бергандан кўра кўпроқ уни чуқурлаштиради.

    Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси агар Майк Пенс ва унинг маъмурияти 25-тузатишни амалда қўлламаса, унда демократлар яна бир импичмент жараёнини бошлашга тайёрлигини маълум қилди (2019 йил декабрида конгрессменлар Трампни ваколатларини суиистеъмол қилишда айблаган эди, аммо президент оқланган эди).

    Дональд Трампнинг тарафдори сифатида машҳур бўлган Руперт Мёрдокнинг медиа-империясига кирувчи The Wall Street Journal ҳам Трампга истеъфо бериш даъвати билан мурожаат қилди. Газетада чоп этилган мақолада президент «сайловлардан кейин ҳокимиятни топшириш бўйича конституциявий жараёнга тажовуз қилгани» учун танқид қилинди, унинг хатти-ҳаракатлари эса «қонунга хилоф» деб аталди. Мёрдокка тегишли яна бир нашр The New York Post ўз таҳририят мақоласида Трампнинг ёрдамчиларини «қолиб, ушбу жинниликни тўхтатишга» чақирди.

    Трамп маъмуриятидаги баъзи мансабдорлар Капитолийга қилинган ҳужумдан кейин истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилди. Улар орасида таълим вазири Бетси Девос, транспорт вазири Элейн Чао, Шимолий Ирландия бўйича АҚШ махсус элчиси ва президент маъмурияти собиқ раҳбари Мик Малвейни, президентнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Мэттью Поттингер, биринчи хоним маъмурияти раҳбари Стефани Гришэм ва бошқалар бор.

    Дональд Трампнинг ўзи 7 январь куни видеомурожаат эълон қилиб, «янги маъмурият» 20 январь куни қасамёд қилишини айтиб, «президент сифатида хизмат қилиш у учун бир умрлик шараф» бўлганини таъкидлади. «Капитолийга бостириб кирган намойишчилар Америка демократияси тахтини таҳқирлади», — деб айтди. Аввалроқ эса президент Капитолий ҳужумга учраган вақтда ўз тарафдорларига қарата эълон қилган видеода уларни «уйига кетиш»га чақирган ва «Мен сизларни яхши кўраман», — деган эди.

    CNN президент маслаҳатчисига таяниб ёзишича, Трамп унинг президентлигига муддатидан илгари истеъфо ва потенциал импичмент хавф солаётгани учунгина видеони эълон қилган.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Конгресси Жо Байденнинг президент сайловидаги ғалабасини тасдиқлади. Трамп ҳокимиятни «тартибли» топширишга ваъда берди
    • АҚШ Конгрессида Трампга нисбатан ортиқча муҳокамасиз импичмент эълон қилиш таклиф этилди
    • ОАВ: Трамп муддатидан аввал ҳокимиятдан четлатилиб, унинг ваколатлари вице-президентга ўтказилиши мумкин

    08.01.2021, 15:22   Изоҳ (0)   22212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Конгрессига ҳужум чоғида жароҳатланган полициячи вафот этди. Капитолий полицияси бошлиғи истеъфо берди

    08.01.2021, 15:10

    Украинада қатъий локдаун амал қилишни бошлади

    08.01.2021, 13:08

    Snapchat ва Twitch Трампнинг аккаунтини блоклади

    08.01.2021, 12:07

    АҚШда демократлар Конгресс устидан назоратни қўлга киритди

    08.01.2021, 11:23

    Трамп Капитолийга уюштирилган ҳужумни қоралади ва ҳокимиятни қонуний йўл билан Байденга топширишга ваъда берди

    08.01.2021, 10:42

    АҚШ Конгрессида Трампга нисбатан ортиқча муҳокамасиз импичмент эълон қилиш таклиф этилди

    08.01.2021, 10:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.