«Тоттенҳэм» ва «Реал» клублари собиқ ҳимоячиси Жонатан Вудгейт «шпорлар» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Агар «Реал» уни сўраб келадиган бўлса, Ҳарри кетиши керак. Агар у Месси, Роналду ва бошқа шунга ўхшаш футболчилар каби соврин ютиш ҳамда шоҳсупага чиқишни хоҳласа, у ҳолда кетиши керак.Кейн АПЛ 2020/21 йилги мавсумида 16 ўйин ўтказиб, 10 гол ва 11 та голли узатма муаллифига айланди.У «Тоттенҳэм» билан на бу мавсум ва на бошқасида Премьер Лигани ютишига ишонаман. «Шпорлар» «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» билан рақобат қилиши учун кўп нарса барпо қилиши керак. Агар Ҳарри Чемпионлар Лигасини ютишни хоҳласа, «Реал» билан бунақа имкониятга эга бўлади.
Жонатан Вудгейт, собиқ футболчи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)