• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бэйлдан Неймаргача. Футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар

    Трансфер ойнасининг очилиши футболда катта воқелик сифатида қабул қилинади. Шу кундан бошлаб клуб раҳбарлари жамоани кучайтириш учун интенсив равишда иш олиб боришни бошлайди. Одатда январь ойида шов-шувли битимлар нисбатан камроқ бўлади, аммо трансфер бозорида воқеалар ривожи қандай якун топишини олдиндан айтиб бўлмайди ва бу аллақачон кўп марта исботланган. Қишки трансферлар ойнасидаги натижалар ой охирида сарҳисоб қилинади. Шундай экан, ҳозир умуман футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар ҳақида фикр юритишнинг айни вақти.

    Гарет Бэйл, «Тоттенҳэм»дан «Реал»га – 101 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Transfermarkt портали маълумотларига кўра Бэйл футбол тарихида 100 миллион евродан қимматроққа сотилган илк ўйинчи. «Реал» уэлслик футболчини бундан 7 йил олдин 101 миллион евро эвазига харид қилганди. «Қаймоқранглилар» кимсан Криштиану Роналду учун унга қараганда камроқ тўлаган (94 миллион евро). Умуман олганда, Гарет дарҳол испан клубига мослашиб кетди. Мадриддаги биринчи мавсумидаёқ Бэйл барча мусобақаларда 22 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди. Сўнгги йилларда унинг ишлари юришмаётган ва ҳозирда ижара асосида қайтган собиқ клуби — «Тоттенҳэм»да ҳам захирада ўтирган бўлса-да, унинг «Реал»даги фаолиятини муваффақиятли деб аташ мумкин. Боиси, Бэйл «қироллик клуби» билан исталган футболчи фақат ҳавас қилиши мумкин бўлган совринларни қўлга киритган.

    Пол Погба, «Ювентус»дан «Манчестер Юнайтед»га – 105 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2016 йилнинг август ойида «Манчестер Юнайтед» Погбани «Ювентус»дан 105 миллион еврога сотиб олди. Бу 2012- йилнинг ёзида Турин клубига текинга қўйиб юборилган футболчига тўланган пуллар эди. Погба Манчестерга қайтгач, бир неча яхши мавсумларни ўтказди, гол+пас тизими бўйича ҳам ижобий натижаларга эришди. Бироқ шунга қарамай «Манчестер Юнайтед»да ўтган даврни Погба учун жуда омадли кечди деб айтиш мушкул. Франциялик футболчи 4 йил ичида «Юнайтед» билан фақат Европа Лигаси ва Англия Лига Кубогини қўлга киритди, холос. Бундан ташқари, футболчи кетма-кет иккинчи мавсумда клубда турли муаммоларга дуч келмоқда. Катта эҳтимол билан Пол ёзда жамоани тарк этади.

    Эден Азар, «Челси»дан «Реал»га – 115 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Реал Мадрид» кўпинча юқори даражадаги ижрочиларга сармоя киритади, аммо бу ҳар доим ҳам ўз самарасини беравермайди. 2019 йилнинг июлида «қаймоқранглилар» Азар учун «Челси»га 115 миллион евро берганди. Клублар ўртасидаги келишувга кўра, трансфер суммаси 160 миллион еврогача ўсиши мумкинлиги айтилади. Аммо самовий пуллар тўланган бельгиялик ҳозирча фақат жароҳатлари билан ёдда қолмоқда. «Реал»даги бир ярим мавсум давомида Азар барча турнирларда атиги 28 учрашув ўтказиб, 3 гол ва 7 голли узатмага муаллифлик қилди. Тўғри, бу ҳавас қиладиган натижа эмас, аммо Зинедин Зидан футболчига ишонишда давом этмоқда.

    Криштиану Роналду, «Реал»дан «Ювентус»га – 117 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Роналду ҳеч қачон «Реал»ни тарк этмайдигандек туюларди. Аммо Мадриддаги тўққиз йиллик фаолиятдан кейин Криштиану «қироллик клуби»ни тарк этишга қарор қилди. 2018 йилнинг ёзида «Ювентус» португалияликни 117 миллион евро эвазига сотиб олди. «Кекса синьора» эса бундан фақат ютди. Турин клуби таркибида Роналду дастлабки мавсумда гол+пас тизими бўйича 32 очко қўлга киритган бўлса, иккинчисида бу кўрсаткич 37 тани ташкил қилди. Шунингдек, Криштиану «Ювентус» билан 2 марта Скудетто ва Италия Суперкубогига эга чиқди. Аммо ҳар иккала томоннинг асосий мақсади, бу Чемпионлар Лигаси. «Ювентус» узоқ йиллардан бери Европанинг энг нуфузли мусобақасида ғалаба қозонишни истаётган бўлса, португалиялик бу ишни «Реал»сиз ҳам қила олишини исботламоқчи.

    Антуан Гризманн, «Атлетико»дан «Барселона»га – 120 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гризманн, эҳтимол, «Атлетико»нинг энг ёрқин юлдузи бўлган эди. Аммо «Барселона» томонидан билдирилган қизиқишлар футболчига тинчлик бермасди. Натижада каталонияликлар 2019 йилнинг ёзида 120 миллион евро эвазига Жаҳон чемпиони билан шартнома имзолади. Аммо ҳозирда томонларнинг ҳеч қайсисини ушбу трансфердан мамнун деб аташ мушкул. «Кўк-анорранглилар» форварддан кутилган самарадорликни ололмаётган бўлса, француз мураббийларнинг жуда тез алмашаётганидан жамоада ўз ўрнини топа олмаяпти. Ҳатто орада Антуаннинг ПСЖга ўтиш мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди, аммо вақт ўтиши билан бу гаплар ўз тасдиғини топмади ва юқолиб ҳам кетди. Гризманн эса ҳозирча ўз келажагини «Барселона» билан боғлашда давом этмоқда.

    Жоау Феликс, «Бенфика»дан «Атлетико»га – 127 миллион евро

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Атлетико» Гризманн учун олинган пулга 7 миллион қўшиб, «Бенфика»дан ёш ҳужумчи Жоау Феликсни сотиб олди. 19 ёшли ҳужумчи учун берилган 127 миллион евро «матрасчилар» учун ақлдан оздирувчи сумма эди. Бундан ташқари, бутун ўтган мавсумда португалиялик футболчи Ла Лигада атиги 6 та гол урди. Бироқ 2020/21 йилги биринчиликда футболчи жонланди ва барча турнирларда 8 та гол уришга улгурди. Ноябрь ойида эса ҳужумчи Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шу тариқа у аста-секин жамоага мослашиб бормоқда. Агар мослашиш жараёни жуда тез кетмаса ҳам, унда бунинг учун етарлича вақти бўлади – футболчининг «Атлетико» билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади.

    Усмон Дембеле, «Боруссия Д»дан «Барселона»га – 130 миллион евро

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2016 йилнинг июлида Дембеле «Ренн»дан «Боруссия Дортмунд»га 15 миллион евро эвазига кўчиб ўтади. Бир йил ўтгач эса, немис клуби вингерни «Барселона»га 130 миллион еврога сотиб юборади. Франциялик футболчининг трансфери дортмундликлар учун ўта фойдали бўлиш билан бирга, интизом билан боғлиқ муаммоларга дуч келадиган ва тез-тез жароҳат оладиган футболчидан қутилди. Каталонияликлар Усмоннинг истеъдодига ишонч билдирди, аммо унга ўзини кўрсатиши учун дангасалик ва соғлиқдаги муаммолар (ҳамон) халақит бермоқда. «Кўк-анорранглилар» ҳозирда футболчини сотиш ёки шартномани узайтириш борасида бир қарорга кела олмаяпти.

    Филиппе Коутиньо, «Ливерпуль»дан «Барселона»га – 145 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Коутиньо ҳозирга қадар «Барселона» тарихидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. 2018 йилнинг бошида каталонияликлар футболчини «Ливерпуль»дан 145 миллион еврога сотиб олди. Аммо бу трансферни муваффақиятли деб аташ қийин. Бразилиялик футболчи Эрнесто Вальверде қўл остида ўйнаб кета олмади ва шу сабабли «Бавария»га ижарага йўл олишга мажбур бўлди. Унга ишонган Кики Сетьен билан эса ишлашга улгурмади. «Кўк-анорранглилар»нинг ҳозирги устози ҳақиқатан ҳам Коутиньога ишонмаяпти, у асосан бошқа ҳужумкор ярим ҳимоячиларни афзал кўрмоқда. 145 миллион евролик футболчи «Барселона»нинг ротацион ўйинчиси ҳисобланади. Бундай трансферни муваффақиятсиз деб ҳисоблаш мумкин. Бугунги кунга келиб, бразилияликни ярим нархда сотиш ҳам каталонияликлар учун омадли бўларди.

    Килиан Мбаппе, «Монако»дан ПСЖга – 145 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2018 йилнинг июль ойида ПСЖ 20 ёшли ҳужумчи учун «Монако»га 145 миллион евро тўлади ва бунга сира афсусланмади. Мбаппе Париж клубига жуда тез мослашди. Пойтахт клубига ўтганидан кейинги биринчи мавсумда Килиан Франция чемпионатида 13 та гол урди, кейинги мавсумда эса бу кўрсаткич 33 тага етди. Ҳеч шубҳа йўқки, Мбаппе ПСЖнинг асосий активи ҳисобланади. Бироқ у клуб билан шартномани узайтирадими ёки йўқ деган савол ҳамон актуаллигича қолмоқда. Футболчининг парижликлар билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг июнида ўз ниҳоясига етади. Кейинги олти ой парижликлар учун Килиан борасида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Улар Мбаппени миллионлар билан кўмиб ташлашга тайёр, аммо француз «Реал»да ўйнаш орзусида ёнмоқда.

    Неймар, «Барселона»дан ПСЖга – 222 миллион евро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2017 йилнинг август ойида ПСЖ Неймарни 222 миллион еврога сотиб олиб, трансфер бозорини том маънода портлатганди. Ҳозирда бу футбол тарихидаги энг қиммат трансфердир. Шубҳасиз, пандемия пайтида ва ундан кейин клублар трансферлар учун еврода юз миллионлаб сарфлай олмайди. Шундай экан, ПСЖ ва Неймарнинг трансфер рекорди ҳали узоқ вақт давомида сақланиб қолади. Бразилияликнинг ўзи ҳақида гап кетса, у Парижда ҳамма нарсадан мамнун. «Барселона»га қайтиш ҳақида гаплар тўхтади, маош яхши, шартномани узайтириш эса фақат вақт масаласи.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    04.01.2021, 23:58   Изоҳ (0)   22633
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Руслан Нурудиновдан икки йиллик тақиқнинг олиб ташлангани маълум қилинди

    04.01.2021, 23:05

    «Атлетик Б» футбол клубининг 23 ёшли тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    04.01.2021, 22:01

    Давиде Баллардини: «Элдор Шомуродовнинг ўйини мени ҳайратга солмади»

    04.01.2021, 21:04

    Осиёнинг 2020 йилдаги энг яхши футболчилари аниқланди. Жалолиддин Машарипов топ-20 таликка киролмади

    04.01.2021, 20:32

    Факт: Кевин де Брюйне — «Челси» собиқ футболчилари орасида «кўклар» дарвозасини энг кўп ишғол қилган ўйинчи

    04.01.2021, 20:00

    Рональд Куман «Барселона»га қандай футболчи етишмаётганини айтди

    04.01.2021, 19:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Паркинсон касаллигини кислород етишмовчилиги билан даволаш таклиф этилди

    Дунё | 6 август, 20:20

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Август учун қанча фуқарога пенсия ва нафақа тўлангани маълум қилинди

    Иқтисодиёт | 6 август, 20:10

    Минглаб исроилликлар ватанларини тарк этиб, Греция, Кипр ёки Португалияга кўчиб кетмоқда

    Дунё | 6 август, 19:57

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30

    Англияда қарға синган қанотини даволаган ветеринарга қайтиб келди

    Дунё | 6 август, 19:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.