• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    АПЛдаги трансферлар «тулкиси». «Лестер»нинг ҳар доим фойдада қолаётгани ҳақида

    «Бу ерга илк бор келганимда, мендан муваффақиятни қандай таърифлашим ҳақида сўралган эди», — дея эслайди «Лестер» устози Брендан Рожерс. — Ҳар доим ҳам бизга осон бўлмаслигини, ресурслар сони ва таркиб борасида кучли олтилик биздан ўзиб кетишини тушунар эдик, аммо мени қийин вазифалар ўзига жалб қилади. Биз буни қила олдик ва яна такрорлашга тайёрмиз».

    Рожерс шогирдлари ҳаммани ҳайратлантиришда давом этмоқда. Ким ҳам жамоанинг бу мавсумда Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмайди деб айта олади?

    Жамоа ўша эртакнамо чемпионликнинг тасодиф эмаслигини қайта-қайта исботлашдан чарчамаяпти. 2014 йилда Премьер Лигага чиқиши билан «Лестер» муваффақиятларга эриша бошлади, бу кўп жиҳатдан селекция бўлимининг саъй-ҳаракатлари эвазига амалга ошди.

    Аммо буларнинг бари жиддий молиявий сармояларсиз амалга ошмаган бўлишини ҳам инкор этиш нотўғри бўлади. «Тулкилар» чемпионатдаги саккизинчи энг қиммат жамоага ҳисобланади — 284 миллион фунт. Аввалги трансфер ойналарида эса яхшигина пуллар сарфланган. Икки йил олдин Юри Тилеманс клубга 30 миллион фунт стерлингга тушган бўлса, янги келган Уэсли Фофананинг трансферига ҳам шундан кам бўлмаган маблағ ажратилди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ҳа, ҳар бир имзолаш ҳам муваффақиятли чиқавермайди. 2016 йил ёзида клуб чемпионликни ҳимоя қилиш ва Чемпионлар Лигасида нимадир намойиш этиш керак деган умидда кўп маблағ сарфлади. Аммо харид қилинган Аҳмад Муса, Ислом Слимани, Фуссени Диабате, Адриен Сильва ва Рашид Геззал каби футболчилар юлдузга айлана олмади. Бироқ аксарият ҳолларда «тулкилар» барибир фойдада қолаверди.

    Ўшандан кейин «Лестер» ҳар ёзда энг кучли футболчиларини сотиш билан шуғулланди. Нголо Канте, Рияд Маҳрез, Дэнни Дринкуотер, Ҳарри Магуайр, Бен Чилуэлл. Уларнинг трансфери клубига 250 миллион фунт келтирди. Клуб эса уларнинг трансферига, тахминан, 25 миллион сарфлаганди, холос. Раҳбарият «олтилик»нинг ҳар доим сарф-харажатлар жиҳатидан кучлироқ бўлишини тушунади. Шунинг учун селекция бўлими клубнинг маданияти, тузилиши ва оқилона бошқарувига эътибор бермоқда.

    Улар бу ерда тезкор жавоб қайтаришга эмас, аксинча, ўсадиган ўйинчиларни излаш билан шуғулланмоқда. Айнан шунинг учун ҳам Рожерс Премьер Лигага қайтишга қарор қилди — унга «тулкилар»нинг барча муаммоларни бирданига ҳал қилишга шошилмаётгани ва узоқни кўзлаётгани маъқул бўлди. Катта умидларга қарамай, раҳбарият бир қатор муваффақиятсизликлардан кейин ҳам мураббийга ишонч билдиришга тайёрлигини билдирган.

    Бу ерда сўнгги марта янги марказий ҳимоячини қидириш қандай давом этганини эслаш кифоя. Номзодлар қаторида аллақачон ўз истеъдодини АПЛ ва Англия термасида исботлаган «Бёрнли» футболчиси Жеймс Тарковски ва «Сент-Этьенн»дан катталар ўртасида атиги 30 та ўйин ўтказган ўсмир Фофана бор эди.

    Ҳар иккала вариант атрофлича кўриб чиқилди, аммо охир-оқибат клуб Фофана учун рекорд даражадаги 32 миллион фунт стерлингни сарфлашга қарор қилди. Бунда футболчининг узоқ муддат жамоага ёрдам бериши ва келажакда унинг соф фойда келтириши мумкинлиги ҳисобга олинди.

    Қайд этиш жоизки, «Лестер» бу каби ишларни тез-тез бажариб туради. У ёш ва иқтидорли футболчиларни катта амбицияларга эга бўлмаган клублардан сотиб олишни яхши кўради. Жеймс Жастин — «Лутон», Чағлар Суюнжу — «Фрайбург», Тимоти Кастань — «Аталанта» ва Жеймс Мэддисон — «Норвич» бунга яққол мисол бўла олади.

    Ушбу жараён ўз самарасини бериши учун клуб спорт директорига, селекция бўлими бошлиғига ва мураббийга тўлиқ ишониши лозим. Премьер Лигада эса бу борада намуна қилиб кўрсатадиган клублар жуда кам, уларнинг аксариятида жамоа ишларига хўжайинлар ёки агентларнинг аралашаётганини кўриш мумкин. «Лестер»да эса Жон Радкин академия мураббийи сифатида тинимсиз меҳнати орқали спорт директорлигигача юксалишга эришди. У мураббий билан ҳокимиятни бўлишишдан ва кўп масалаларда унга ишонишдан фақат хурсанд бўлади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бош қароргоҳда бирорта трансфер ёки тайинлов бош мураббий иштирокисиз амалга ошмайди, ахир Англияда бежиз кўплаб мураббийлар «менежер» деб номланмайди-ку. Айнан шу тариқа Рожерс билан «Челси»да бош скаут бўлиб ишлаган ва кейинчалик «Селтик»ка ўтган Ли Конгертон селекция бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

    Скаут ва селекция бўлими маълум бир ўйинчининг қобилиятларини ўрганишда биргаликда иш олиб боради ва бир-бирига ёрдам беради. Устувор вазифа — ёш ва келажакда нархи кўтарилиши мумкин бўлган арзон ўйинчиларни топишдир.

    Ушбу жараённинг шаффофлигини қайд этмасликнинг иложи йўқ. Англиянинг аксарият клублари (шартли) 18 ой ичида ишдан бўшатиладиган мураббий ва менежерлар, шунингдек, раҳбариятнинг аралашувидан азият чекади. «Лестер»да эса у ёки бу вазифада ким фаолият юритишидан қатъи назар ягона тизим ишлашда давом этади.

    Бельгияда «Лестер»нинг биродар клуби бор — «Ауд-Ҳеверле Лёвен». Яқинда ушбу клуб мамлакат биринчи дивизионига йўл олди ва худди шу принциплар асосида ишламоқда. У ердаги президент Айяватт Шривадданапрабха ҳам ўз қўл остидагиларга тўлиқ ишонади. Жамоа ҳозирда турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

    Асосийси, «Лестер» ўз борар йўлини аниқлаб олган. Улар молиявий чекловларни тушунади ва келажакда барча асосий юлдузлари рақобатчилари қаторига қўшилиши мумкинлигини ҳам қабул қилган. Тилеманс, Мэддисон, Суюнжу каби футболчилар узоқ вақтдан бери бошқа клубларни қизиқтириб келмоқда, аммо «Лестер» (клублар) улардан олдинда. Боиси ҳозир уларнинг нархи анча қимматлашган. Жамоанинг бозор қиймати 422 миллионга баҳоланган. Уларнинг барчаси Чилуэлл сингари, камида 50 миллион фунтга кетади. Аммо ҳамманинг кетиб қолиши клубдагиларни қўрқитмайди, боиси ўша пайтга қадар янги футболчилар аллақачон топилган бўлади. Буларнинг барчаси тўғри тизим ва жараённинг натижасидир.

    Мавзуга доир:

    • Бэйлдан Неймаргача. Футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар
    • 2020 йилнинг энг сермаҳсул футболчилари. Месси ва Салоҳ кучли бешликда ҳам йўқ

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    05.01.2021, 10:16   Изоҳ (0)   16687
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. «Ливерпуль» сафарда «авлиёлар»га таслим бўлди

    05.01.2021, 08:03

    Бэйлдан Неймаргача. Футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар

    04.01.2021, 23:58

    Руслан Нурудиновдан икки йиллик тақиқнинг олиб ташлангани маълум қилинди

    04.01.2021, 23:05

    «Атлетик Б» футбол клубининг 23 ёшли тарбияланувчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    04.01.2021, 22:01

    Давиде Баллардини: «Элдор Шомуродовнинг ўйини мени ҳайратга солмади»

    04.01.2021, 21:04

    Осиёнинг 2020 йилдаги энг яхши футболчилари аниқланди. Жалолиддин Машарипов топ-20 таликка киролмади

    04.01.2021, 20:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия портида 2,4 тонна кокаин аниқланди

    Дунё | 29 июн, 20:35

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:40

    “Реал” раҳбарияти Винисуснинг ғалати ҳаракатлари юзасидан изоҳ сўради

    Спорт | 29 июн, 19:30

    Telegram’да фактларни текшириш функцияси пайдо бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:15

    “Келаси ой учун 20 млн сўм бериб тур дейди”. Шерзод Кудбиев ўз ходимлари олдиндан солиқ ундираётганини қоралади

    Иқтисодиёт | 29 июн, 18:35

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.