«Барселона» футбол клубида коронавирус билан боғлиқ муаммолар юзага келди.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, биринчи жамоа билан ишлайдиган икки ходимнинг тест натижалари COVID-19 га ижобий хулоса берган. Вирус юқтириб олганлар изоляцияга олинган ва уларнинг шахси очиқланмаган.
Клуб давлат соғлиқни сақлаш ташкилотларини бу ҳақда огоҳлантирган, тонгги машғулотлар бекор қилинган. Унинг ўрнига жамоанинг барча вакиллари тестдан ўтказилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)