2020 йилнинг 29 ноябрида Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлиб ўтди. Унда Шавкат Мирзиёев 2021 йилни Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилиш таклифини билдирди.
Президент 2020 йил аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида туб бурилиш йили бўлганини таъкидлаб, «Аввало, аҳолининг муайян қатлами ўртасида камбағаллик мавжудлигини биринчи марта тан олиб, уни қисқартириш бўйича кенг қамровли ишларни бошладик. Барча туман ва шаҳарларда, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилди. Қисқа муддатда бу тизим орқали 527 минг фуқаронинг бандлиги таъминланди», — деган эди. Мирзиёев, шунингдек, миллий кадрларнинг янги авлодини тайёрлаш, олий ўқув юртларига қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сонини кўпайтириш, 100 нафар йигит-қизнинг чет элга бакалаврга юборилиши, янги 2021 йилда физика ва чет тилларини ўрганишни устувор йўналиш этиб белгилаш, профессионал таълим тизими 2021 йилда ислоҳ қилиниши, 900 нафар чин етим ёшлар бюджет ҳисобидан уй-жой билан таъминланиши, коронавирусга қарши курашни давом эттириш янги йилда ҳам энг муҳим вазифалардан бири бўлиши ҳамда яна бошқа кўплаб мавзулардаги масалаларга алоҳида тўхталиб, масъуллар зиммасига вазифалар юклаган.
«Дарё» ўтган йил сўнггидаги энг муҳим тадбирларидан бирида иштирок этган таниқли шахслар, давлат арбоблари ҳамда амалдорларнинг суратларидан иборат жамланмани эътиборингизга ҳавола қилади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2021 йилдан 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар бепул тарқатилади
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев ҳар йили 30 минг кишининг ҳаётини сақлаб қоладиган туманлараро тиббиёт марказлари ташкил этилишини эълон қилди
Мавзуга доир: Ўзбекистон иқтисодиётининг хорижий валютага боғлиқлик даражасини босқичма-босқич камайтириш керак — Шавкат Мирзиёев
Мавзуга доир: 2021 йилда нарх-наво ўсишини 10 фоиздан оширмаслик Марказий банк ва Ҳукуматнинг асосий вазифаси бўлади — Шавкат Мирзиёев
Мавзуга доир: «Қийин бўляпти, лекин ўрганяпмиз». Шавкат Мирзиёев сўз эркинлиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида
Мавзуга доир: Тошкентда янги Миллий академик драма театри қурилади, Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланади — Шавкат Мирзиёев
Мавзуга доир: «ЖСТга кириш ҳамда Евроиттифоқ билан ҳамкорлик бўйича ишларни фаоллаштириш лозим» — Шавкат Мирзиёев
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда 2020 йилда судланганларнинг 74 фоизига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди
- Ўзбекистон фуқаролари қаерда бўлмасин, уларнинг конституциявий ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинмоқда — Шавкат Мирзиёев
- Болаларни боғчалар билан қамраб олишни 2023 йил охиригача 75 фоизга етказишимиз керак — Шавкат Мирзиёев
- Ўзбекистонда 2021 йилда 30 та янги мактаб қурилади, болага ортиқча юклама бермайдиган «Миллий ўқув дастури» жорий этилади
- Бошқа вилоятга бориб ишлайдиган ўқитувчига 100 фоиз устама ҳақ тўланади — Шавкат Мирзиёев
Изоҳ (0)