• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 24 йил ичида содир бўлган қор кўчкиларида 50 дан ортиқ киши вафот этган

    Ўзбекистонда 1996–2020 йилларда қор кўчкиси билан боғлиқ 14 та фавқулодда вазият юзага келиб, уларда 52 нафар инсон ҳалок бўлган ҳамда 29 нафар фуқаро жабрланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб «Kun.uz» хабар қилмоқда.

    Фото: «Snowbrains.com»

    Фото: «Snowbrains.com»

    Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг 20 фоизга яқин ҳудуди тоғли ҳудудлардан ташкил топган бўлиб, қор кўчкилари Жиззах вилоятининг Зомин, Фориш, Самарқанд вилоятининг Булунғур, Тойлоқ, Ургут, Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Сариосиё, Олтинсой, Қашқадарё вилоятининг Китоб, Деҳқонобод, Яккабоғ, Наманган вилоятининг Поп, Чуст, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг тоғли ҳудудларида содир бўлиш эҳтимоли юқоридир.

    Ушбу вилоятлар ичида Тошкент ва Наманган вилоятларида содир бўладиган қор кўчкилари асосан аҳоли ҳаракатланадиган жойларга тўғри келади.

    «Ушбу ҳудудлар Тошкент вилоятининг Чимён, Билдирсой ҳамда Тошкент ва Наманган вилоятлари оралиғидаги Қамчиқ довонидир.

    Маълумотларга кўра, қор кўчкиси билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар айнан мана шу иккала вилоятда кўп қайд этилган. 2020 йилнинг ўзида мазкур ҳудудларда 30 га яқин қор кўчкиси юзага келган. Афсуски, 1996–2020 йилларда қор кўчкиси билан боғлиқ 14 та фавқулодда вазият юзага келиб, уларда 52 нафар инсон ҳалок бўлган. 29 нафар фуқаро жабрланган.

    Қор кўчкисининг юзага келишига асосий сабаб тоғ ёнбағирларига кўп миқдорда қор ёғиши, қор қоплами қатламининг бузилиши, қордан сўнг ёмғир ёғиши, куннинг кескин исиши, ер тебраниши ва кучли овоз туфайли ҳаводаги тебранишлардир», – дейди ФВВ матбуот хизмати раҳбарининг ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев.

    Шунингдек, қор кўчкиси гидрометеорологик хавфли ҳодиса бўлиб, бошқа фавқулодда вазиятлар орасида уни олдиндан башоратлаш имкони мавжуд. Бунда аҳолини юзага келиши мумкин бўлган қор кўчкиларидан тезкор равишда огоҳлантириш тадбирлари Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек, мобил оператор ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилади. Бунга мавсумий характерга эга бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган турли SMS хабарлар мисол қилиб келтирилди.

    «2020 йилнинг 1 январидан 31 декабрь кунига қадар жами 170 га яқин SMS хабар юборилди. Шунингдек, вазирлик қор кўчкиси билан боғлиқ фавқулодда вазиятларга тушиб қолмаслик учун аҳолидан қор кўчкиси хавфи эълон қилинган кунлари тоғли ҳудудларга чиқмасликларини сўрайди», – дея қўшимча қилди ФВВ.

    Аввалроқ Гулистондаги гумбурлашлар сабаби аниқлангани, Бухоронинг Когон шаҳрида ис газидан заҳарланган 3 нафар фуқаро вафот этгани ҳамда Қамчиқ довонида 14 соат ичида 13 та машина иштирокида 3 та ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

    04.01.2021, 19:40   Изоҳ (0)   28745
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2020 йилнинг 11 ойида мобил қурилмалар IMEI кодини рўйхатга олишдан қанча маблағ тушгани маълум қилинди

    04.01.2021, 19:13

    Ўзбекистонда 2021—2023 йилларда бир нечта автомобиль ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти йўлга қўйилади

    04.01.2021, 17:56

    Ўзбекистонда ҳафта давомида аномал совуқ бўлиши кутилмоқда

    04.01.2021, 17:34

    Ўзбекистондаги ОТМларда тўлов-контрактлар миқдори ўзгаришсиз қолади — Олий таълим вазирлиги

    04.01.2021, 17:10

    Ўзбекистондаги ОТМларда анъанавий таълим 11 январдан бошланади

    04.01.2021, 16:49

    Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини 10-қаватдан ташлаб, вафот этди

    04.01.2021, 16:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.