Ўзбекистон бўйлаб об-ҳаво шароитини ҳали ҳам маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда. Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Кечалари совуқ 5—10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида 12—17 даражагача кўтарилади, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0—5 даража совуқдан ошмайди.
Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8—10 даражага паст бўлади. Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади.
Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Изоҳ (0)