• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда вилоят ҳокимлари Янги йилни қандай кутиб олмоқчи?

    Ўзбекистондаги вилоят ҳокимликларининг матбуот хизмати «Халқ сўзи online» нашрига берган маълумоти асосида вилоят раҳбарлари Янги йилни қандай кутиб олиши маълум қилинди.

    Маълум бўлишича, Андижон вилоятида корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, жумладан, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Янги йилни ўз иш жойида кутиб олади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Биз Андижон вилоятининг 3 миллион 172 минг 116 нафар аҳолиси тинчлиги, осойишталигига масъулмиз. Халқимиз байрамни кўнгилдагидек нишонлаши учун ҳамма шароитни яратиш, байрам тадбирларини кўнгилдагидек ўтказишларини таъминлаш шу куннинг энг катта вазифасидир. Шу сабаб шу куни вилоятдаги барча раҳбарлар ўз иш жойларида бўлади ва Янги йилни хизмат фаолияти давомида кутиб олади.

    Биз учун вилоятимиз аҳолисининг тан-сиҳатликда, тинчлик-хотиржамликда ўтган ҳар бир сонияси катта байрамдир!», – дейди вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов.

    Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев Янги йил байрами куни ишхонада ўзи навбатчилик қилади, бу ҳар йили такрорланадиган ҳолат экани маълум қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳокимнинг оиласи ва фарзандлари Янги йил киришидан олдин вилоятдаги Юрт байроғи майдонига келади, Ғофур Мирзаев улар билан бирга майдонни айланиб, сайр қилади. Янги йил кириш вақти ҳоким уйига кириб чиқади ва яна ишга қайтади.

    Навоий вилоят ҳокими Қобул Турсуновнинг ҳам байрам кунги иш тартиби одатий иш кунидек тиғиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бугун ҳам у ҳокимликдаги кундалик қабуллардан сўнг Нурота туманидаги «Мурувват уйи»га бориб муассасада яшовчиларни Янги йил байрами билан қутлаб, совғаларни топширган.

    Қайтишда эса ҳоким Ғозғон шаҳрида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси 96 ёшли Турсунқул ота Эргашевни байрам билан қутлашга ҳам улгурган. Қабулига келганлар билан ҳам гаплашган.

    Вилоят ҳокими куннинг қолган қисмидаги ўз режаларини қуйидагича баён этган.

    «Биз ҳар йили ака-ука, опа-сингиллар соат тўққиздан ўтиб, туғилиб вояга етган ҳовлимизга йиғиламиз. Ота-онамизни байрам билан қутлаб, кейин тарқаламиз. Бугун ҳам шундай, ҳозир ҳожи бобони табриклаб, кейин уйга қайтаман. Янги йилни оиламиз фарзандларимиз даврасида кутиб оламан.

    Навоийда ҳар йили 30 мингга яқин киши Янги йилни ўз иш ўринларида кутиб олишади. Улар иши узлуксиз ташкил этилган НКМК ва «Навоий азот», «Қизилқумцемент», Навоий ИЭС ишчи мутахассислари ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари ва тинчлик, осойишталигимиз посбонларидир. Янги йил киргач, мазкур корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан боғланиб, байрам билан қутлаш баҳонасида вазиятдан огоҳ бўламан. Уйда қолиш ёки қолмасликни вазиятга қараб белгилайман», – дейди Қобул Турсунов.

    Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам Янги йил байрами куни одатда кун давомида иш жойида бўлади. Айни дақиқаларда ҳам вилоят ҳокимлигида давлат ишлари билан банд. Навбатчилар ишининг боришини назоратга олган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шу ўринда бир маълумот, бугунги кунда самарқандликларни кўтаринки кайфиятда Янги йилни кутиб олишлари учун шаҳарнинг аҳоли гавжум бўлган 7 та ҳудудида байрам арчалари ўрнатилган.

    Мазкур арчалар атрофида 2020 йилнинг 15 декабридан 2021 йилнинг 15 январига қадар байрам тадбирлари, концерт дастурлари ва турли хил кўнгилочар томошалар намойиш этилмоқда.

    Эркинжон Турдимов тунги вақтда шаҳарнинг Кимёгарлар, Сўлим ва Фарҳод қўрғони ҳамда вилоят мусиқали драма театри биносининг олд қисми, темир йўл вокзали, Саттепо маскани ва Қорасув мавзесида ўрнатилган мазкур Янги йил арчаларининг барчасига шахсан бориб, аҳолининг байрам кайфияти билан қизиқади. Шунингдек, бу жойларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда уларнинг пандемия қоидаларига риоя қилаётганлигини ўрганади.

    Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумот беришича, вилоят ҳокими байрамда кечки пайт оила даврасида бўлишга ҳам улгуради.

    Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Янги йил кириш дақиқаларида оиласи даврасида бўлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳар йили Мустақиллик, Наврўз ва Янги йил байрамларида Президентимиз табрикларини оилавий эшитиш одат тусига кириб қолган. Бу ҳолат кўпчиликда кузатилса керак. Шундай экан, телефон орқали бўлса ҳам самарқандлик қариндошларни табриклаб, бироз Қарши шаҳридаги ўзгаришларни кўздан кечириб, айниқса, коммунал соҳада вилоятимизда муаммо чиқмаслигига амин бўлганимдан сўнг уйга ошиқаман», – дейди вилоят ҳокими.

    Мавзуга доир:

    • Римликлар дарёга сакрайди, Грецияда тангали пирог пиширилади: Дунёнинг турли мамлакатларида Янги йил қандай кутиб олинади? (фото)
    • Йил сарҳисоби: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилда борган манзиллари (фото)

    31.12.2020, 22:36   Изоҳ (0)   98937
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Молия вазирлиги 2021 йилда Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатида кутилаётган асосий ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди

    31.12.2020, 21:35

    Байрам кунларида ҳам қарздорлик учун электр энергияси таъминоти узилиши мумкин – «Ҳудудий электр тармоқлари»

    31.12.2020, 21:11

    Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга пандемияга қарши курашда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди

    31.12.2020, 20:34

    Қўқонда ваъда қилинган янги газ тақсимлаш станцияси ишга туширилди

    31.12.2020, 19:37

    Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси Олий Мажлисда уч марта ўқилгани айтилди. Лекин бу ҳақда хабар қилинмаган

    31.12.2020, 18:36

    Тошкентда 8 километрлик янги газ қувурини қуриш бошланди

    31.12.2020, 17:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда аёл органларини кўчиришга бир дақиқа қолганда комадан чиқди

    Дунё | 18 август, 18:30

    Ўзбекистонда Сингапур модели асосида иқтисодий зона ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 18 август, 18:15

    Тадбиркорларнинг учдан бир қисмида бизнес фаолияти яхшиланган — тадқиқот

    Иқтисодиёт | 18 август, 18:00

    Олимпия шаҳарчасида барча спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 18 август, 17:46

    Нигерияда қайиқ ағдарилиб кетди: 50 дан ортиқ йўловчи бедарак йўқолди

    Дунё | 18 август, 17:45

    Улғайгандан сўнг таниб бўлмас даражада ўзгариб кетган “Гарри Поттер” актёрлари (фото)

    Кино | 18 август, 17:35

    “ПСЖ”нинг россиялик ҳамда украиналик футболчиларининг ўзаро муносабатлари ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 18 август, 17:30

    Наманганда “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим бериш йўли билан даромад топаётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 17:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.