START платформаси «Чебурашка. Байрам сири» 3D-мультфильмининг илк тизерини эълон қилди.
Махсус соннинг сюжетига кўра, Чебурашка ва унинг дўсти тимсоҳ Гена Янги йил арафасида қария Шапоклякнинг найрангларига дуч келади. Мультфильм охирида барибир дўстлик ғалаба қозонади.
Мультфильм бош қаҳрамонларига Анжелика Варум ва Леоний Ярмольник овоз берган. Финал мусиқасини эса Леонид Агутин басталаган.
Премьера 31 декабрь куни START стриминг сервисида бўлиб ўтади.
Аввалроқ Астрид Линдгрен авлодлари «Союзмультфильм»га «Карлсон»нинг давомини суратга олишни тақиқлаб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)