«2506Япим ва Интермедия» компанияси Exxen интернет платформаси учун «Явуз» номли янги тарихий лойиҳани тайёрламоқда. Бу ҳақда «КиноТека» хабар берди.
Хўш, янги лойиҳа ҳақида нималарни маълум қилиш мумкин? Сериал тарихий драма жанрида бўлиб, бош ролларни Женгиз Жошкун ва Хазал Филиз Кучуккесе ижро этади.
Женгиз Жошкун
Хазал Филиз Кучуккесе
Шунингдек, янги лойиҳа уч фаслдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 7—9 қисмдан иборат. Картина учун «Муҳташам юз йил» сериали суратга олинган майдонча қайта тикланади ва ундан фойдаланилади. Сериал сценарийси ёзувчи Окай Тирякиўғлунинг шу номли романи асосида яратилган. Энг асосийси, «Явуз» сериалининг актёрлари таркибида маҳоратли актриса Айдан Шенер ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, турк кинематографиясининг энг таниқли ва севимли актрисаларидан бири Айдан Шенер илк бор 1986 йилда экранларда намойиш этилган «Чолиқуши» сериалида бош қаҳрамон — Фериде ролини ижро этган. Айнан шу роли билан ўзбек телетомошабинларига ҳам таниш.
Изоҳ (0)