Толяттидаги скверга «АвтоВАЗ»нинг 50 йиллиги муносабати билан «Копейка» моделига ёдгорлик ўрнатилди. Биринчи «ВАЗ-2101»нинг нусхасини Lada History клубининг ишқибозлари вандаллардан ҳимоялаш мақсадида шаффоф куб ичига жойлаштирган, деб хабар беради Motor.
Ёдгорлик учун илк «Копейка»нинг аниқ нусхаси тайёрланиб «денгиз тўлқини» рангига бўялган. Инсталляция муаллифлари «ВАЗ-2101»нинг 1970 йил 19 апрелда конвейрдан чиқаётган вақтини тасвирлашга уринган: унинг устига машинани линия бўйлаб ҳаракатланишини таъминловчи «краб» ўрнатилган. Автомобилнинг ўзи 50 йил олдин заводда фойдаланилган Собиқ Иттифоқ даврига ва Италия автомобилсозлик компаниясига тегишли оригинал эҳтиёт қисмлардан фойдаланилган.
Ёдгорликнинг очилишига бағишланган маросимда Толятти шаҳри мери Сергей Анташев ҳам иштирок этган. У яқин орада ёдгорликка биринчи «Копейка»ни йиғишда иштирок этган завод ишчиларининг исми ёзилган пешлавҳа ҳам илинишига ваъда берган. «АвтоВАЗ»нинг 50 йиллигига бағишланган сквер 2020 йилда қуриб битказилган ва ўтган ёзда фойдаланишга топширилган.
Маълумот учун, Россияда «ВАЗ-2101» моделларини ишлаб чиқариш 1970 йилда бошланган ва 1988 йилга қадар давом этган. 18 йил давомида Толяттидаги завод 4,85 миллион нусха «Жигули» ишлаб чиқаришга муваффақ бўлган. «Копейка» номини эса автомобиль 1990 йиллар охирида, модель номерининг охиридаги бир рақами сабаб олган.
Изоҳ (0)