Кама автомобиль заводи водород ёқилғида ишлайдиган юк машиналари ва автобусларни ишлаб чиқариш ниятида. Бу ҳақда «КамАЗ» бош директори Сергей Когонинга таяниб Motor хабар берди. Унинг режаларига кўра, бу каби транспорт воситаси устидаги ишлар кейинги йилдан бошланади.
Ёқилғи элементларида ҳаракатланадиган юк машиналари ва автобусларни яратишда Санкт-Петербург политехника университети иштирок этади. «КамАЗ» учун бу янги ҳамкорлик эмас: компания бунга қадар университет билан электр энергиясида ҳаракатланадиган «Кама-1» смарт-кроссоверини яратган эди.
Когониннинг сўзларига кўра, «КамАЗ»нинг водородда ҳаракаланадиган илк автомобиллари «универсал модул платформа» базасида яратилади.
«Илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларимиз режасидан кейинги йил водородда ҳаракаланадиган 18 тоннали автомобиль ва водород автобусни яратиш ўрин олган. Буни қанчалик уддалай олишимиз ҳақида бирор нарса дея олмайман, бироқ режамиз бор», — дейди «КамАЗ» раҳбари.
Янги «эгилувчан» платформада яратиладиган автобус ва электробусларнинг ўлчами 18 метргача етиши кутилмоқда.
Аввалроқ Dailmer компанияси водородда ҳаракатланадиган Mercedes-Benz GenH2 — илк юк машинасини тақдим этгани, янги машина концепт кўринишида бўлиб, уни ишлаб чиқариш мазкур ўн йилликнинг ўрталаридан бошланиши кутилаётгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)