Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Челси» ҳимоячиси Рис Жеймс автомобили ўғрилар ҳужумига учраганини маълум қилди.

21 ёшли футболчининг маълум қилишича, ўғрилар машина ойналарини синдирган ҳолда автомобиль ичидаги хайрия мақсадида сотиб олинган совғаларни ўғирлаб кетган. Бу вақтда футболчи болаларга овқат тарқатаётган бўлган.

Рис автомобилнинг ҳолатини суратга олиб, Instagram саҳифасига жойлаштирди ва қуйидаги шарҳ қолдирди: «Ҳаммаси қайтади».

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Рис Жеймс «Челси» академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, ўнг қанот ҳимоясида тўп суради. У лондонликлар сафида 52 ўйин ўтказган, Англия терма жамоасида эса 3 та учрашувда майдонга тушган.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади