ФИФА томонидан 17 декабрь, пайшанба куни йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди.
«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски сўровнома натижаларига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси номига лойиқ кўрилди. Польшалик футболчи 2019/20 йилги мавсумда Бундеслига, Германия Кубоги ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш билан бирга, ушбу мусобақаларнинг энг яхши тўпурарига айланди.
Левандовски бу борада «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Ювентус» форварди Криштиану Роналдуни ортда қолдирди.
Шунингдек, йилнинг энг яхши аёл футболчиси номини ҳам эълон қилинди. Унга кўра, «Манчестер Сити» клуби ва Англия терма жамоаси вакили Люси Бронз ғолибликни қўлга киритди.
Ушбу соврин учун шунингдек, Пернилла Ҳардер («Челси», Дания) ва Венди Ренар («Лион», Франция) кураш олиб борганди.
Мавзуга доир:
- The Best—2020. Йилнинг энг яхши дарвозабони аниқланди
- The Best—2020. Йилнинг энг чиройли голи муаллифи маълум бўлди (видео)
- The Best—2020. Йилнинг энг яхши мураббийи аниқланди
- The Best—2020. FIFA 2019/20 йилги мавсум рамзий терма жамоасини эълон қилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)