«Манчестер Юнайтед» Премьер Лигаси 13-туридан ўрин олган «Шеффилд Юнайтед»га қарши 17 декабрь кунги сафар ўйинида ғалабага эришди (3:2).
Шу тариқа манкунианлар Англия олий дивизионининг кетма-кет олтита сафар ўйинида уч ва ундан ортиқ гол урган тарихдаги илк жамоага айланди.
Шунингдек, жамоа кетма-кет ўнта сафар ўйинида 2+ гол уришга муваффақ бўлди. Бунақаси сўнгги бор 1960 йилда «Тоттенҳэм» томонидан қайд этилганди.
Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги жамоа 13-турдан кейин 23 очко тўплаб, 6-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)