Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Молия вазирлиги Швейцария ва Вьетнамни «валюта манипуляторлари» деб тан олди. Бу ҳақда вазирлик томонидан эълон қилинган АҚШнинг асосий савдо ҳамкорлари макроиқтисодий ва валюта сиёсати тўғрисидаги ҳисоботда қайд этилган, деб ёзмоқда «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

АҚШ у ёки бу давлатни «валюта манипулятори» деб тан олиши мумкин. Бунинг учун мазкур мамлакат учта мезонга мос келиши керак — унинг АҚШ билан савдо профицити 20 миллиард доллардан ошиши, ташқи савдо балансининг умумий ижобий сальдоси ЯИМнинг 2 фоизидан баланд бўлиши, Марказий банкнинг валюта интервенсиялари ЯИМнинг 2 фоизидан ошиши.

Швейцария ва Вьетнам барча учта мезонга мос келади. 2020 йилнинг июнь ойигача тўрт чорак давомида Швейцария ташқи савдо балансининг умумий профицити ЯИМнинг 8,8 фоизни ташкил қилган, АҚШ билан савдо профицити эса 49 миллиард долларга етган. 2019 йилнинг июль ойидан 2020 йилнинг июнь ойигача Швейцария миллий банки томонидан харид қилинган валютанинг соф қиймати 103 миллиард долларни ташкил этган.

АҚШ яна бир нечта давлатни манипулятор сифатида тан олмаган, бироқ уларни кузатув рўйхатига киритган. Улар Таиланд, Тайван ва Ҳиндистон бўлиб, улар аллақачон рўйхатда бўлган Хитой, Япония, Жанубий Корея, Германия, Италия, Сингапур ва Малайзия қаторига қўшилган.

АҚШ шу пайтга қадар фақат учта мамлакатни «валюта манипулятори» сифатида тан олган — турли йилларда рўйхатга Хитой, Япония ва Тайван киритилган. ББҲ инвестицион банки мутахассиси Вин Тиннинг маълум қилишича, «валюта манипуляторлари» рўйхатига киритилишнинг маъноси шундаки, якунда мамлакат санкция остига тушиши мумкин. Бу санкциялар эса АҚШ савдо ҳамкорларининг молиявий соҳаси раҳбариятига улар ўз валютасини кучли қадрсизлантирмаслиги учун маълум босим ўтказади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди