• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Бегона уруш қурбонлари. Чеченистонда ўлдирилган британиялик муҳандислар қисмати

    1998 йил 8 декабрь куни Чеченистондаги йўллардан бирининг ёқасида учта Буюк Британия ва битта янги зеландиялик фуқаронинг кесиб олинган бошлари топилди. Уларнинг ўғирланиши ва шафқатсизларча ўлдирилиши ҳақидаги воқеа бутун дунёда момақалдироқ каби гумбурлади. «Дарё» воқеа тафсилотлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Асирга олинган чет элликлар, исёнкор Ичкерия ва унинг чет эллик ҳомийлари ўртасидаги сиёсий ўйинларнинг қурбони бўлган, деган версиялар мавжуд. Ушбу тўрт нафар ажнабий Буюк Британия фуқаролари Питер Кеннеди, Дарен Хики, Рудольф Пэтчи ва янги зеландиялик Стенли Шоу эди. Улар 1998 йил октябрь ойининг бошларида ўғирлаб кетилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Муҳандисларнинг ўғирланиши

    Асирлар Буюк Британиянинг Granger Telecom коммуникация компаниясининг муҳандислари бўлиб, улар ушбу компания ва «Чечентелеком» ўртасида тузилган шартномага кўра бу ерга келишганди. Ушбу муҳандислар Чеченистонда уяли алоқа, сунъий йўлдош ва телефон алоқаларини ўрнатиш билан шуғулланарди. Маҳкумлар Грозний шаҳрида жойлашган Лермонтов кўчасидаги уйда яшарди.

    1998 йилнинг 4 октябрь куни, тахминан, йигирма нафар қуролланган жангари уларнинг уйига бостириб кириб, қўлларини боғлаб, тўрталасини ҳам Ачхой Мартан туманига олиб кетди. Ўша пайтда жангарилар томонидан чет эллик асирлар жойлаштирилган зиндонда 65 ёшли доғистонлик Магомед Чагучиев ҳам бор эди.

    Чагучиев ҳикояси

    Тирик қолган Чагучиевнинг сўзларидан маълум бўлишича, жангарилар томонидан учта инглиз ва битта янги зеландияликнинг қатл қилиниши видеотасвирга туширилган. Кейин жангарилар ушбу видеоларни бошқа асирларни даҳшатда ушлаб туриш учун уларга қўйиб берган.

    60 ёшли Магомед Чагучиев иқтисод профессори ва Чеченистон бош вазирининг собиқ ўринбосари эди. У Лондонда чиқадиган Sunday Times газетасига тўрт кишининг ўлими ҳақидаги барча тафсилотларни айтиб берган. У чет элликлар билан бир зиндонда сақланган ва ҳамма нарсани ўз кўзлари билан кўрган.

    Тирик қолган Чагучиевниниг сўзларидан англиялик ва янги зеландиялик инженерлар шафқатсиз ўлимни қабул қилишларидан олдин қандай кунларни кўрганини билиш мумкин. Маҳбуслар мунтазам қаттиқ калтакланган, уларнинг ҳафталик овқатлари бир челак сув ва бир дона нондан иборат эди. Асирларга олдин ижро этилган қатллар ва қийноқларнинг видеолавҳалари намойиш этилган. Улар руҳан синдирилган. Жангарилар аввалига уларни жосусликда айблашган ва ушбу айбни бўйниларига қўйишга қаттиқ ҳаракат қилган.

    Жосусга айлантирилган муҳандислар

    Узоқ давом этган руҳий ва жисмоний қийноқлардан сўнг муҳандислар ҳарбий форма кийиб, Чеченистонда турли телефон суҳбатларини тинглагани ва кейин уларни Буюк Британия ва Исроил махсус хизматларига маълумот сифатида юборгани ҳақида камерага гапиришга мажбур бўлди. Питер Кеннеди, шунингдек, Ғарб разведка хизматларининг исломга қарши фаолиятга алоқадорлигини эълон қилишга мажбур бўлди – гўёки ушбу ташкилотларнинг Чеченистондаги асосий мақсади шу эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Чагучиевнинг ўзи Чеченистонга бир йил олдин ғойиб бўлган ўғлини излаш учун келганида жангарилар томонидан қўлга олинди. Профессор чет эллик тўрт муҳандис билан Урус Мартандаги каламушлар ва сувараклар билан тўлган зах ертўлада икки ой ўтирди. «Биз у ерда ўн бир киши эдик, — дейди Чагучиев. — Челак ҳаммага ҳожатхона бўлиб хизмат қиларди. Ертўла жуда совуқ эди. Жангарилар ўзини ҳайвонлар каби тутди».

    «Улар тунда ертўлага бостириб кириб, кимнидир олиб кетарди ва калтаклашарди. Рудольф Пэтчи энг кўп калтакланди. Эҳтимол, у озгина рус тилида гапиргани сабабли тез-тез кишанланиб, бокс қопи сифатида ишлатилди. Унинг танасини тепишиб, гўёки каратэ бўйича машқ қилишарди», — деб эслайди Чагучиев. 13 ноябрь куни маҳбуслар бошқа ертўлага кўчирилди. Чагучиевнинг сўзларига кўра, бир гуруҳдаги жангарилар уларни бошқа гуруҳга сотиб юборган эди.

    Қатл

    7 декабрь куни камуфляж форма ва қора ниқоб кийган террорчилар, муҳандислар ва Чагучиевнинг ўғли Раулни ертўладан судраб олиб чиқиб кетди. Инглизлар ва янги зеландияликларни автомат қўндоғи билан калтаклади, сўнгра узун ханжарлар билан бошларини олди.

    «Уларнинг бошларини худди қўйларникидай кесишган»,  деб ҳикоя қилади бу даҳшатли воқеа гувоҳи бўлган Рауль. Эртаси куни эрталаб жангарилар видеокамера ва телевизор билан ертўлага келди. Улар кулиб, ертўлада қолган асирларга ваҳшийларча амалга оширилган қотиллик ҳақидаги қалбни вайрон қилувчи кадрларни намойиш этди.

    Бухенвалд маҳбуси

    8 декабрь куни Грозний яқинидаги йўлда гаровга олинганларнинг кесилган бошлари топилди. Орадан икки ҳафта ўтгач, таналари ҳам топилди. Ушбу икки кун ўртасида муҳандислар билан нима юз берганини патологоанатом ва судмедексперт доктор Иэн Уэст Лондон судида айтиб берди. У ҳеч бир эмоциясиз, совуққон профессионалларча қуруқ далилларни келтириб баён қилди. У худди резина қўлқопли қўллари билан яна ўша тўртта жасадни ҳис қилаётгандек эди. Зални ўлик сукунат қоплади.

    Залда фақатгина қурбонлар қариндошларининг йиғиси эшитиларди. Гаровга олинган тўрт кишининг ҳаммаси «ёмон овқатланишдан ҳолдан тойган», деб таъкидлади шифокор. Энг заифи Бухенвальд (немис концлагери) маҳбуси каби озиб кетган Рудольф Пэтчи эди. «Афтидан, у чечен асирлигида бўлган икки ой ичида умуман овқатланмаган», дейди доктор Уэст.

    Пэтчи собиқ ҳарбий алоқа ходими эди, рус тилини биларди. Шунинг учун, офицер сифатида у террорчилар билан музокараларни ўз зиммасига олганди. Айнан шу сабабли у энг кўп қийноққа солинди. Британиялик патологанатом аниқлаганидек, Пэтчининг юзига автомат қўндоқлари билан уришган эди. У ва қолган уч кишини ҳам «тўмтоқ қуроллар» билан, яъни ўша АК-47 қўндоғи билан бошларининг орқа қисмидан уришди. Шунинг учун ўлим пайтида гаровга олинган икки киши беҳуш ҳолатда эди. Аммо иккитаси – Дарен Хики ва ўша Рудольф Пэтчи улар билан нима юз бераётгани англаб, ўлимни қабул қилди, доктор Уэстнинг бунга ишончи комил эди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Асирлар нега гаров эвазига қилинмасдан ўлдирилди?

    Нима учун улар ўлдирилди? Нега жангарилар Британиянинг Granger Telecom компанияси томонидан гаровдагиларни озод қилиш учун йиғлаётган 4 миллион доллар тўловни кутмади? Бунга президент Аслан Масхадов ва Чеченистондаги ваҳобийларнинг энг нуфузли қўмондони Арби Бараев ўртасидаги зиддият сабабчи эди. Масхадовнинг махсус хизматлари асирларни озод қилиш учун муваффақиятсиз уринишни амалга оширган эди. Масхадовнинг Granger Telecom билан 300 миллион долларлик шартнома имзолаган чечен фирмаси билан боғлиқлиги бор эди. Аммо Бараев бутун дунёга Масхадовни ҳурмат қилмаслигини, бу ерда ҳамма нарсани бошқараётган ягона одам Бараев эканини кўрсатиб қўймоқчи эди...

    Орадан уч ҳафта ўтгач, ўша пайтдаги Чеченистон ҳукумати саккиз минг доллар эвазига  ўлдирилганларнинг жасадларини жангарилардан сотиб олди.

    Доғистон ва Озарбайжон орқали Питер Кеннеди, Дарен Хики, Рудольф Пэтчи ва Стенли Шоунинг қолдиқлари Англияга жўнатилди. Расмий версияларга кўра, Чеченистон дала қўмондони Арби Бараев одам ўғирлаш ва ўлдиришда бевосита иштирок этди. Ҳар ҳолда Чеченистоннинг ўша пайтдаги президенти Аслан Масхадов ушбу жиноятларга Арби Бараев алоқадорлигини таъкидлади. Арби Бараев 2001 йилда ФСБнинг махсус операцияси орқали ўлдирилди.

    Усама бин Ладен изи...

    Кейинчалик маълум бўлишича, чет эллик иш берувчилар жангариларга 10 миллион доллар миқдорида тўлов таклифи билан мурожаат қилган эди. Баъзи мутахассисларнинг фикрига кўра, ушбу келишув амалга ошмай қолишига «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг ўша пайтдаги етакчиси Усама бин Ладен томонидан бу сумманинг уч баравари таклиф қилингани кўрсатилади, аммо бин Ладен бу суммани гаровга олинганлар ўлдирилиши учун тўламоқчи бўлган эди...

    Хулоса

    Ўша пайтдаги Чеченистондаги тарқоқ ва чигал вазият бу қотилликларнинг тўлиқ очилишига тўсқинлик қилди. Ушбу ва шунга ўхшаш воқеалар чечен урушлари даврида жуда кўп рўй берган, ҳаммаси биринчи чечен урушидан бошланган эди. Аммо бу энди умуман бошқа ҳикоя...

    Нурбек Алимов тайёрлади.

    08.12.2020, 22:58   Изоҳ (0)   36580
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Pfizer томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцинанинг самарадорлигини тасдиқлади

    08.12.2020, 22:35

    Александр Лукашенко Арманистонга Тоғли Қорабоғнинг бир қисмини 5 млрд доллар эвазига Озарбайжонга беришни тавсия қилгани маълум бўлди

    08.12.2020, 22:11

    Коронавирусга қарши вакцина олмоқчи бўлганларга спиртли ичимликлардан 56 сутка тийилиш тавсия этилди

    08.12.2020, 21:36

    Bloomberg: Канада 154 млн кишини эмлашга етарли COVID-19’га қарши вакцина буюртма қилди. Бу мамлакат аҳолиси сонидан 4 баравар кўп

    08.12.2020, 21:10

    Руминияда парламент сайловларидан кейин бош вазир истеъфо берди

    08.12.2020, 20:44

    Арманистонда Никол Пашинянга бўйсунмаслик акцияси бошланди

    08.12.2020, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.