Америкага саёҳат қилишни истаган сайёҳлар, аввало, жаҳоннинг энг йирик мегаполисларидан бири бўлган Чикаго шаҳрига боришни кўзлаши сир эмас. Иллинойс штатининг маркази ҳисобланган ушбу шаҳар чиндан ҳам баланд бинолари, табиати, гавжум ва замонавий кўчалари билан эътиборингизни тортади. 4 декабрь – Иллинойснинг юраги бўлган Чикаго ташкил топган кун. «Дарё» сана муносабати билан шаҳар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни ва фотожамланмани эътиборингизга ҳавола этади.
Штатнинг бугунги қизғин ҳаётидан тарихга қайтадиган бўлсак, 3 декабрь айнан АҚШ шимолидаги Иллинойс 21-штат сифатида ташкил топган кун эканига гувоҳ бўламиз. Иллинойс номи «юқори даражали кишилар қабиласи» маъносини беради. Мичиган кўли билан Огайо ва Миссисипи дарёлари оралиғида жойлашган штат майдони 146 минг км квадратни ташкил қилади. Иллинойсдан муҳим трансконтинентал йўллар ва АҚШнинг асосий ички сув йўллари ўтган.
Иллинойснинг энг катта шаҳри ва иқтисодий маркази Чикаго шаҳри ҳисобланади. 4 декабрь санасида жаҳонга машҳур Чикаго ҳам шаҳар сифатида ташкил этилган. 1803 йилгача катта қишлоқ жойлашган ушбу ҳудуд 1833 йилдан шаҳар мақомига эга бўлди. Чикаго АҚШнинг аҳолиси энг кўп шаҳарларидан бири. Бугунги кунда шаҳар жаҳон савдоси, молияси, санъати, технологияси, таълими ва шоу-бизнесига катта таъсир кўрсатиб келади. Иқтисодий аҳамиятига кўра, АҚШда Нью-Йоркдан кейин 2-ўринда баҳоланади. НАТОнинг асосий биноси ҳам Чикагода жойлашган.
Изоҳ (0)