• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда онкологик хизматни ривожлантиришга қаратилган хайрия жамоат фонди ташкил этилди

    Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўмагида «Ишонч» хайрия жамоат фонди ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

    Маълум қилинишича, фонднинг мақсади онкологик касалликларга чалинган одамларга, уларнинг оилаларига, шунингдек, тиббиёт муассасаларига, саратон касаллигига чалинганларга тиббий ёрдам кўрсатадиган шифокорларнинг фаолияти ҳамда уларнинг илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлашдир.

    Фонд Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган «Онкологик хизматни янада ривожлантириш ва онкологик касалликларнинг кечки босқичларини бошидан ўтказаётган беморларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

    Шунингдек, фонднинг мақсадлари:

    • дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий асбоб-ускуналар, тадқиқотлар, муолажалар, шунингдек, протезлар, ногиронлар аравачалари ва бошқа реабилитация воситалари билан таъминлашни;
    • саратон касаллиги билан оғриётган беморларни бепул парвариш қилиш, қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ва меҳнат реабилитациясини;
    • психологик ҳуқуқий ва ахборий маслаҳат беришни ташкил этиш.
    «Ўзбекистонда кўплаб хайрия ташкилотлари мавжуд, улар орасида саратон касаллигига чалинган беморларга индивидуал ёрдам кўрсатаётганлари ҳам кам эмас. Бизнинг мақсадимиз — беморларга тиббий ёрдам кўрсатишдан ташқари, онкологик соҳа ривожига, соғайиш кўрсаткичини янада оширишга ҳисса қўшишдир. Шунингдек, аёллар ва болалардан фарқли ўлароқ, эркаклар бундай хайрия ёрдамларини ҳар доим ҳам олавермайдилар. Кўп ҳолларда эркаклар оғир касаллик билан яккама-якка қолишга мажбур бўлади. Статистика ва амалиёт шуни кўрсатадики, ўрта ва катта ёшдаги эркак учун хайрия ёрдамини олиш анча қийинроқ кечади. Шунинг учун ҳам ‘Ишонч’ фонди фаолиятининг дастлабки даври учун устувор йўналиш этиб эркаклар саломатлигини яхшилашни танладик. Кейинчалик эса бошқа гуруҳ беморларни ҳам қамраб олиш, онкология соҳасида олиб бориладиган тадқиқотларни қўллаб-қувватлашни ният қилганмиз», — дейди марказ бош шифокори ўринбосари, «Ишонч» фонди ижрочи директори Дилноза Аъзамхўжаева.

    Маълумот учун, 2019 йил республикада онкологик хасталиклар билан 24 648 та янги касалланиш ҳолати аниқланган (улар орасида эркаклар 10 511 нафарни ва аёллар 14 137 нафарни ташкил этди). Айни пайтда умумий касалланиш структурасида юқори ўринни кўкрак бези, меъда ва бачадон бўйни саратони сақлаб қолмоқда. 2019 йилда эркаклар орасида умумий касалланиш структурасида етакчи ўринларни меъда, бронхлар ва ўпка, шунингдек, бош миядаги зарарли ўсмалар билан касалланиш эгалламоқда.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда аксар ўлим ҳолатлари қандай касалликлар ҳиссасига тўғри келиши маълум қилинди

    03.12.2020, 12:48   Изоҳ (0)   10433
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўтган 10 ойда режадагидан 5 фоизга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

    03.12.2020, 12:11

    Тошкентда йўл қоидасини бузган ЙПХ ходими жаримага тортилди

    03.12.2020, 10:13

    Украинада Туркия брендлари остида сотилаётган текстиль маҳсулотларининг 80 фоизи Ўзбекистонда тайёрланаётгани маълум қилинди

    03.12.2020, 09:45

    Ўзбекистонда меҳмонхоналар учун имтиёз ва преференсиялар 2021 йилгача узайтирилади

    03.12.2020, 09:20

    Ўзбекистонда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун жарималарни камайтириш режалаштирилмоқда

    03.12.2020, 09:15

    Ўзбекистондаги масжидлар сони 2079 тага етди

    03.12.2020, 08:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.