Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайиб, 2079 тага етди, дея хабар қилмоқда «Халқ сўзи Online».
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Менгтўра ҳожи бобо» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.
Маълумот учун, Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 117 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги масжидлар сони 18 сентябрда 2075 тага, 3 октябрь куни 2076 тага, 16 октябрь куни 2077 тага ҳамда 11 ноябрда 2078 тага етган эди.
Изоҳ (0)