• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияда коронавирус оқибатидаги ўлим ҳолатлари статистикаси тизимли пасайтирилмоқда

    «Медиазона» ва Meduza нашрлари журналистлари Россияда коронавирус инфекциясининг ривожланиши ҳақидаги идоралараро тезкор база маълумотлари билан танишиб, Россиянинг кўп ҳудудларида коронавирусдан вафот этганлар ҳақидаги маълумотлар тизимли равишда камайтириб кўрсатилаяпти, деган хулосага келди.

    Коронавирус бўйича ахборот базаси (КАМ) Россиянинг барча 85 та ҳудуди бўйича касалхонага ётқизилганлар, оғир касаллар, касалхонадаги бўш жойлар ва ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотлардан иборат. Базадаги ўлимлар ҳақидаги маълумотлар «Стопкоронавирус.рф»нинг жамоатчилик учун очиқ базасидаги рақамлардан жуда катта фарқ қилади, дейилади «Медиазона» ва Meduza тадқиқотида.

    Коронавирус оқибатидаги ўлимлар бўйича ҳақиқий ҳолатни «Росстат» маълумотларидан билиб олиш мумкин, лекин у ерда маълумотлар жуда кечикиб берилади. Бу маълумотлар «Стопкоронавирус.рф» сайтида кўрсатилган ўлимлар сони билан тўғри келмайди, ундаги кўрсаткичлар мамлакат бўйича ўртача 4—5 марта кўпроқ.

    Бундай фарқ, аниқланишича, нафақат жамоатчилик учун очиқ бўлган маълумотларда, балки мансабдорларнинг ўзлари фойдаланадиган, жамоатчилик учун ёпиқ бўлган расмий базаларда ҳам бор. Тадқиқот билан шуғулланган журналистлар шундай хулосага келдики, марказий ҳукумат кўпинча кўплаб ҳудудлардаги коронавирус билан боғлиқ ҳақиқий вазият ҳақидаги ишончли тезкор ахборотга эга эмас, чунки бу ҳудудларга доир аниқ рақамлар ҳатто ёпиқ базаларда ҳам кўрсатилмайди.

    «Стопкоронавирус.рф» сайтига кўра, пандемия бошидан буён 30 ноябргача Россияда 39 895 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган. Таъкидланишича, бу фақат Федерал регистр бўйича пухталик билан саралаб олинган ҳолатлар бўлиб, уларда ўлимнинг асосий сабаби айнан коронавирус бўлган.

    КАМ базасига кўра, худди шу вақт мобайнида касалхоналардаги COVID-19 койкаларида қарийб 75 минг киши вафот этган. Афтидан, уларнинг бир қисми коронавирусга чалинмаган, яна бир қисми — коронавирусни юқтирган, лекин у ўлимнинг асосий сабаби бўлмаган. Ниҳоят, яна бир қисми базага масъул шахсларнинг хатоси сабабли тушиб қолган, чунки бу базага мансабдорлар кўп ҳам эътибор қаратмайди ва у ердаги маълумотлар сифати жуда паст. «Аммо бу очиқ базадаги ўлимлар билан икки баробар фарқни ҳам, кўпчилик ҳудудларда иккала база аниқ мос тушишини ҳам изоҳлай олмайди», — дейилади тадқиқотда.

    «Росстат» базасига мувофиқ (у ФҲДЁларда ўлим ҳақидаги гувоҳномаларда кўрсатилган ташхислар бўйича йиғилади, ФҲДЁлар эса катта кечикишлар билан ўликхоналардан «энг сўнгги» — барча тадқиқотлардан кейинги ташхисларни олади), апрелдан сентябргача мамлакатда «коронавирус» ташхисли 55,6 минг киши вафот этган. Бунда вирус ўлимнинг асосий сабаби бўлган ҳолатлар ҳам, вирус оқибатида бошқа касалликлар кучайиб, улар натижасида келиб чиққан ўлим ҳолатлари ҳам ҳисобга олинган. Шуниси аниқ-равшанки, ноябрь охирига келиб, бундай ўлимлар «Росстат» базасида КАМ базасидагидан кам бўлмайди.

    Аввал ҳам шундай эди, дейилади тадқиқотда: сентябрь охирида (ўша пайтгача «Росстат» 55,6 мингта ўлимни қайд этган) КАМ базасидаги ўлимлар сони 41,3 мингта бўлган. Аниқроғи «Росстат»нинг «коронавирус» ташхиси билан юз берган ўлимлар ҳақидаги маълумотлари Федерал регистрадаги барча коронавирус ўлимлари йиғиндисига ўхшайди. Манбалар таъкидлашича, ҳукумат айнан шу регистр маълумотларидан фойдаланади; тўғри, улардан кенг жамоатчилик фойдалана олмайди.

    Ортиқча ўлим ҳолати бўйича «Росстат» базасига кўра, апрелдан сентябргача барча сабаблар оқибатидаги ўлимлар 2019 йилнинг шу давридагидан 116,3 минг кишига кўп бўлган. «Росстат»нинг октябрь бўйича маълумотлари яқин кунларда эълон қилинади. Аммо ҳозирданоқ октябрь охиригача бўлган COVID-19 билан боғлиқ ўлимларнинг умумий сони камида 124 минг кишига баҳоланмоқда. Ноябрдаги ўлим даражасини ҳозирча баҳолаб бўлмайди.

    «Ўлим даражаси ҳақидаги аниқ маълумотларсиз эпидемиянинг ривожи ҳақидаги прогнозларни тузиш ҳамда чекловларни киритиш ёки сусайтиришни амалга ошириш керак бўлган пайтларни аниқлаш мумкин эмас… Маълумотларнинг ошкор этилиши (масалан, нафақат ҳудудлар бўйича, балки йирик шаҳарлар бўйича ҳам касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари ҳақидаги) экспертлар ҳамжамияти учун ҳам зарурдир, улар ўз модель ва прогнозларини туза олган бўларди, — дея хулоса қилади журналистлар. — Аҳолига нотўғри ахборот бериш янада вайронкор оқибатларга олиб келади: расмий маълумотларнинг кузатиб турилган воқеликдан фарқланиши одамларнинг ҳукуматга ишончсизлигига сабаб бўлади. Ишончсизлик, ўз навбатида, ҳатто тўғри асосланган чекловларга риоя қилишдан оммавий бош тортишга, ёлғон хабарларга қизиқишга олиб боради».

    Мавзуга доир:

    • Россияда пандемия бошланганидан буён ортиқча ўлим ҳолати 120 минг кишини ташкил этган. Бу тезкор штабнинг COVID-19 борасидаги маълумотларидан тўрт баробарга кўп
    • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда коронавирус оқибатидаги ўлим даражаси «барибир юқори бўлгани»ни таъкидлади
    • Қозоғистон президенти коронавирусга оид статистикани яширмасликка чақирди
    • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 70 мингдан ошди. Касалланганлар сони аслида бундан камида икки-уч баробар кўп бўлиши мумкин

    01.12.2020, 13:45   Изоҳ (0)   12912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Майя Санду Молдовадаги Россия тинчликпарварларини ЕХҲТнинг ноҳарбий миссиясига алмаштиришни таклиф қилди

    01.12.2020, 12:48

    Moderna коронавирусга қарши вакцинани қўллаш учун шошилинч тартибда ариза берди

    01.12.2020, 11:35

    Бали ороли 2021 йил бошидан туристлар ташрифи учун очилиши мумкин

    01.12.2020, 08:58

    Россия ОТМлари пандемия туфайли хорижлик талабаларни ўқишдан четлаштирмайди

    01.12.2020, 08:27

    Туркияда коронавирусга қарши кураш бўйича чеклов чоралари кучайтирилди

    01.12.2020, 07:42

    ЖССТ уч ой ичида биринчи марта коронавирус билан касалланиш бўйича ҳафталик кўрсаткич камайганини қайд этди

    01.12.2020, 07:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўлим билан юзма-юз: оғир касалликларни енгиб ҳаётган қайтган Голливуд юлдузлари

    Кино | 1 июл, 18:01

    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

    Реклама | 1 июл, 18:00

    Сунъий йўлдош тасвирлари Эрон ядровий объектларида ишлар давом этаётганини кўрсатди (фото)

    Дунё | 1 июл, 17:45

    Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 17:35

    Гарвард университети яҳудий талабаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган — Оқ уй

    Дунё | 1 июл, 17:05

    Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 1 июл, 16:59

    Фарғонадаги портлаш: айбдорларга ҳукм ўқилди, қурбонлар оиласига товон пуллари белгиланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:54

    Дунёда илк бор барча босқичлари тўлиқ сунъий интеллект ёрдамида яратилган мультсериал тақдим этилди

    Кино | 1 июл, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.