• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Майя Санду Молдовадаги Россия тинчликпарварларини ЕХҲТнинг ноҳарбий миссиясига алмаштиришни таклиф қилди

    Молдовадан Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш ҳақидаги гап тинчликпарварларга, шунингдек, Приднестровьеда ўқ-дорилар омборларини қўриқлаётганларга тегишли. Бу ҳақда Молдованинг сайланган президенти Майя Санду «РБК» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Россия томонининг айтишича, Россия қўшинларининг тезкор гуруҳи (РҚТГ) бу ерда ўқ-дорилар омборларини қўриқламоқда. Лекин РҚТГ бўйича ва қурол-яроғлар омборлари бўйича ҳеч қандай икки томонлама келишувлар йўқ, — деди Санду. — У ерда қурол-яроғлар омборларининг бўлиши биз учун катта муаммо. Бу хавфли. Бу қурол-яроғларни чиқариб кетиш керак. РҚТГни ҳам чиқариб кетиш керак. Молдова томони ҳар доим, ҳар қандай ҳукумат ва ҳар қандай президент даврида буни айтиб келган. Ҳатто жаноб Шойгу ҳам ўтган йили бу фикрга қўшилишини — бу ўқ-дориларни чиқариб кетиш ёки утилизация қилиш кераклигини айтган эди. Яъни Москвадагилар ҳам бунинг муаммо эканлигига қўшилади».

    Сайланган президентнинг қўшимча қилишича, гап собиқ иттифоқ парчаланганидан кейин қолиб кетган ўқ-дори омборлари ҳақида бормоқда. Унинг сўзларига кўра, Колбасна қишлоғида 20 минг тоннадан зиёд ўқ-дори сақланади. Уларни 13 962-сонли қисмнинг мингга яқин вакиллари қўриқлайди.

    Санду Россия тинчликпарварларига келганда, Молдова улар ўрнида ЕХҲТ вакилларини кўришни хоҳлашини билдирди. «Тинчликпарварлар бўйича 1992 йилги келишув бор. Бизнинг фикримизча, ҳозир ҳудудимизда ҳарбий ҳаракатларнинг қайта бошланиши хавфи йўқ. Ўйлаймизки, бу миссияни ноҳарбий кузатувчилар миссиясига айлантириш керак, у ЕХҲТ ҳузурида бўлиши керак. Бу позицияни Молдова томони кўп йиллардан бери илгари суриб келмоқда», — деди Молдованинг сайланган президенти.

    Сандунинг фикрича, Приднестровьеда Қорабоғ воқеаси такрорланиши хавфи йўқ. «Низони ҳал қилиш фақат тинч йўл билан амалга оширилиши керак. Яъни биз фақат тинч дипломатик усулларни топишимиз керак. У ерда ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланиши бўйича ҳеч қандай хавф ва бундан дарак берувчи  ҳеч қандай белги йўқ. Ва шу нарса бу низони постсовет маконидаги бошқа низолардан ажратиб туради. Бизнинг ҳолатимизда этник ёки диний зиддиятлар йўқ. Рус тилида сўзлашувчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, Кишинёвнинг рус тилли аҳолиси бутун Приднестровьедагидан ҳам кўпроқдир», — дея таъкидлади Санду.

    Молдованинг сайланган президенти қўшимча қилишича, «низони ҳал қилишда Молдованинг суверенитети ва ҳудудий дахлсизлигига ҳурмат сақланиши керак». Айнан шу принципга, Сандунинг фикрича, Россия томони ҳам риоя қилади.

    «Одамлар орасида ҳеч қандай муаммо йўқ. Одамлар бир-бирининг уйига боради. Албатта, коронавирус сабабли қийинчиликлар бор, лекин бу одамлар даражасидаги низо эмас. Бу яна элиталар даражасидаги зиддиятдир», — деди Санду.

    Кейинроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Майя Санду Приднестровьедаги Россия тинчликпарварларини ЕХҲТнинг ноҳарбий кузатув миссиясига алмаштириш ғоясини Москва билан олдин муҳокама қилмаганини айтди. «Ушбу мавзу бўйича дастлабки муҳокамалар бўлмади», — деди Песков.

    Президент вакилининг таъкидлашича, Москва бу борада Молдова янги раҳбариятининг мувозанатлашган сиёсатига умид қилади.

    «Россия жуда муҳим функцияларни бажармоқда ва шубҳасиз, халқаро ҳуқуққа таянадиган қандайдир статус-квонинг ўзгартирилиши, албатта, жиддий беқарорликка олиб келиши мумкин. Шунинг учун биз буларнинг барчаси муҳокама қилинишига ва бу борада ҳеч қандай кескин хатти-ҳаракатлар қилинмаслигига умид билдирамиз», — дея аниқлик киритди у.

    Песковнинг сўзларига кўра, Россия Молдованинг амалдаги президенти Игор Додон билан мулоқотни давом эттирмоқда. «Албатта, бизнинг икки томонлама алоқаларимиз борасида янада мувозанатлашган ёндашувга эҳтиёж катта эканлигини ҳисобга оляпмиз. Додон билан мулоқот ҳозир ҳам давом этмоқда, аммо у бу борада анча конструктивроқ эди. Биз бу конструктивлик давом этишига ва бу борада муайян изчиллик бўлишига ҳам умид қиламиз», — дея хулоса қилди у.

    Молдованинг сайланган президенти Майя Санду Приднестровьедаги вазиятни тартибга солиш учун ҳудуддан россиялик тинчликпарварларни чиқариш зарурлиги ҳақида 20 ноябрь куни айтиб ўтган эди. «Молдованинг федераллашувига қаршиман, Додон ва унинг партияси таклиф қилган вариантларга рози эмасман. Сабаби гарчи улар федераллашув ҳақида аниқ таклиф билдирмаган бўлса ҳам бу ҳақда гапирган. Низони ҳал этишнинг энг тўғри форматини топишимизга ишонаман. Унда россиялик тинчликпарварларнинг ҳудуддан тўлиқ чиқарилиши ҳам кўзда тутилиши зарур. Биз бу ҳақда ҳар доим гапирганмиз ва бундан кейин ҳам гапираверамиз», — деган Санду «Европейская правда» нашрига берган интервьюсида. Шунингдек, Санду ҳудуддаги вазиятни барқарорлаштириш юзасидан аниқ формат ҳанузгача ишлаб чиқилмаганлигини ҳам алоҳида таъкидлаган.

    Приднестровьедаги ижтимоий-сиёсий низо 1989 йилдаёқ бошланиб, Молдова собиқ иттифоқ таркибидан чиққанидан кейин кучайди. Маҳаллий аҳоли (уларнинг катта қисмини руслар ва украинлар ташкил қилган) мустақилликни ва Молдовадан ажралиб чиқишни талаб қилган. 1992 йилда низо Молдова ва Приднестровье қуролли кучлари ўртасидаги тўқнашувларга айланиб кетди. Жанглар бир неча ой давом этиб, 1992 йил ёзида, Молдова ва Россия президентлари низони тинч йўл билан тартибга солиш ҳақида келишув имзолаганидан кейин тўхтатилди. Ўша йилнинг августида минтақага Россия тинчликпарварлари киритилди.

    2018 йил ёзида БМТ Бош ассамблеяси Приднестровьедан Россия тинчликпарварларини олиб чиқиш ҳақида резолюция қабул қилди. Россия ТИВ бу қарорни гиж-гижловчи деб атади. Тан олинмаган Приднестровье Молдова Республикаси, ўз навбатида, республикадан Россия ҳарбийларини чиқаришдан бош тортди.

    Майя Санду 15 ноябрда президентлик сайловларининг иккинчи турида 57,72 фоиз овоз олган, амалдаги президент Игор Додон эса 42,28 фоиз овоз тўплаган. Сайловолди кампания вақтида Санду Европа Иттифоқи сиёсатини жорий этишни таклиф қилганди.

    Молдовада президентлик сайловларининг биринчи тури 2020 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтган. Унда Додон 32,74 фоиз натижа билан Сандудан ортда қолган эди (унда 35,96 фоиз овоз).

    Молдовада президентлик сайловларини ўтказиш 2019 йилнинг июнида республиканинг Конституциявий суди Додонни депутатлар сўрови бўйича лавозимидан четлаштиргач белгиланган эди. Бу 2016 йили Додон президент этиб сайланганидан буён олтинчи маротаба четлаштириш ҳисобланади. Россия президенти Владимир Путин 16 ноябрда Майя Сандуни Молдова президенти сайловларидаги ғалабаси билан табриклаган.

    01.12.2020, 12:48   Изоҳ (0)   9944
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Moderna коронавирусга қарши вакцинани қўллаш учун шошилинч тартибда ариза берди

    01.12.2020, 11:35

    Бали ороли 2021 йил бошидан туристлар ташрифи учун очилиши мумкин

    01.12.2020, 08:58

    Россия ОТМлари пандемия туфайли хорижлик талабаларни ўқишдан четлаштирмайди

    01.12.2020, 08:27

    Туркияда коронавирусга қарши кураш бўйича чеклов чоралари кучайтирилди

    01.12.2020, 07:42

    ЖССТ уч ой ичида биринчи марта коронавирус билан касалланиш бўйича ҳафталик кўрсаткич камайганини қайд этди

    01.12.2020, 07:26

    Американинг Merriam-Webster луғати «пандемия»ни 2020 йил сўзи деб топди

    01.12.2020, 06:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.