• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Биз ҳеч қачон бу қарзни тан олмаймиз». Молдованинг янги президенти Россия гази учун тўпланиб қолган қарз қайтарилмаслигини айтди

    Кишинёвдан ўзини ўзи республика деб эълон қилган Приднестрове Молдова Республикаси (ПМР) жойлашган ва унинг назорати остида бўлмаган Днестр чап қирғоғи  истеъмолчилари томонидан фойдаланилган газ учун қарзни тўлаб қўйишни талаб қилиш адолатсизлик ва ноинсофликдир. Бу ҳақда Молдованинг сайланган президенти Майя Санду «РБК» телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Ўнг қирғоқда бизнинг ‘Газпром’дан қарзимиз деярли йўқ, чунки биз тўлаяпмиз ва барча йиллар давомида тўлаб келганмиз. Чап қирғоқда эса газ учун пул тўланмаган ва у ердаги қарз жуда катта. Ва албатта, биз, ўнг қирғоқдагилардан тўлашимизни кутиш керак эмас. Бу инсофдан эмас, адолатдан эмас», — деди у.

    Сандунинг сўзларига кўра, умумий қарз миқдори ҳозир қарийб 7,5 миллиард долларга тенг ва Днестрнинг ўнг қирғоғидаги одамлар чап қирғоқдагилар газга пул тўламаётганидан бошқа нарса ҳақида гапирмайди.

    «Кейин эса ‘Приднестровенинг газ учун улкан қарзини ким тўлайди?’ деган гаплар бошланади… Бу катта муаммо, лекин уни ҳал қилиш керак», — дея таъкидлади Санду.

    Молдова президенти сайловининг иккинчи босқичида ғалаба қозонганидан кейин кўп ўтмай, Санду ПМРда газ учун тўпланиб қолган қарзларни тан олмаслигини айтган эди.

    «Ўнг қирғоқдаги Молдова газ учун, шу жумладан, Россия гази учун пул тўлайди. Шунинг учун ҳатто Приднестрове газни бепул ишлатиб, қарз Молдованинг бўйнида, деяётган бўлса ҳам, бу ундай эмас. Биз ҳеч қачон бу қарзни тан олмаймиз. Бу Приднестрове «ҳукумати»нинг қарзи, биздан ҳеч ким бу газни олиш-олмаслигимиз ҳақида сўраган эмас», — деган эди Санду «Европейская Правда» нашрига берган интервьюсида.

    2020 йилнинг учинчи чораги учун ҳисоботда «Газпром» Россия Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди унинг «Молдовагаз» (компания акцияларининг 50 фоизи «Газпром»га тегишли)дан 2017 йилда етказилган газ учун қарздорликни сўндириш учун 246 миллион доллардан зиёд суммани ундириб олиш ҳақидаги даъвосини қондирганини маълум қилди. Ўша ҳужжатнинг ўзида айтилишича, 2011—2019 йилларда Молдованинг қарздорлиги Приднестрове истеъмолчиларининг тўламай юришлари туфайли ўсган.

    «Молдовагаз» сайтидаги ҳисоботга кўра, 2019 йил 31 декабрь ҳолатига кўра, компаниянинг «Газпром»дан 6,3 миллиард доллардан зиёд, «Газпром»га боғлиқ «Faktoring Finans» компаниясидан эса яна 1,1 миллиард доллардан ортиқ қарзи бўлган.

    Аввалроқ Майя Санду Молдовадаги Россия тинчликпарварларини ЕХҲТнинг ноҳарбий миссиясига алмаштиришни таклиф қилган эди.

    Майя Санду 15 ноябрда президентлик сайловларининг иккинчи турида 57,72 фоиз овоз олган, амалдаги президент Игор Додон эса 42,28 фоиз овоз тўплаган. Сайловолди кампания вақтида Санду Европа Иттифоқи сиёсатини жорий этишни таклиф қилганди.

    Молдовада президентлик сайловларининг биринчи тури 2020 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтган. Унда Додон 32,74 фоиз натижа билан Сандудан ортда қолган эди (унда 35,96 фоиз овоз).

    Молдовада президентлик сайловларини ўтказиш 2019 йилнинг июнида республиканинг Конституциявий суди Додонни депутатлар сўрови бўйича лавозимидан четлаштиргач белгиланган эди. Бу 2016 йили Додон президент этиб сайланганидан буён олтинчи маротаба четлаштириш ҳисобланади. Россия президенти Владимир Путин 16 ноябрда Майя Сандуни Молдова президенти сайловларидаги ғалабаси билан табриклаган.

    01.12.2020, 14:32   Изоҳ (0)   19682
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция парламенти полициячиларни суратга олишни тақиқловчи қонун лойиҳасини кам-кўстини тўлдириш учун қайтариб олди. У норозилик намойишларига сабаб бўлган эди

    01.12.2020, 13:56

    Россияда коронавирус оқибатидаги ўлим ҳолатлари статистикаси тизимли пасайтирилмоқда

    01.12.2020, 13:45

    Майя Санду Молдовадаги Россия тинчликпарварларини ЕХҲТнинг ноҳарбий миссиясига алмаштиришни таклиф қилди

    01.12.2020, 12:48

    Moderna коронавирусга қарши вакцинани қўллаш учун шошилинч тартибда ариза берди

    01.12.2020, 11:35

    Бали ороли 2021 йил бошидан туристлар ташрифи учун очилиши мумкин

    01.12.2020, 08:58

    Россия ОТМлари пандемия туфайли хорижлик талабаларни ўқишдан четлаштирмайди

    01.12.2020, 08:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мексикада ташландиқ уйдан 32 та бўлакланган жасад топилди

    Дунё | 5 август, 22:05

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.