• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Алишер Султонов GTL заводи қурилишидаги тартибсизликларга иш ҳақи ёки овқат вақтида берилмагани сабаб бўлгани ҳақидаги гап-сўзларни «уйдирма» деб атади

    Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Alter Ego лойиҳасига берган интервьюси давомида Қашқадарёнинг Ғузор туманидаги Uzbekistan GTL заводида юз берган оммавий тартибсизлик ҳақидаги саволга жавоб берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Энергетика вазирининг айтишича, ўзи ҳам заводга борган ва ишчилар билан учрашиб гаплашган.

    У ерда вилоят ҳокими ҳам, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ҳам, вилоят раҳбарияти ҳам бор эди. Биз улар билан учрашиб, ўрта бўғиндаги барча ходимларни тўпладик, бу — бригадирлар, усталар, прораблар, ишчилар. Иш ҳақи тўлашда муаммолар борми, деб савол берилганида, уларнинг барчаси «йўқ» деди. Бу ўйлаб топилган. Мен тушунаман, ҳар доим қандайдир сенсацияни хоҳлашади, бу қандайдир салбий чиқса кучаяди. Шунинг учун иш ҳақи бўйича умуман эътироз бўлмади, компания маошларни ўз вақтида тўлаяпти.

    Биз бориб, комиссия билан биргаликда у ерда яратилган турар жой шароитини, меҳнат шароитини текширдик. Уларнинг бари керакли талабларга жавоб беради. Муаммо нимада эди? Фикримча, муаммо ишчилар билан мулоқотнинг бўлмаганида эди, карантин жорий этилди, одамлар чарчади. Тасаввур қилинг, қурилиш майдончасида бир жойда 12 минг одам йиғилган. Карантин чекловлари жорий қилинган март ойида биз у ерда қатъий тартиб ўрнатдик. Сабаби, қурилиш муддатларига риоя қилишимиз керак, агар одамлар касал бўлса, қурилиш ҳам тўхтайди. Кўп жойларда ва лойиҳаларда шундай бўлди ҳам — хорижий мутахассислар жўнаб кетди, бизнинг мутахассисларимизга ҳам жавоб бериб юборишга тўғри келди, баъзи лойиҳалар тўхтаб қолди. Бироқ бу лойиҳани сақлаб қола олдик. Хорижий мутахассислар билан келишув бор эди, яъни майдончада карантин бўйича барча шароитлар яратилди, ихтисослаштирилган тиббий хизмат таъминоти йўлга қўйилди ва профилактик чоралар кўрилди, шифокорлар назорати остида профилактика учун берилган дори-дармонлар олиб келинди. Биз вазиятни ушлаб тура олдик, кейинчалик, ёзда чекловлар юмшатилди ҳамда касалланиш ҳолатлари кўпайди, майдончамизда 1000 нафаргача киши касал бўлди. Табиийки, биз уларни қўйиб юбормадик ва комиссиянинг ходим касалланса, компания даволаши кераклиги ҳақидаги талаби билан одамлар ўша ерда даволанди. Шундан сўнг нисбатан қатъий карантин чекловлари жорий қилинди.

    Биринчи норозилик ҳолати у ерда 90 кун муддат давомида уйда бўлмаган хорижий мутахассислар жавоб сўраганида ва уларга рухсат берганимизда бўлди. Биз маҳаллий мутахассисларни ишга олдик, бу асосан хорижда вақтинча ишлаб қайтган ёшлар эди. Мени ёшларимиз жуда инжиқлик қила бошлагани ҳайратга солди. Улар 40 кун уйда бўлмагани ҳақида эътироз қила бошлади, асосийси шу эди. Одамлар психологик жиҳатдан чарчаганди. Мен бизнинг давримизда қандай қилиб икки йил армияда хизмат қилишган экан, деб ўйланиб қолдим.

    Асосий сабаб одамларнинг психологик жиҳатдан чарчаганида бўлди. У ерда шунчаки сабаб керак эди, агар нонуштага ўтказадиган махсус тартиб бўлмаганида, бошқа бирон нарса бўлар эди. Менинг фикримча, бу ўрта бўғиндаги раҳбарларнинг айби, улар одамлар билан мулоқот қилиши керак.

    Бир нарсани тушуниш керак — бундай объектларда овқат бермаслик, даволатмаслик, иш ҳақи бермасликнинг ўзи имконсиз. Бунинг ўзи имконсиз. Биз улар билан суҳбатлашганимизда, баъзилар иш ҳақини ошириш ҳақида сўради. Улардан иш ҳақи қанча экани, ишга келаётганида маоши ҳақида билгани ёки билмагани сўралганида, билганини айтди. Ўзи шундай иш ҳақига рози бўлиб келган. Яна бири уйига, яъни Бухорогача бўлган йўл ҳақини тўлаб беришларини талаб қилди. Унга ҳоким тўғридан-тўғри айтди: йўл ҳақини тўлаш, оила боқиш учун иш ҳақи оляпсан-ку, сен бу ерга маълум бир маош учун келгансан, нега ҳозир сенга йўлни ҳам тўлаб беришимиз керак. Биз, тахминан, 250 киши билан гаплашдик. Яна бир марта айтаман, бу нафақат раҳбарлар, балки оддий ишчилар ҳам эди. Кўпчилик кейин узр ҳам сўради, бироқ бу ёши катта ишчилар эди. Улар ‘биз айбдор эмасмиз, чеккада тургандик’, деди. Мен ‘агар сизлар бир четда турган бўлсангиз, унда сизлар ҳам айбдорсиз’, дедим. Рўй берган ҳодисада биз ҳам айбдормиз, улар ҳам айбдор. Асосан ёшлар эди, ҳар ким нима қилаётганини аниқ тушуниши керак. Жиноят содир этиб, жазо ҳақида ўйламаслик мумкинми?

    Алишер Султонов, энергетика вазири

    Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қурилаётган Uzbekistan GTL заводида ишчиларнинг оммавий тартибсизлиги юз берган. Қурилиш ишларини амалга ошираётган Enter Engineering компанияси тартибсизлик тонгда ишчилар учун мўлжалланган ошхонанинг моноблок ускунаси (электрон ўтказиш тизими)да техник носозликлар юзага келгани боис улар ўз вақтида нонуштага кира олмагани сабабли юз берганини маълум қилди.

    Завод масъули Шуҳрат Арзиев ОАВ вакиллари билан мулоқотда Uzbekistan GTL заводи қурилишидаги ишчиларнинг оммавий норозилигига уларнинг иш куни кўпайиб, дам олиш куни ўзгаришсиз қолгани ҳам сабаб бўлганини айтган. Uzbekistan GTL бош директори Фахриддин Абдурасулов тўполон кўтарган ишчилар масаласига тўхталиб ўтиб, карантин сабаб уларнинг иш куни ортиб, дам олиш куни ўзгаришсиз қолгани сабаб ишчиларда руҳий толиқиш бўлганини маълум қилганди.

    Энергетика вазирлигининг ҳолат юзасидан 21 октябрь куни берган баёнотида таъкидланишича, объектда иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ муаммолар юзага келмаган — тўловлар ўз вақтида амалга оширилган. Бундан ташқари, Enter Engineering компанияси томонидан ишчиларнинг қулай турмуши ва меҳнат фаолиятини олиб бориши учун зарур барча шароитлар яратилган. Касаба уюшмалари федерацияси эса заводда юз берган тартибсизлик сабабларини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳи тузиб, 14 та саволдан иборат анкета орқали уч кун давомида 1500 га яқин ишчи билан мулоқот ўтказган.

    Мавзуга доир: Ғузордаги завод ишчилари тўполон кўтарган пайтда етказилган зарарни ким қоплайди? Uzbekistan GTL бош директори ушбу саволга жавоб берди (видео)

    Кейинроқ Uzbekistan GTL заводини қураётган Enter Engineering компанияси Меҳнат кодексининг 161-моддасини, яъни меҳнатга ҳақ тўлаш тартибини қўпол равишда бузгани маълум қилинди.

    Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотларига кўра, заводда юз берган тўполонда ишчилар заводга 480 миллион сўм зарар етказган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» банди (кўп миқдордаги мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) ва 277-моддаси 2-қисми «б», «в», «э» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан; совуқ қурол ёки кишининг соғлиғи учун амалда шикаст етказиши мумкин бўлган нарсаларни (қурол сифатида) намойиш қилиб, уларни қўллаш билан қўрқитиб ёхуд қўллаб; кўп миқдорда зарар етказиб, бировнинг мулкини нобуд қилиб ёки унга шикаст етказиб содир этилган безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    01.12.2020, 14:54   Изоҳ (0)   18635
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йилда 28,4 млрд долларга етиши мумкин. Молия вазирлиги буни хавфсиз даражада деб ҳисобламоқда

    01.12.2020, 14:21

    «Ўзгидромет» 2 декабрь куни қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    01.12.2020, 13:23

    Тошкентда 1 декабрдан бошлаб электрон транспорт картаси нархи 15 минг сўм этиб белгиланди

    01.12.2020, 13:12

    Ўзбекистон аэропортларида йўловчиларнинг ўзини мустақил рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилмоқда

    01.12.2020, 12:59

    Қорақалпоғистонда 22 ёшли қиз ва унинг 79 ёшли бувиси пичоқлаб кетилди. Аёл вафот этган, қиз касалхонага ётқизилди

    01.12.2020, 12:23

    Ўзбекистонда октябрь ойида инфляция даражаси 1,5 фоизни ташкил этди

    01.12.2020, 12:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Улан Баторда Ўзбекистон—Мўғулистон туризм форуми бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 23 июн, 10:50

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

    Реклама | 23 июн, 10:30

    “Стоп, олинди”: суратга олиш жараёни ҳақиқий азобга айланган фильмлар

    Маданият | 23 июн, 10:41

    Меркель: “Эронга берилган зарбаларни Украинадаги уруш билан солиштириб бўлмайди”

    Дунё | 23 июн, 10:35

    Тошкент вилоятида кадастр ходими 1200 доллар пора билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 23 июн, 10:29

    Исроил 33 нафар фаластинликни ўлдириб, Ғазодаги 3 нафар асирнинг жасадини қайтариб олди

    Дунё | 23 июн, 10:20

    Абдуқодир Ҳусановнинг “Ал-Айн”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

    Спорт | 23 июн, 10:16

    “Сиқилма” билан танилган, азадор пайти ҳам қўшиқ куйлаган, президентга мактуб ёзган Машҳур Муҳаммад 38 ёшда

    Маданият | 23 июн, 10:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.