Тошкентда 1 декабрдан бошлаб транспорт картаси нархи 15 минг сўмни ташкил этади, деб хабар берди «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати.
Компания томонидан ягона транспорт картасининг 5000 сўмдан сотиш акцияси тугатилгани маълум қилинди. Картанинг нархи ҳозирда 10 минг сўмни ташкил этади ва унинг балансига 5 минг сўм туширилади.
Мамлакатда жамоат транспорти тарифлари учун автоматлаштирилган тўлов тизими январь ойидан жорий этила бошланди. Шу мақсадда ерусти транспортида ва метрода махсус валидаторлар ўрнатилди. Лойиҳанинг қиймати 12 миллион долларга баҳоланган.
Изоҳ (0)