Пойтахтнинг Юнусобод тумани ва Себзор даҳасини боғловчи кўприк таъмирлаш ишлари сабаб 6 декабрга қадар ёпилди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

«Юнусобод тумани ва Себзор даҳасини боғловчи Кичик ҳалқа автомобиль йўли ва Уста Ширин кўчасидаги ерусти ўтказиш йўли (кўприк)да таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, тахминан 6 декабрь кунига қадар транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади», — дейилади хабарда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахт ҳокимлиги тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилади.

Аввалроқ Тошкентдаги Фарғона йўли кўчасининг баъзи қисмлари 15 ноябргача ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.